Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«Ювентус» раҳбарияти Йилдиз атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди [0]

Винисиус «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича фикрларини билдирди [0]

«Челси» юлдузига 3 та топ-клуб даъвогарлик қилмоқда [0]

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдаги келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди [0]

Фрэнк Лэмпард – Англияда йилнинг энг яхши мураббийи: «Ковентри» устози Артета ва Гвардиолани ортда қолдирди [0]

Конференциялар лигаси финали: «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» жамоаларининг имкониятлари тахмин қилинди [0]

Скалони Мессининг ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [0]

«Реал» президенти лавозимига даъвогар Энрике Рикельме Юрген Клоппни жамоада кўриш истагини яширмади [0]

«Челси» юлдузи «Барселона»га ўтишдан ҳамон умидвор [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Мингта шунақа зарбадан фақат биттаси гол бўлган бўларди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Анъанага мувофиқ, Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.  

— Менимча, бугунги баҳс ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Жиддий рақибга қарши майдонга тушдик. Афсуски, имкониятни бой бердик. Рақибга омад кулиб боқди. Меҳмонларда иккита вазият юзага келди ва ундан самарали тарзда фойдалана олишди. Шогирдларим кўплаб хавфли вазиятларни яратишди, бироқ улардан самара чиқара олишмади. Йигитларга охиригача ўйинда бурилиш ясаш учун кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизни ранжитиб қўйдик. Таъкидлаш жоизки, бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Энди хатоларни тўғрилаб, вазиятни ўнглаш, бошқа бундай ҳолатга тушмасликка ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, бугун 3 очко олишимиз керак эди. Бу – футбол. Шунчаки омадимиз келмади.

— Бугунги ҳакамлик борасида нима дея оласиз?  
— Ҳакамларни муҳокама қиладиган қўмита, ўйин назоратчиси бор. Тўғри, бугунги учрашув давомида рақиб томонидан вақт чўзишлар кўп бўлди. Бу ҳолатга ҳакамлар зудлик билан аралашиб, чора кўришлари керак эди. Бундай ҳолат юз бермаслиги учун эса йигитлар гол уришлари шарт эди. Бироқ бунинг уддасидан чиқа олишмади. Акси бўлганида, ўйин натижаси ҳам бошқача кўриниш олган бўларди. Аммо... Шундай бўлсада, ҳакамликни муҳокама қилмоқчи эмасман.

—  “Навбаҳор”да узоқдан дарвозага  зарба йўллаш ҳолатлари жуда кам учрамоқда. Нима жамоада узоқдан дарвозага зарба йўллайдиган футболчи йўқми ёки бу сизнинг топшириғингизга боғлиқ ҳолатми?
— Узоқдан дарвозага ҳар бир футболчи зарба йўллаши мумкин. Ўзбекистон кубоги доирасидаги  ўйинини эсласангиз керак, ўшанда Искандеров узоқ масофадан дарвозани ишғол қилганди. Ҳаммаси вазиятларга боғлиқ. Тўғри, бугун узоқ масофадан йўлланган зарбалар кам бўлди.

— “Навбаҳор” мағлубиятининг асосий сабаби нимада?
— Асосий сабаб – диққат-эътиборни йўқотганимиз. Кейин фантастик тарзда урилган иккинчи голни алоҳида айтиш жоиз. Ўйлайманки, 1000 та шунақа зарбадан фақат 1 таси гол бўлган бўларди. Биз яққол вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Масалан, ҳисоб 0:1 бўлаётган пайтда Элгужада 2 та қулай имконият юзага келди. Аммо у ўша вазиятлардан фойдалана олмади.  Бир сўз билан айтганда, бугун ростакамига омадимиз келмади.

— Ўйин давомида Нурилло Тўхтасиновда бир қатор вазиятлар юзага келди ва ўша ҳолатдан фойдалана олмади. Шундай пайтда уни қўллаб-қувватлаш керакмиди?
— “Навбаҳор”нинг ҳар бир футболчисини  қўллаб-қувватлаймиз. Шу жумладан, Тўхтасиновни ҳам. Нуриллонинг бошланғич таркибдан жой олишининг ўзи унинг қўллашимиздан дарак беради. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Тўхтасинов ҳалигача ўз имкониятидан фойдалана олмади. Менимча, бунга ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоада тўп тепиш босими  ҳам ўз таъсирини ўтказган бўлса  керак.

Таъкидлайман, биз ҳар бир футболчини руҳан қўллаб-қувватлаймиз. Айни пайтда “Навбаҳор” таркибидан кучли футболчилар ўрин олишган.  

— Таркибда ротацияга қўл уриш вақти келгандир...
— Бу борада ўйинга тактик тайёргарлик, рақиб ва футболчиларимизнинг ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз. Кейинги баҳсга шундан келиб чиққан ҳолда, таркиб тузамиз.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 00:46, 27.04.2022. Ўқилди: 2276 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик