Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

80-йиллар юлдузларини эслаб... (2-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

InterFUTBOL газетасизнинг 29 март куни нашрдан чиққан 25 (1929)-сонида ўтган асрнинг 80-йиллари ёрқин нур сочган собиқ иттифоқ футболини эътироф этиб, ўша вақт юлдузларини эслаган эдик. Бугун ҳукмингизга ўша фотожамланманинг иккинчи қисмини ҳавола этишни лозим топдик. Биринчи қисмда асосан Киев «Динамо»си вакиллари ҳақида сўз борганди, энди навбат «Спартак» (Москва) ва бошқа клубларни буюклик даражасига кўтарган футболчиларга. Марҳамат...

Вагиз ХИДИЯТУЛЛИН

Ўша вақт: «Спартак» ҳимоя­чиси

Ҳозир: 63 ёш, фахрийлар жамоаси аъзоси

«Спартак»нинг афсонавий ҳимоячиси ва Евро-88 кумуш медали совриндори футболчилик фаолияти давом этаётган вақтдаёқ ўзини мураббийликка тайёрлаган. Дейлик, ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида Францияда махсус курсларни тамомлади. Бироқ Хидиятуллин янги соҳада муваффақиятга эришолмади, барибир. Якунда у ўзини касаба уюшмаси ҳаракатига бағишлади. Хуллас, 20 йил давомида Россия футболчилар ва мураббийлар касаба уюшмасини бошқарган Вагиз шундан сўнг нафақага чиқди. Муҳими, собиқ ҳимоячи ҳозиргача фахрийлар жамоа сафида кўриниш бермоқда.

Игорь БЕЛАНОВ

Ўша вақт: «Черноморец», «Динамо» К. ва «Боруссия» М. ҳужумчиси

Ҳозир: 61 ёш, Украина футбол ассоциация­си Профессионал қўмитаси раиси

«Олтин тўп» соҳиби ва собиқ иттифоқ футболининг энг сермаҳсул ҳужумчиларидан бири бутсаларини михга илгач, салоҳиятини кўп жойлар ва турли соҳаларда синаб кўрди. Хусусан, янги аср бошида Швейцариянинг «Виль» клуби президенти лавозимида ишлади. Камтарин жамоа Беланов бошқаруви пайти мамлакат кубогини қўлга киритди. Игорь шундан сўнг 2010 йили сиёсатга юзланди: Одессада «Родина» партиясидан депутатликка сайланди, маълум вақт шаҳар кенгаши жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи вазифасини бажарди. Кейин Одессада шахсий мактаб очди, мини-футбол турнирларини йўлга қўйди. 2018 йилдан эса УФАда профессионал футболни стратегик ривожлантириш билан шуғулланмоқда.

Сергей АЛЕЙНИКОВ

Ўша вақт: «Динамо» Мн. ва «Ювентус» ярим ҳимоячиси

Ҳозир: 60 ёш, ФИФА инструктори

Мавсум-1982да Минск «Динамо»си билан чемпионликни нишонлаган Беларусь футболи афсонаси 90-йиллар бошида Италияга йўл олди. Алейников мураббийлик фаолиятини ҳам айнан Апеннин оролида бошлади. Яъни аввалига «Ананьи Фонтана» ва «Понтедерра»да ишлаган собиқ ярим ҳимоячи орада 1 йил Россиянинг «Торпедо-Металлург» ва «Видное» клубларини шуғуллантирди, кейин Италияга қайтиб, навбати билан «Лечче» академияси ҳамда собиқ жамоаси «Ювентус»да фаолият юритди. Италия қуйи дивизионларидан бири иштирокчиси «Крас» ва «Дайнава» (Литва)даги иш ҳам Алейниковга катта ютуқ келтиргани йўқ. Хуллас, мураббийликда ўзини кўрсатолмаган Минск «Динамо»си фахри ҳозирда Лечче шаҳрида истиқомат қилиб, маҳаллий болаларни шуғуллантирмоқда. У шунингдек, ФИФА инструктори сифатида ёш мураббийлар учун семинарлар олиб боради.

Олег КУЗНЕЦОВ

Ўша вақт: «Десна» ва «Динамо» К. ҳимоячиси

Ҳозир: 58 ёш, Украина U-17 термаси мураббийи

Киев «Динамо»си тарихида ёрқин из қолдирган собиқ ҳимоячи деярли 25 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Кузнецов бу орада Киевнинг ЦСКА, «Арсенал» ва «Динамо» клубларини шуғуллантирди, 2002 йили Украина миллий жамоаси штабига қўшилди, ЖЧ-2006да иштирок этди. 2008 йили эса Олег Блохинга «Москва»ни бошқаришга ёрдам берди. Шундан сўнг Украина ўсмирлар термаси бошқарувини қўлга олган Кузнецов ҳозирга қадар 3та авлод жамоаси билан ишлашга улгурди.

Василий РАЦ

Ўша вақт: «Динамо» К. ва «Эспаньол» ярим ҳимоячиси

Ҳозир: 60 ёш, эксперт

ЖЧ-86да Франция термаси дарвозасига урилган афсонавий гол муаллифи фаолиятини Венгриянинг «Ференцварош» клубида якунлагач, дарҳол бизнесга бош суқди. Аниқроқ айтсак, «Ласло Рац» компанияси тижорат директори лавозимида ишлади, тез орада полиэтилен ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги фирмага асос солди: «Рац ва ўғиллари». Бироқ футболсиз юролмади, чоғи, 1996 йили «Ференцварош»га мураббий сифатида қайтди. Василий шундан сўнг «Золтан Варга» штабига қўшилди, Киев «Динамо»сида Йожеф Сабога ассистентлик қилди, «Оболон»ни мустақил бошқарди. 2011 йили саломатлигида юзага келган муаммолар туфайли мураббийлик билан хайрлашган Рац ҳозирда Киевда яшаб, Украина футболи эксперти сифатида чиқиш қилмоқда.

Сергей ГОЦМАНОВ

Ўша вақт: «Динамо» Мн. ярим ҳимоячиси

Ҳозир: 62 ёш, АҚШда автобус ҳайдовчиси

Минск «Динамо»сида катта роль бажарган Гоцманов фаолиятининг охирги 2 мавсумида «Миннесот Тандер» (АҚШ) шарафини ҳимоя қилди ва ўша ерда муқим яшаб қолди. Турмуш ўртоғи гимнастика залини очган бўлса, икки ўғли Америка мактабида таҳсил олиш баробарида футболчи бўлди. Тўнғич ўғли MLSда ҳам ўйнади, аммо жароҳатлар ортидан бутсаларини михга илди. Кичик ўғли эса Миннесот коллежи юлдузи даражасига чиқиб, «Нью-Ингланд Революшн»дан таклиф олди, аммо ўқиш-билим олишни маъқул кўрди. Сергей Гоцманов ҳам Америка футболида ўз жойини тополмади ва бир неча йилдан буён автобус ҳайдовчиси сифатида ишламоқда.

Р.ИБРОҲИМОВ

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 15:00, 03.05.2022. Ўқилди: 2479 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.