Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 3:1
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 13 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 14 13
13 Қизилқум 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» квадруплдан узоқлашдими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча "Ливерпуль" жуда қийин баҳсда "Тоттенхэм" билан дуранг ўйнади - 1:1.

Аммо Клопп жамоаси учун бу дурангни мағлубиятдан унчалик фарқ қилмас натижага йўйиш мумкин. Чунки, "қизиллар" чемпионлик учун кураш пойгасининг энг муҳим палласида очко йўқотишди. Энди "Ливерпуль" очколар бўйича "Ман Сити"га тенглашиб олди, лекин бир ўйин кўпроқ ўтказишган. Чемпионлик тақдири аллақачон Гвардиоланинг қўлида. Аммо энди бу устунлик янада ишончлироқ бўлиши мумкин: бугун «Сити» «Ньюкасл»ни мағлуб этиб, жамоа аллақачон уч очкога рақибидан олдинга чиқиб кетди.

• Бу воқеаларга асосий сабабчи сифатида "Ман Сити" Антонио Контенинг "Тоттенхэм" жамоасига миннатдорчилик билдириши керак. Кеча "шпорлар" "Энфильд"да ажойиб ўйин кўрсатди ва ҳатто ғалаба қозониши ҳам мумкин эди - аммо Пьер-Эмиль Хёйбьергга бутун ўйин давомида омад кулиб боқмади: биринчи бўлимда даниялик футболчи рақиб дарвозабонига анча қийинчилик туғдирди. Аммо бунинг фойдаси бўлгани йўқ.

• Жамоадошининг омадсизлиги Сон Хён Миннинг ҳаракатларига ҳам соя солди. Гарчи кореялик ўйинда гол урган бўлса-да, бунданда фойдали ҳаракатлар қила олиши мумкин эди. Умуман олганда, Сон жорий мавсумда аллақачон 20 та гол урган. Бу борада Салоҳга етиб олиш учун атиги иккита гол қолган. Шу билан бирга мисрлик футболчи голларининг бештасини пеналтидан урган. Сонда эса умуман бунақа бонус йўқлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Тўпни олишлари билан "шпорлар" уни Кейнга беришади, у эса Сонни қийинчиликларсиз топиб олади. Бу иккала футболчи бир-бирларини шу қадар яхши тушунишадики, ҳужум қандай ривожланишини олдиндан ҳис қилиб туришингиз мумкин. Бу худди навигатор ўрнатилган телефонга ўхшайди, у оёғига тўп тушиши билан Сонни топиб олади. Бу ҳайратланарли", - дейди Клопп ўйиндан олдин корейсни мақтаб, бироқ немис мутахассисига ёрдам бермади.

• "Ливерпуль" Премьер-лигада 13 учрашувдан буён илк бор ўз уйида ғалаба қозона олмади. Жамоа охирги марта 30 октабрь куни “Энфильд”да “Брайтон”га қарши ўйинда (2:2) очко йўқотган эди. Ўшандан бери Клопп шогирдлари кетма-кет 12 та ғалабага эришиб, умумий 35:2 ҳисобидаги тўплар фарқини юзага келтиришган.

• «Ливерпул»нинг 6 ўйиндан иборат ғалабали серияси тугади. Клопп шогирдлари Премьер-лигада сўнгги бор 10 апрель куни «Сити»га қарши ўйинда ғалаба қозона олмаган, декабр охирида «Лестер»га ютқазган эди.

"Вильярреал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, "Ливерпуль" мухлислари ва футболчилари бу мавсумда биринчи марта тўртта соврин ҳақида гапиришни бошлаб юборишди, уларда бунга бўлган ишонч ошиб кетди. Бироқ орадан уч кун ўтар ўтмас квадрупл ҳақидаги ўйлар пучга чиқмоқда. Бироқ шошилишга ҳали эрта.

«Сити» ва «Ливерпул»нинг тақвими тахминан тенг: иккаласи ҳам «Вулвз» ва «Астон Вилла» билан ўйнашлари керак. Аммо Пепни яна бир синов кутмоқда - Мойеснинг "Вест Хэм"и.
Эҳтимол, мўъжиза ҳали ҳам мумкиндир?

Киритилди: 00:33, 09.05.2022. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.