Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛдаги фаолияти унутиб юборилган юлдузлар ким эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси доимо хориждан келган футболчиларнинг севимли маскани бўлган. Уларнинг баъзилари порлаган, бошқалари эса ҳатто инсонлар ёдидан ҳам чиқиб кетган. Масалан, Тьерри Анри, Эден Азар ёки Серхио Агуэро каби футболчилар ўзининг афсонавий фаолиятлари сабаб мухлисларнинг абадий ёдида қолган. Бироқ барча легионерлар ҳам инглиз футболида ёрқин даврларни ўтказа олмайди. Қуйида сиз билан тарихдаги ана шундай ўйинчиларнинг бир нечтаси ҳақида гаплашамиз.

Жером Боатенг – «Манчестер Сити»

Боатенг 2010 йилда 10,5 миллион фунт эвазига «Гамбург»дан «Манчестер Сити» сафига йўл олади. Ўша даврда ҳимоячидан катта нарсалар кутилганди. Воқеалар эса Боатенг ўйлаганчалик кечмади. У Германия терма жамоаси билан тиззасидан жароҳат олиб, клуб миқёсидаги баҳслардан тушиб қола бошлади. 1 ойлик даволанишдан кейин сафга қайтган немис футболчиси «Челси»га қарши баҳсда майдонга тушади. Аммо мураббий уни асосан қанот ҳимоячиси сифатида ўйнатди. Бир йил давомида атиги 24 та баҳсда иштирок этган футболчи, кейинги мавсумда «Бавария» сафига йўл олди. Шундай бўлсада, Боатенг ўз она юртига қуруқ қўл билан қайтмади. У «шаҳарликлар» сафида Англия кубоги соҳибига айланган эди. Айни дамда Боатенг деганда биз фақат «Бавария»ни эслаймиз. Чунки у 10 йил мобайнида айни шу клуб шарафини ҳимоя қилди. 2021 йил ёзида ҳимоячи 2 йиллик битим билан «Лион» сафига келиб қўшилган эди.

Алешандре Пато – «Челси»

Ўз вақтида Роналдонинг меросхўри, давомчиси дея эътироф этилган футболчи амалда ҳеч қачон бразилиялик ватандошининг даражасига чиқа олмади. «Милан» сафидаги ёрқин фаолиятидан кейин, (150 та ўйинда 63 та гол) Пато 2016 йилда АПЛга омадсиз бўлган кўчишни амалга оширади. Январь ойида «туманли Албион»га ўтган Пато, ўз дебютини апрелгача кутишига тўғри келди. Аммо у ярим мавсум давомида атиги 2 та ўйинда майдонга тушиб, ёзда «Коринтианс»га йўл олган эди. Кейинчалик ҳужумчи «Вильярреал», «Тяньцзинь» сафида, айни дамда эса МЛСнинг «Орландо Сити» таркибида ҳаракат қилмоқда.

Рикарду Куарежма – «Челси»

Португалиялик футболчи Пато каби ижара асосида Лондонга келади. 2009 йилда, атиги ярим мавсум давомида вингер 5 та ўйинда қатнашган, холос. Янги мавсумда эса Куарежма «Милан»га қайтади ва АПЛдаги даври тезда барчанинг эсидан чиқади. Кейинги даврлар мобайнида Португалия терма жамоаси аъзоси «Интер» ва «Бешиктош»да (227 ўйин, 38 та гол ва 78 та ассист) ҳаракат қилди. Айни дамда эса 38 ёшли футболчи ўз ватанида – «Витория» клубида.

Жерар Пике – «Манчестер Юнайтед»

Премьер-лига кўплаб топ-ҳимоячилар учун макон бўлган. Аммо улар ичида омадсизлари ҳам бор. Шулардан бири Жерар Пике эди. У «МЮ» билан шартнома тузади ва илк ўйинини лига кубоги доирасида «Александра» жамоасига қарши ўтказади. Кўп ўтмай, ҳимоячи «Реал Сарагоса»га ижарага бериб юборилди. Аммо бу нарса Пикени асосий жамоада барқарор қилмади. У 4 йиллик умрини Манчестер шаҳрида ўтказди. Аммо бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга туширилди. Фергюсон Испания терма жамоаси аъзосини сотиб юборди. Пике эса ўз жонажон клубига қайтиб, афсонага айланди.

Луис Альберто – «Ливерпуль»

«Лацио» мухлислари Альбертонинг яқин мавсумларда кўрсатган ўйинидан жуда хурсанд. Аммо бундан 10 йилча олдин у мерсисайдда эди. Ҳозир бу даврни ҳеч ким эсламайди. «Ливерпуль» 2013 йилда ёш футболчи учун 7 миллион фунт сарф қилади. Аммо Альбертога Бренден Рожерс ҳеч қачон етарли имкон бермаган. Филиппе Коутиньо билан беллашишига тўғри келган ярим ҳимоячи, Англиядаги қисқа даври ичида атиги 135 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. У ўз умрини зойе кетганини сезди. Шу сабаб «Депортиво» сафига ижара асосида йўл олди. У 2016 йилда «Лацио»га ўтди ва шундан буён топ-футболчига айланди. Алберто ҳозирга қадар А серияда 45 та голга ассист беришга муваффақ бўлган. 29 ёшли футболчида ҳали ҳам АПЛга қайтиш имкони мавжуд. Аммо унинг Англиядаги манзили «Лестер Сити» бўлмаслиги аниқ.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:00, 18.04.2022. Ўқилди: 2047 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.