Финални ким шарҳлайди: Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ёки Даврон Файзиев?
Бугун Европа чемпионлар лигасиннг финал учрашуви "Sport" телерадиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Телеканал маъмуриятининг Darakchi.Uzга маълум қилишича ушбу учрашувни журналист Даврон Файзиев шарҳлайди. Сўнгги пайтларда анъанага кириб бораётган жонли мулоқотдан бугун негадир воз кечилган. Демак, учрашув арафасида ҳамда таймлар оралиғида спорт журналистларининг мушоҳадасига бугун гувоҳ бўлмаймиз.
Яна бир маълумотга кўра, "Бавария" ва "Челси" иштирокидаги ўйинни таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳам шаҳрлаш истагини билдириб телеканалга мурожаат қилган. Бироқ, ушбу мутахассиснинг айни пайтда "Бунёдкор" жамоасида ҳам ишлаётгани инобатга олиниб, унга рад жавоби берилган.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси финалини ҳам бугунги кунда "Sport" телеканалининг бош шарҳловчиси бўлган Даврон Файзиев шаҳлаб борганди.
Манба: www.darakchi.uz
Киритилди: 17:06, 19.05.2012. Ўқилди: 8200 марта. Фикрлар: 23 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар