Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Бугунги ғалабани Наманган вилояти ҳокимига бағишлаймиз”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейинги  матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар устози Самвел Бабаян ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикри билан бошлади.

— Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

Учрашув тўғрисида тўхталадиган бўлсак, “Навбаҳор”нинг барча ўйинлари қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечмоқда. Ўйлайманки, бугунги баҳс сўнгги дақиқаларгача барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Гарчи пенальти ва четлатиш туфайли, устунлик жамоамиз тарафида бўлсада, анча вазиятларни кўкка совурдик. Ўз майдонимизда  “Сўғдиёна”дан учралган аламли мағлубиятдан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди ҳамда буни уддалаганимиздан хурсандман.

Футболда битта рақибни икки марта ютиш қийин. Буни қарангки, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги ўйиндан кейин Суперлигада ҳам чемпионат етакчи бўлган “Қизилқум”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик.

Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Бугунги ғалабани Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржонович Абдураззоқовга бағишлаймиз. Шавкат  Шокиржанович жамоамиз учун барча шароитларни яратиб бермоқда ҳамда футболнинг ҳақиқий жонкуяри. У “Навбаҳор”нинг шонли тарихини қайтариш учун ҳаракат қилмоқда.

— Элгужа Григалашвили ва Нурилло Тўхтасинов бугунги ўйинда асосий таркибда майдонга тушмади. Бунинг сабаби нимада?
— Ўйин учун танланган тактикадан келиб чиқиб шундай қилинди. Кичик ротацияга қўл ургандик. Шундай бўлса-да, кейинроқ уларни майдонга туширдик ва ушуб футболчилар ишончни оқлашди.  

— Иккинчи бўлимда “Навбаҳор”нинг майдонда бир киши кўп бўлиб тўп тепгани сезилмади...
— Бу психологияга боғлиқ ҳолат. Жиззахликлар билан кечган ўйинда биздан ҳар тарафлама омад юз ўгириб, мағлуб бўлгандик. Бошқа тарафдан айтсак, тўпни назорат қилиб, гол уришимиз лозим эди.

— Ўзбекистон кубогидаги ва бугунги “Қизилқум” ўртасида фарқ сездингизми?
— Йўқ сезмадим. Ўшанда ҳам навоийликлар жамоамизга жиддий қаршилик кўрсатишганди, бугун ҳам муносиб рақиблик қилишди. “Қизилқум” юқори савияли ўйинчилардан тузилган жамоа. Бежизга навоийликлар чемпионатда етакчилик қилишмаяпти.

— “Навбаҳор”  май ойида тиғиз тақвимга эга бўлади. Жамоа бунга қанчалик тайёр?
— Жамоада футболчилар етарли, ротацияга қўл урамиз. Чемпионатда кетма-кет ўйинлар бўлишига сабаб, оралиқ “пауза”лар кўп. Албатта, максимал кучимизни сарфлаб, ижобий натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:56, 01.05.2022. Ўқилди: 1553 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик