Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кечиккан инқилоб: Эрик тен Хаг Манчестерда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу юз берди. Сўнгги 5 йилда «Аякс»да ишлаган Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед» билан 3 йиллик келишувга эришди. Нидерландиялик мутахассис ҳали иш бошламасданоқ клуб тизимида ўзгаришлар юз бермоқда. Олдинда эса «Манчестер Юнайтед»ни инқилобий ўзгаришлар кутаётган бўлиши мумкин.

Сэр Алекс Фергюсон ва ундан кейинги «Манчестер Юнайтед» мисоли шуни кўрсатадики, узоқ муддат бир шахсга боғланиб қолиш ҳар қанақасига – ҳатто ўтган давр жуда ёрқин ва ютуқли бўлса-да ижобий эмас, салбий жараён.

Фергюсон клубни тарк этганига 9 йил бўлди. Бу орада Дэвид Мойес, Луи ван Гал, Жозе Моуриньо ва Оле-Гуннар Сульшер бош мураббий сифатида иш олиб борди. Райан Гиггз, Майкл Керрик ва Ральф Рангник каби лавозимга келишидан илгариёқ бу ўринда қисқа муддат ишлаши маълум бўлган инсонлар ҳам бор. Яна мана шу охирги 9 йилда «Манчестер Юнайтед»га етишмаган муҳим жиҳат – танловларда рационалликнинг мавжуд эмаслиги эди.

Раҳбарият амалга оширадиган мураббий танлови, скаут ҳамда мураббийларнинг трансфер танлови ва бош мураббийнинг таркиб танлови сингари муҳим ўринларда ташқи босим таъсири ортиб кетганди жамоада. Шахс сифатида шотландиялик қариянинг ўзи Моесни меросхўр сифатида танлаб бошлаб берган занжир кейинги танловларга ҳам таъсир этган. Кейинчалик мухлислар ва тарихий натижалар босими юзага чиқа бошлади. Классик британча футбол тарафдори бўлган Дэвид Мойесдан сўнг қуёши сўниб бораётган тизим мураббийи Луи ван Гал, ундан кейин қарама-қарши қутбдаги услуб эгаси Жозе Моуриньо, сўнг умидсизлик оқибатида омадга таяниб жамоага қадрдон ном Сульшерга имкон берилди. Назар ташланса ҳеч бир танлов узоқ муддатли эмасди. Қўшимчасига аввалги танловлар руҳини кескин рад этарди.

Аслида футбол клубларида салбий натижалар кузатилса мухлислар томонидан биринчи бўлиб танқидга учрайдиганлар бу — майдондаги футболчилар ва мураббийлар. Одатда шундай. Лекин «Манчестер Юнайтед»да сўнгги ўн йиллик тенденцияси бошқачароқ. Бу ерда яқин-яқингача қарорларни қабул қилувчи Эд Вудворд (собиқ бош директори) ва клубнинг эгалари Глейзерлар оиласи ҳам улкан эътироз ва катта босим остида эди. Бу ҳам мухлисларнинг асл муаммо тайинланган ва танланганларда эмас, тайинловчи ва танловчилар эканини тушуниб етганларидан эди.

Вудворд йил аввалида лавозимидан истеъфо берганидан хабардорсиз. Эрик тен Хаг билан келишув ҳали эълон қилинмасидан илгари эса жамоани асосий скаутлар Жим Лоулор ва Марсель Бут тарк этди. Ҳозир барча эътибор Эрик тен Хагда бўлишига қарамай аслида клубда кузатилаётган ўша истеъфолар, тектоник силжишлар Ралф Рангник номи билан боғланиши лозим. Айнан у мураббий тайинлови ва таркибдаги бўлажак жиддий ўзгаришларга шароит яратди.

«3-4 нафар янги футболчи кам, бунинг ўзи кифоя қилмайди. Дарвозабон позициясидан ташқари барча нуқталарга янги футболчилар зарур. Умуман клубни қайта қурилиш кутмоқда», — деганди сўнгги интервьюларининг бирида Рангник.

Германиялик мутахассиснинг охирги ойлардаги фаолияти янги иншоот пойдевори учун қурилиш ҳудудини тайёр ҳолатга олиб келишга ўхшайди. Кўп эҳтимол ёзда «Манчестер Юнайтед» таркибини ўнлаб футболчилар тарк этади. Бу ўринда қарорлар тўлиқ янги мураббий ихтиёрида бўлади.

Ўша янги мураббийнинг ўйин услуби ҳақида билишимиз керак бўлган жиҳатлар эса бугунги «Аякс»да мужассам. Қисқа узатмаларга қурилган ҳаракатчан, тезкор ва комбинацион ўйин. Эрик тен Хаг 2013—2015 йилларда «Бавария»да тажриба тўплаган. Иккинчи жамоани бошқарар экан у ўша вақтда асосий жамоа мураббийи бўлган Хосеп Гвардиолани яқиндан кузатар, испанияликнинг машғулотларини ўтказиб юбормасликка интиларди. Баъзан Пеп билан узун баҳсга киришарди.

Албатта, Эрик тен Хаг Гвардиоланинг фаолиятидан таъсирланган бир мутахассис. Аммо таъсирланиш ўз йўлига. Бундай жараён исталган даҳонинг ҳаётида юз бериши мумкин. Масалан, ўша Гвардиоланинг ўзи ҳам қачонлардир айнан голландиялик Ёхан Кройфдан таъсирланган. Бунда алоҳида шахс бўлиб ажралиб чиқишнинг муҳим нуқтаси бўлиб, ҳамма ҳам бу нуқтани тополмайди, албатта. Мутахассисларнинг фикрича, Эрик тен Хаг ўша нуқтани босиб ўтган бўлиб, услубида фақат унинг ўзига хос бўлган чизгилар бор. Унинг севимли услуби 4-2-3-1 ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, Манчестер шаҳрининг қизил қисмида бироз кечикиб бўлса-да инқилоб юз бермоқда. Ҳозир кабинетларда бошланган бу инқилоб тез орада майдонга ҳам кўчиб ўтиши мумкин.

Ориф Толипов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:11, 22.04.2022. Ўқилди: 6139 марта. Фикрлар: 95 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик