Ёш гандболчи қизларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этишади
Гандбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 июлдан 10 августга қадар Шимолий Македония давлатининг Скопе шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашади.
Шу йилнинг март ойида Қозоғистонда U-18 қизлар ўртасида гандбол бўйича ташкил этилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор бронза медалига сазовор бўлган эди.
Бинобарин, ушбу муваффақиятда БЎСМ тарбияланувчилари – Бону Эркабоева, Севинч Эркабоева ва Зулайҳо Маримбоева ва уларнинг тренери Мансур Бобожоновнинг муносиб улуши бор. Асосийси, мазкур ютуқ терма жамоамизга жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини яратди.
Гандбол бўйича Ўзбекистон қизлар терма жамоамиз 30 июлдан 10 августга қадар Шимолий Македония давлатининг Скопе шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Маълумот учун: ушбу мусобақада жами 32 та – Европадан 20 та, Осиёдан 5 та, Африкадан 4 та ва Марказий Америкадан 3 та терма жамоа чемпионлик учун майдонга тушади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 08:15, 04.06.2022. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар