"Брайтон" дарвозабони Роберт Санчесга "Лестер" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Санчес келажаги ноаниқ бўлган Каспер Шмейхелнинг ўрнини эгаллаши мумкин. “Тулкилар” “Брайтон” дарвозабони учун деярли 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Робертнинг трансферини амалга оширишни "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс хоҳламоқда. Чунки, мураббий унинг мухлиси саналади.
Санчес "Брайтон"га 2013 йилда "Леванте" академиясидан келиб қўшилган эди. Унинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда 24 ёшли испаниялик “чайкалар” сафида барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 44 та гол ўтказиб юборди ва 11 бор ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали дарвозабонни 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).