Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари учун аккредитация жараёни бошланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати 3 июнь куни старт оладиган ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи учун спорт журналистларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.

ЖЧ-2014 IV саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида 4та ўйин ўтказади: Эрон (3 июнь, 2012 йил), Жанубий Корея (11 сентябрь, 2012 йил), Ливан (26 март, 2013 йил), Қатар (18 июнь, 2013 йил). Ушбу беллашувларни стадиондан туриб ёритишни мақсад қилган спорт журналистлари 11-23 май саналари оралиғида media@the-uff.com почта манзилига шахсий маълумотларини жўнатишлари керак бўлади.

Бунинг учун сайтнинг «Хужжатлар» бўлимига ташриф буюриб, «accreditation» файлини юклаб олиш талаб этилади. Мазкур файлда журналист ўзи ҳақидаги маълумотларни тўлиқ кўрсатиши лозим. Унга қўшимча тарзда 3х4 ҳажмдаги фотосурат юқорида кўрсатилган media@the-uff.com почта манзилига жўнатилади.

Ҳар бир спорт журналисти маълумотларни Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматига бевосита ўзи тақдим этиши мумкин. Бироқ улар аккредетеациядан ўтказилаётган вақтда журналист фаолият юритаётган ОАВнинг ЎФФ матбуот хизматига нашр бланкасида тақдим этган аризаси инобатга олинади. Яъни, спорт журналисти ЎФФ матбуот бўлимига ўзи ҳақида маълумот жўнатган бўлса-ю, бироқ у фаолият кўрсатаётган ОАВ унинг номини арзида қайд қилмаган бўлса, мазкур журналист аккредитациядан ўтказилмайди.

ЎФФ матбуот хизмати бирор бир ОАВда фаолият кўрсатмаётган freelance (эркин журналист)га қулайлик яратиш мақсадида, улар томонидан юборилган аризаларга ҳам эътибор қаратади ва бунга ишонч ҳосил қилгач журналистни рўйхатдан ўтказади. Қўшимча қилиш лозим, футбол учрашувларига кириш учун журналистлар аккредитациядан ташқари улар учун мўлжалланган сектор учун чиптага ҳам эга бўлишлари керак. Чипталар ЎФФ матбуот хизмати томонидан фақатгина аккредитациядан ўтган журналистларга тақдим этилади.

Аккредитация жараёнини такомиллаштириш мақсадида аризалар фақатгина электрон media@the-uff.com манзили орқали қабул қилинади. «Медиа-канал» орқали аккредитация жараёнини олиб бориш босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Қайд этиш керак, ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари учун аккредитациялар ЎФФ қошидаги «SoccerPro» корхонасида тайёрланади. Бу иш профессионал тарзда амалга ошиши учун 23 майдан кечиккан аризалар қабул қилинмайди.

 
Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:13, 11.05.2012. Ўқилди: 5540 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик