Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Darakchi.uz дан "очиқ кўзлар"га очиқ хат!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Таҳририятимизга келиб тушган хабарга кўра, андижонлик Ҳожиакбар Шамсутдинов Мадриднинг «Реал» футбол клуби академиясида таҳсил олаётгани баён этилган эди. Ушбу хабарни етказган Абдураҳим исмли шахс, ўзини Ҳожиакбарнинг қариндоши этиб таништирган ва у ҳақдаги шахсий маълумотлар ва фотосуратларни тақдим этган эди.

Таҳририят келтирилган маълумотлар асосида 8 май куни «Реал» ўзбек футболчисини тарбияламоқда сарлавҳа остида ушбу хабарни чоп этди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, stadion.uzсайти мазкур янгиликни сўраб мурожаат қилди ва уни чоп этди.

Саноқли соатлардан кейин uff.uzҳам мазкур маълумотни чоп этган ва ўқувчиларини darakchi.uz фотогалереясига жойлаштирилган Ҳожиакбарнинг фотоларини томоша қилишга таклиф килган.

Кечга бориб эса таҳририятимиз ходимларидан баъзиларига интернет орқали тушунарсиз тавсиялар кела бошлади. Уларга кўра, Ҳожиакбар Шамсутдинов ҳақида «Х» шахс  анчадан бери маълумот йиғиб бораётгани ва шу кунларда газета ва сайтларда мақола тайёрлашни режалаштираётгани, ундаги маълумотлар darakchi.uz даги маълумотлардан бир мунча кўплиги айтилиб, ушбу хабарни  сайтдан олиб ташлаш сўралган. Тахминимизча шундай мурожаат ушбу хабарни чоп этган бошқа сайтларга ҳам билдирилган ва улар ўша заҳоти мухлислар томонидан билдирилган изоҳ ва фикрларни олиб ташлашган.

darakchi.uz воқеалар ривожини кузатишда давом этди ва футболчининг ўзи билан боғланишга муваффақ бўлди. 8 май куни кечка бориб, биз Ҳожиакбар билан интернет орқали мулоқот килдик ва эртаси кун, соат 20-30 да интервью таёрлашга келишиб олдик.

                                    ИНТЕРВЬЮ!

Ваъдага кўра, Ҳожиакбар белгиланган вақтда биз билан алоқага чиқди ва  саволларимизга жавоб берди. Суҳбат мобайнида унга бир неча бор, «Реал» академияси ҳақида савол берилган. Бунга чоп этилган интервью матнида ҳам гувоҳ бўлгандирсиз. Ўз навбатида Ҳожиакбар ҳам ушбу саволларни рад этмаган ҳолда жавоб қайтарди ва бирон марта ҳам ўзи таҳсил олаётган академия номига тузатиш киритмади. Бундан  ташқари, таҳририятга юборилган фотосуратларда ҳам асосан «Реал» жамоасига тегишли ўйингоҳ ва музейлар тасвирланган. 

Сухбат якунига етгач қаҳрамонимизга омад тилаб хайрлашдик. Эртаси кун мазкур интервью Сайтимизда эълон килинди.  Биз билан бир вақтда суҳбатни uff.uz ҳам чоп этди.

Эътибор беринг, икки кунгача футболга ихтисослашган интернет нашрлари Ҳожиакбар хақидаги хабарни тинмай ёритишди. Лекин футболчининг формаси ва академия номи ҳақида янги маълумот пайдо бўлиши билан uff.uz сайти дарҳол darakchi.uzва интервью муаллифини ёлғон хабар тарқатганликда айблаб чиқди. Ҳамкасбларимизнинг бизнинг "хато"дан жуда ҳурсанд бўлишганини пайқаш қийин эмас. Зеро, мақолага илова қилинган суратлар шундай илҳом билан тайёрланганки, бундан  darakchi.uz "хато"сини  янада бўрттириш мақсад килингани кундек равшан.

                                   «КЎЗДЕК ҚЎШНИ»

Аслида биз uff.uz билан ҳамкорликда фаолият олиб борамиз. Таҳририятлар ўртасида ахборот алмашиш ҳам яхши йўлга қўйилган.

Шундай экан, Ҳожиакбар хақидаги хабар хато бўлган тақдирда хам буни авваламбор бизга маълум қилиб, маслаҳат солинганда, нур устига аъло нур бўлар эди. Зеро, мақсадимиз ўқувчига тезкор ва аниқ маълумот етказиш, бир-биримизнинг хатойимизни топиш эмас.

Тўғри, касбий рақобат деган тушунчалар ҳам мавжуд. Бирок, бу  кимнингдир номини булғаш эвазига амалга оширилиши керак эмас, назаримизда. Қолаверса, darakchi.uz спортга ихтисослашган сайтларга рақобатчи ҳам эмас ва бундай режанинг ўзи йўк. Бизнинг йуналишимиз тамомила бошқа ва айрим ихтисосликлар бўйича  ўша йўналишнинг мутахссислари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Uff.uz билан ҳамкорлик қилишимиздан мақсад ҳам шу, аслида.

Сайт ходимларининг айримлари, биз ёритаётган спорт хабарларини бевосита тайёрлашга кўмаклашишади ва баъзи пайтларда ўз масалахатларини беришади. Бундан миннатдормиз албатта.

                                  ОЛДИН ЎЗИНГА БОҚ

Гарчи бугун бошқа сайтларда хам ушбу тушунмовчилик ҳақидаги хабар кенг ёритилаётган бўлсада, darakchi.uz  ўзини ёлғон хабар тарқатган деб ҳисобламайди.

Биз вазиятга аниқлик киритиш учун футболчи ва унинг қариндошлари билан яна бир боғландик. Ҳожиакбарнинг эътироф этишича у хақиқатдан ҳам «Реал» футбол академиясида ўқимокда. «Мен кимнидир алдаб обрў орттирмоқчи эмасман. Мен «Реал» мактабида ўқиябман. Формага келсак, бу ерда жамоалар кўп, бир-биримизга қарши тўп сурганда, турли рангдаги формадан фойдаланамиз», дейди Ҳожиакбар.

Шундай бўлсада, биз унинг айнан «Реал» мактабида ўқиётганига ишонтирмоқчи эмасмиз. Биз фақатгина Мадридда ўзбек ўғлони  футбол билан шуғулланаётганидан фахрланиб ушбу хабарни чоп этгандик, қолаверса унинг айнан қайси мактабда таълим олиши унчалик аҳамиятга эга эмас. Асосийси, Ҳожиакбарнинг келажикда ўзбек футболига нафи тегадиган, юртимиз довруғини оламга таратадиган футболчи бўлиб етишишидир.

Афсуски, воқеалар ривожи биз учун кутилмаган томонларга қараб оғиб кетди. Бугун olam.uz сайти ҳам uff.uzда  чоп этилган мақолани эълон килиб, «uff.uz даракчи хатоларини кўрсатди» деб оламга жар солди.

Аслида биз ҳам ҳамкасбларимизнинг хатоларини кўрсатиш билан шуғуллансак бўлар экан, шунда балки тезрок «ном» қозонармидик. Ҳалқимизда «Иштони йўк, тиззаси йиртиққа кулади» деган доно нақл бор. Ўзбек тилида фаолият олиб бораётган баъзи сайтлар авваламбор она тилимизни яхшилаб ўрганиб олса, тўғри ёзишга амал қилса ёмон бўлмасди. Журналистикада, айникса тв.да «Битта катта хатодан 10та майда хато томошабиннинг асабига тегади»  деган ёзилмаган қоида бор. Ҳар кунлик мақолаларида ўзбек тилини бузиб талаффуз қилаётган ва «адолатли» уз рейтингида биринчи ўринда бораётгани билан кўкрак кераётган сайтлар ишни ўз хатоларини тузатишдан бошлашса ёмон бўлмасди.

Яна бир бор такрорлаймиз, darakchi.uz хато хабар тарқатган деб ҳисобламайди ва ушбу мавзуга Ҳожиакбар Шамсутдиновнинг Тошкентга келганидан сўнг яна бир бор қайтади. Ҳозирча эса сизники тўғри бўла қолсин -  «Мадрид ўзбек футбочисини тарбияламокда»!!!

Манба: www,darakchi.uz
Киритилди: 13:15, 11.05.2012. Ўқилди: 26620 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.