Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёр Имомхўжаев "FutbolTV"нинг ёш шарҳловчиларини Бобур Акмаловдан устун қўйди

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир пайтлар шарҳловчилик билан ҳам шуғулланган, айни пайтда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев мамлакатимизда фаолият юритаётган шарҳловчилар ҳақида фикр билдирди.

"Шарҳловчига шарҳловчи ҳақида фикр билдириш қийин. Солидарность тушунчаси бор. Ҳатто кимдир бирор ҳамкасбингиз ҳақида салбий фикр билдирса ҳам қандайдир ғашингизга тегади.

Саудиядаги Чемпионлар лигаси ўйинларини кўриб, ундаги шарҳ масаласида бир фикр айтишни истагандим. Бироқ бунинг учун гуруҳ босқичи якунига етиши керак эди. Шошилмаганим тўғри бўлганини кеча янада аниқроқ тушуниб етдим. Сабаби худди Пахтакор ҳайитдан кейин ёшларга имконият бергани каби, кеча Футбол-ТВ каналида ҳам икки ёш шарҳловчи ўйинни шарҳлади: Муҳаммадали Муҳаммадкаримов ва Фахриддин Туропов (катта шарҳловчилар катта эҳтимол билан ўша вақтда каттароқ футбол кўришди).

Пахтакор ёшлари 4 та гол ўтказди, чунки уларда тажриба кам. Бироқ иштиёқ тонналаб топилади, шунинг учун 5 та гол ҳам уришди. Бизникилар Саудияда қачон 5 та тўп киритганини тўғриси эслолмадим. Улар каби ёш шарҳловчилар ҳам балки қандайдир камчиликлар, тажрибасизликларга йўл қўйган бўлишлари мумкин. Аммо улар шарҳловчи учун энг керакли масалада айтайлик Бобур Акмаловдан устунроқ кўринишди: натижаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган ўйинга темп беришди, 90 дақиқа мухлиснинг умидига сув сепиб ташлашмади ва балки уларни ҳам умидни сўндирмасликка ундай олишди.

Мен Акмаловни тушунаман. Ўзбек футболига ичи ачиганидан аччиқ фикрлар билдиради, аҳир ўзим ҳам шундай бўлганман. Бироқ биласизми нима, шарҳ хонаси барибир шарҳловчи учун муқаддас. Бутун Ўзбекистон футболчилар ёки жамоалар шаънига куракда турмайдиган фикрлар ёғдираётган бир вақтда ҳам (мухлиснинг ҳақи бор) шарҳловчи умидни ўлдириб қўймасликка интилиши керак. У ўртадаги кўприк. У мухлисга қўшилиб бақириш учун шарҳга кирмайди. Чунки нариги тарафда ўйнаётган жамоа ҳам ўзимизники. Мана шу ўрталикни айтайлик Давлат ака Турдиалиев классик кўринишда намоён эта олган. Миллий терманинг ўхшамаган ўйинларини, мундиалдан қолиб кетаётган дақиқаларимизни эсланг, Турдиалиев танқид қилганида ҳам меҳрини ўлдириб қўймаган, мухлисдек куюнсада, шарҳловчидек унга юпанч берган, футболчидек охирида нимадир бўлиб қолишига ишонган. Хайрулла Ҳамидовнинг бир фикри бор, тасаввур қилинг, жаҳон чемпионатидан аниқ четда қолишингиз мумкин бўлган учрашувни шарҳлаяпсиз. Ўша дақиқаларда футболчидан ҳам, мухлисдан ҳам кўра кўпроқ шарҳловчига қийин. Чунки у шарҳини якунлаб олгунича ички кечинмаларини амаллаб босиб туриши (мухлис истаганича чиқаради) ва деярли йўқ бўлаётган умидни охирига қадар бор деб, алдай олиши керак (ҳаммаси футболчилар қўлида эди, аммо улар енгилишди). Мана шундай пайтлар энг даҳшатлиси, аммо шарҳловчилик касби шу.

Шарҳдан кейинги дастурлар, кўрсатувлар, эшиттиришлар ёки мақолаларда эса эркинлик гектар мисол. Бор алам, изтироб, танқид, таҳлил ёки нафратни ўша ерда сочишга ҳақлисиз ва шундай қиласиз ҳам. Буниси умуман бошқа мавзу бўлади. Аммо 45-дақиқадан бошлаб бир тайм давомида бутун жамоа ёки футболчиларни ерга уриш учун футбол шарҳланмайди.

Ўзбек футболига бўлган меҳр — ҳаракатларда намоён бўлади. Меҳрни сунъий кўрсатиш мумкин эмас. Ва тан оламиз, ўтган йиллар давомидаги ғирром футбол катта эҳтимол билан меҳрингизни ўлдирган бўлиши мумкин. Агар у ростмана ўлган бўлса, ўзингизни қийнаманг. Агар озгина қолган бўлса, ҳеч бўлмаса 90 дақиқа футбол шарҳланг, шарҳда кесатиқ, қочириқ ёки танқид жуда ўрнида бўлиши, худди ошга солинадиган туздек маъсулиятли ишлигини ҳис қилиш тўғри. Бироқ бутун 90 дақиқани шунга сарф этиш бу шунчаки исроф. Ўша вақтда мухлисга бу фикрлар ёқади, аммо у ҳам ўша дақиқаларда сиз каби вақтини зое кетказаётган бўлади.

Юқоридагиларнинг барчаси IMHO. Эски соҳамда ўзим ҳам Пахтакорни обориб-опкелардим. Айтайлик, Футбол шарҳида. Ёки Соккер клубда. Бироқ 90 дақиқалик шарҳ бу умуман бошқа жанр. Уни фарқлаш шарт" - деб пост қолдирди кичкина Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида.

Киритилди: 06:40, 28.04.2022. Ўқилди: 8200 марта. Фикрлар: 88 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик