Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал" Холандни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлади, лекин аниқ таклиф билан чиқмади: бунинг сабаби нимада?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрлинг Холанднинг келажаги ҳақидаги достон ёпилди. Норвегиялик футболчи "Манчестер Сити" билан беш йиллик шартнома имзолади. Гарчи, "Реал Мадрид" Эрлингга даъвогарлик қилган бўлса-да, футболчига аниқ таклиф билан чиқмади. Шу сабаб бугун “қироллик клуби”нинг нега бундай қарорга келгани ҳақида бироз фикр юритишни истадик.

Эрлинг Холанд трансфер ойнасида энг кўп тилга олинган футболчилардан бири бўлди. Ўз таркибини супер тўпурар билан бойитмоқчи бўлган клублар талайгина эди: "Манчестер Юнайтед", "Барселона", “Ман Сити”, “Реал” ва "Бавария". Мадрид клуби ва футболчи билан боғлиқ кўплаб миш-мишлар тарқалган бўлса-да, “Реал” норвегияликка аниқ таклиф билан чиқмаган. Аммо, Маrcа нашри хабарига кўра, Холанд учун курашда айнан “қироллик клуби” “Манчестер Сити”нинг асосий рақиби ҳисобланган.

Испания нашрининг ёзишича, “Реал” скаутлари узоқ вақтдан бери Холанднинг ўйинларини яқиндан кузатиб келган. Норвегиялик футболчи ўша пайтда "Мольде" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган. Ўшанда Норвегия клуби “Реал” футболчини ўз сафига таклиф қилишини кутган. Бироқ, испан клуби шошмасликка ва ҳужумчи топ даражага чиқишини кутишга қарор қилишди. Шу билан бирган Холандни Австрия ва Германия клублари ҳам яқинданкузатишган. Сўнгги кунларгача Мадрид клуби раҳбарияти норвегияликни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини рад этмади, бироқ “қаймоқранглилар” Эрлингга таклиф билан чиқишмади. Бунинг фақат битта сабаби бор эди — Килиан Мбаппе.

"Реал Мадрид" учун "ПСЖ" футболчиси доимо биринчи ўринда турган. Мадридда Мбаппенинг келиши жамоада жиддий ўзгаришларга олиб келишини яхши билишади. Карло Анчелотти айтганидек, ҳозирда "Реал Мадрид"нинг таркиби жуда камтарона ва у ерда ҳеч ким ўзини бошқалардан устун деб ҳисобламайди. Мбаппенинг келиши, бу ҳолатни бироз ўзгартиришива раҳбарият фикрича, Холанднинг келиши, жамоадаги муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Айни пайтда "Реал Мадрид"да Карим Бензема бор. У Мбаппега мослашишда ёрдам бериши керак. Мадрид клуби раҳбарияти Каримяна икки ёки уч мавсум жамоада юқори темпда ўйнашига ишонмоқда. Агар Мбаппе Бензема билан бирга яхши тандем ҳосил қила олса, Холанд уларга ўринбосар бўлади. Шунингдек, "Реал Мадрид" сафида Винисиус ҳам борлигини унутмаслигимиз керак. Шунингдек, “Сити”га қарши ўйиннинг қутқарувчиси ҳам Родригони ҳам ёддан чиқариш яхши эмас.

Албатта, молиявий томонда ҳам кўп гап бор. Холанднинг Мадрид клубига келиши, барча комиссиялар, маошларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 350 миллион еврога тушиши мумкин эди. "Реал Мадрид" Бэйл, Марсело, Иско билан хайрлашишни режалаштирмоқда, аммо норвегиялик ва Мбаппе билан бирга шартнома имзолаши жуда қийин бўлади. Бундан ташқари, Мадридда ўйинчиларнинг нархи бўйича қатъий қоидалар мавжуд бўлиб, улар ҳеч қачон бузилмайди.

Мадридликлар Холанд трансферини амалга оширишдан чўчиган яна бир хавф – норвегияликнинг жароҳати эди. Жорий мавсумда турли жароҳатлар туфайли ҳужумчи 100 кунларни ўтказиб юборган, олдин эса бу сонлар 40 кунни ташкил қилган. Қолаверса, бу танаффус унга нисбатан қоидабузарликлар ортидан эмас, балки мушаклардаги турли жароҳатлар сабаб кузатилган.

"Реал Мадрид" охирги кунларгача Холандни сотиб олиш имкониятини рад этмади. Бироқ, норвегиялик футболчи Мбаппе билан ўйнамаса, Мадридга келиш, у учун ортга ташланган қадамга ўхшайди. Килиан билан боғлиқ вазият ҳали тўлиқ ҳал қилингани йўқ, аммо “Реал” клуби “ПСЖ” футболчиси учун охиригача курашмоқчи.

Шу билан бирга, Маrcа Холанднинг истаги ҳақида ҳеч нарсани очиқламаган. Норвегиялик футболчи дастлаб "Сити"га ўтишни истагандек туюлди, шунинг учун у Мадрид клубидан таклиф кутмаган бўлиши мумкин. Балки Холанднинг ўзи бир пайтлар отаси ўйнаган “Манчестер” учун "Реал"нинг таклифини рад этиши ҳам мумкин эди.

Аммо, ҳақиқат шуки, "Реал Мадрид" Мбаппега сабаб Холандга таклиф билан чиқмади.

Киритилди: 21:37, 11.05.2022. Ўқилди: 4526 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик