Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобур Йўлдошев: «Мақсадимиз — ЖЧга чиқиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тошкентнинг "Локомотив" клубида тўп сураётган ёўлар терма жамоаси аъзоси Бобур Йўлдошев яқинда клуб расмий сайтига интервью берди. Суҳбат терма жамоа ва Олий Лига борасида бўлди.

— Бобур, яқинда ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Гуруҳ босқичида терма жамоамиз КХДР, Иордания ва Вьетнам терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Умуман гуруҳ, тайёргариклар ва йиғинлар ҳақида гапириб берсангиз.
—Биз ўрин олган гуруҳ жудаям қизиқ ва кучли терма жамоалардан иборат. Осиё чемпионатида кучсиз жамоани ўзи бўлмайди. Бизнинг ёшдаги футболчилар ҳамма терма жамоаларда кучи тенг ҳисобланади. Бу ерда ғолиб бўлишда жамоаларнинг тайёргарлиги, олдига қўйган мақсадлари ва кучли иштиёқ асосий рол ўйнайди. Яқинда, Испания йиғинидан қайтиб келдик. Бизга Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан барча шарт шароитлар яратилиб берилмоқда.

— Испаниядаги йиғинлар ҳақида, асосан машғулотлар жараёнида нимага эътибор қаратилди?
— Испанияда машғулотлар мобайнида мураббийларимиз томонидан асосан тактик, техник ва жисмоний тайёргарликка эътибор берилди. Индивидуал ҳаракатланиш билан ҳам алоҳида машғулотлар олиб бордик. У ерда кунига икки марта машғулотлар олиб бордик. Йиғин пайтида 4 маҳаллий клублар биланн ўртоклик учрашувлари ўтказдик. "Вильярреал" (1:2), "Хуракан" (3:1), "Эркулес" (2:2), "Леванте" (1:1)билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Яхши кайфият билан юртимизга қайтиб келдик.

— Бош мураббий ва Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан жамоадошларингиз олдига қандай мақсадлар қўйилган?
— Асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионати баҳсларига чиқиш. Бундан ташқари турнирда ғолиб чиқиш учун бизда барча имкониятлар мавжуд. Албатта, биз бор иродамиз, кучимизни Осиё чемпионатидан чемпион бўлиб қайтишга сарф этамиз ва умид қиламанки бу вазифани адо этамиз.

— Энди бевосита Олий лига учрашувларига қаратсак. Темирйўлчилар бу йил ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйганлар. Мана бир неча ўйинки "Локомотив" асосий таркибида учрашувларда қатнашмоқдасиз. Ҳимояда терма жамоамизнинг асосий ҳимоячилари Ислом Тўхтахўжаев ва Ислом Иномов билан тўп сурмоқдасиз. Жамоадаги рақобат, кучли футболчилар билан бирга ўйнаш сизнинг зиммангиз кўп вазифаларни юклайди...
— Ҳа, бу йил клубимиз ("Локомотив") олдига Осиё клублари ўртасидаги мусобақаларга чиқиш вазифаси қўйилган. Жамоамиз учун Ўзбекистон темир йўллари ДАТК томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Мураббийларимиз ва футболчилар билан биргаликда бу вазифани қандай муҳимлигини ҳис этиб турибмиз. Жамоамиз учун янги майдон, мехмонҳона ва ажойиб спорт комлекси барпо этиб берилди. Бу юртимиз футболи ривожи учун катта ҳисса қўшади.

Миллий чемпионатимизда бир неча учрашувларда биздан омад очиқчасига юз ўгирди. Ҳали олдинда 18 тур учрашувлари бор ва насиб этса олдимизга қўйилган вазифани адо этамиз. Асосий таркиб ҳақида шуни айтмоқчиманки, Равшан Муқимов, Хорен Оганесян, Хаким Фузайлов ва бошқа мураббийларимиз менга ишонч билдиришмоқда. Мен эса қўлимдан келганича уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиляпман. Ҳимояда мен билан Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Иномов, Шерзод Шарипов тўп суришмоқда. Қолаверса Бахтиёр Ашурматов, Дилшод Жабборов каби моҳир ҳимоячилардан билан тўп суриб катта тажриба тўплаяпман. Бизда соф, тоза рақобат мавжуд. Бир-биримизни ҳар жабҳаларда қўллаб қувватлаб ҳаракат қиляпмиз.

— "Локомотив"га Олий лига тақвими бироз оғирроқ келди. Кучли бешликдаги клублар билан чемпионат бошида учрашдик, аммо шунга қарамай яхши натижаларни қайд этдик. Мана 7 ўйиндирки клуб ўз рекордини янгилаб мағлубиятсиз серияни давом эттириб келмоқда. Кейинги 9 тур ўйинини "Бухоро" клубига қарши ўтказамиз. Шу ўйинга тайёргарликлар қандай кетмоқда?

— Гапингиз тўғри, биз кучли бешлик жамоаларига қарши муносиб тўп сурдик, "Пахтакор", "Бунёдкор" сингари клублардан очко олдик ва бу учрашувларда бизга ғолиб бўлиш учун омад етишмаганини ҳам таъкидлаб ўтган бўлардим. Ҳар куни икки мартадан машғулотлар олиб боряпмиз. Бу учрашувга яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. "Бухоро" клуби жадвалида пастроқда кетаётганига қарамай кучли жамоа. Ҳар бир жамоани ўз услуби бор. Умид қиламизки Бухородан 3 очко олиб қайтамиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:05, 17.05.2012. Ўқилди: 6995 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик