Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10125 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Тоҳиров: «Жамоамга ёрдам бера олмаётганимдан афсусдаман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган легионерлар жуда кўп. Турли хил мамлакатлардан келиб олий лигада ўйнаб озми-кўпми фойда келтиришмоқда. Буларнинг орасида тожикистонлик Фарҳод Тоҳиров ҳам бор.

Ҳозирча у чемпионатимизда Тожикистондан ягона легионер ҳисобланади. Айтиш жоизки, унинг ўз мамлакатида ҳурмати жуда ҳам баланд. Ҳамма Тоҳировни ёрқин келажак кутиб турганига ишонмоқда. Шунинг учун Фарҳоднинг мухлислари ҳам анчагина. Тожикистон миллий терма жамоасида ҳам ўз ўрнига эга. Бу йилдан бошлаб «Андижон» учун тўп сураётган иқтидорли ҳужумчи иқшибозларда яхши таассурот қолдирмоқда. Тўғри, мавсум андижонликлар учун қониқарсиз бошланди. Аммо тожикистонлик легионер ўз ҳаракатлари ва меҳнати билан барчада илиқ таассурот қолдиряпти. Боз устига унинг «Нефтчи» дарвозасига киритган ягона голи водий дербисида қимматли ғалабани тақдим этди. Бироқ ҳар бир футболчини жароҳат таъқиб қилади. Шу боис «Пахтакор»га қарши ўйинда у оёғидан жиддий жароҳат олди. Натижада маълум муддатга сафдан чиқди. Шу сабабли куни-кеча клуб базасида Тоҳиров билан суҳбатлашдик.

- Фарҳод, айни пайтда аҳволингиз қандай?

- Аста-аста ижобий томонга ўзгариш сезиляпти. Оёғимдаги гипсни олиб ташладик. Оғриқлар ва шишишлар камайган.

- Бу жароҳат «Пахтакор»га қарши учрашувда юз берди. Аслида ўша вазиятда нима бўлганди?

- Ҳимоячи билан тўп учун курашдик. Иккаламиз ҳам тўпга қарагандик ва у оёғимни босиб олди. Натижада бутун гавдаси билан мени босиб қўйди. Оёғим эса қайрилди. Аслида унинг айби йўқ. Чукни айтганимдек, мен ҳам, у ҳам тўпга қарагандик.

- Олдин ҳам бу каби жароҳатларга дуч келганмисиз?

- Ҳа, бўлган. Тожикистонда «Парвоз» жамоаси учун ўйнаганимда оёғимни гипс қилдирганман.

- Ҳозирда жамоа учун жуда ҳам керак эдингиз. Аммо жароҳат туфайли ёрдам бера олмаяпсиз. Бу ҳолатда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Тўғри, «Локомотив» билан учрашувда ёрдам бера олмадим. Тўғриси, бундан ўзим роса афсусланяпман.

- «Локо» - «Андижон» ўйинини кўрдингимзи?

- Ҳа, телевизор орқали томоша қилдим. «Андижон» яхши ўйин кўрсатди. Бизда уч очко билан қайтиш имкони бор эди. Лекин сафарда бир очко ҳам ёмон натижа эмас.

- Бу йил жамоага янги келган ўйинчилардан бирисиз. Аксига олиб чемпионат «Андижон» учун муваффақиятсиз бошланди. Бунинг сабабини нимада кўряпсиз?

- Ўйлашимча, бу вазиятда бош мураббийнинг ҳеч қандай айби йўқ. Мураббий ўзи танлаган ўйинчиларига қараб жамоа тузади. Масалан, ҳужумкор ўйин тактикасини ёки ҳимоявий тактикани танлаши мумкин. Боз устига мураббий футболчиларни шуғуллантиради ва кўрсатмалар беради. Майдонда эса ўйинчилар ўйнашади. Демак, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Мавсумни ёмон бошлаганимизга келсак, назаримда биз футболчилар бир-биримизни яхши тушуна олмадик. Ҳозирда эса кўриб турганингиздек ўйиндан-ўйинга ҳаммаси яхши бўлиб бормоқда.

- Умуман, бош мураббий Алексан Аверьянов билан илк бор ишлаяпсиз. Ҳозиргача олган таассуротларингиз қандай?

- Мураббий ҳамма вақт 100 фоиз ҳақ. Унинг машғулот ўтказиш жараёнлари, кўрсатма беришлари, жамоага жон куйдиришлари, ҳар бир ўйинчи билан алоҳида гаплашишлари менга ёқади. У юқори савиядаги мутахассис.

- Сиз ҳозирча битта гол урдингиз. Ушбу голингизни «Нефтчи» дарвозасига киритдингиз ва бу ҳозиргача ягона бўлиб турган ғалабани келтирди.

- Биринчи навбатда жамоадошларимга раҳмат дейман. Бу ўйиндаги ғалаба бизга жуда ҳам зарур эди. Мухлисларимиз, раҳбарларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз муҳим аҳамиятга эга эди. Ҳамма ғалаба учун ҳаракат қилди. Голим эса жамоамга уч очко келтирганидан хурсандман.

- «Андижон»га келганингизда табиийки, катта мақсадлар билан ташриф буюргансиз. Лекин аксига олиб жамоа мавсумни омадсиз бошлади. Бу ҳолат сизнинг кайфиятингизга ва руҳиятингизга таъсир кўрсатмадими?

- Ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак ва ушбу ҳолатларга профессионал тарзда ёндошиш лозим. Биз ўз майдонимизда икки марта қимматли очколарни бой бердик. Ҳар қандай ўйинчида ҳис-ҳаяжон бўлиши табиий. Омадсиз ўйинларда футболчининг кўрсатаётган ўйини ҳам қовушмай қолади. Лекин ҳозирда ҳаммаси яхши томонга ўзгариб бормоқда. Ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади. Бунинг учун футболчининг ўзига бўлган ишонч бўлиши керак. Ҳамма ҳам майдонга ютаман деб чиқади. Ўша «Бухоро» билан учрашувда икки марта стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. «Динамо» билан ўйинда эса битта гол стандартдан ва иккитаси қарши ҳужумда киритилди. Қолаверса, омад ҳам биздан юз ўгирганди.

- Кейинги учрашувларда мухлислар жамоадан янада яхшироқ натижаларни кутишмоқда...

- Сафардан бир очко билан қайтишди. «Локомотив» анчайин қизиқарли ва кучли жамоа. Кўпчилик ташқаридан қараганда «Андижон»ни ютқазади деб ўйлашганди. Ҳозирги пайтда «Локомотив» «Пахтакор»дан ҳам кучлироқ. Албатта, меҳмонда қайд этилган дуранг кейинги ўйинларда ижобий таъсирини кўрсатади. Худо хоҳласа, биз ғалабалар билан ишқибозларимизни хушнуд этамиз.

- Тезроқ майдонга тушиб жамоага ёрдам беришни хоҳлаётганингиз сезилиб турибди. Яъни, буни сабрсизлик билан кутаётганингиз билиняпти.

- Ҳақиқатдан майдонга қайтишимни сабрсизлик билан кутяпман. Мен бу ерга ўйнаш ва ёрдам бериш учун келганман.  

- Фаолиятингизни биринчи марта Ўзбекистонда давом эттираётганингизни инобатга олганда қандай таассуротлар уйғонмоқда?

- Ҳаммаси яхши. Масалан, мени бу ерда жуда илиқ кутиб олишган. Жамоада барча билан муносабатим яхши. Андижонда футболга ишқибозлик юқори даражада. Шаҳар ҳам менга жуда ёқди. 

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 09:36, 17.05.2012. Ўқилди: 6858 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.