Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10035 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси қаерга кетади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кристофер Нкунку “Лейпциг”ни тарк этиши мумкин. Stadion.uz нашри футболчининг келажаги қандай ва қаерда бўлишини таҳмин қилиб кўради.

Бундеслиганинг энг яхши футболчиси Германияни тарк этиши эҳтимоли юқори. Агар эсингиздан чиққан бўлса, бу "Лейпциг" футболчиси Кристофер Нкунку бўлди, у турли турнирларда “буқалар” учун 51 та ўйинда 35 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди. 24 ёшли франциялик футболчининг нархи камида 50 миллион фунт стерлингга баҳоланган, аммо “Лейпциг” ҳали ҳам уни сақлаб қолиш учун курашишга тайёр. Гарчи катта пулли таклифлар кўп бўлса ҳам.

Париждаги ўтмиш

Аслида Нкунку аллаққчон топ клубда ўйнаган. Асли конголик бўлган футболчи Францияда туғилган ва 13 ёшида “ПСЖ” академиясига кирган. Кейин у “ПСЖ”нинг иккинчи жамоасига ўтди ва у ерда 27 учрашувда бешта гол урди. Асосий жамоада эса 18 ёшида 2015 йилнинг декабрида Чемпионлар лигаси доирасидаги "Шахтёр"га қарши ўйинда майдонга тушди. Нкунку “ПСЖ” сафида 78 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган.

Кристофер учун таркибда кам вақт бериларди, чунки Париж гиганти юлдузларга катта эътибор қаратган. 2019 йилнинг ёзида эса Нкунку ўйин амалиёти излаб “Лейпциг”га кўчиб ўтди. Ушбу трансфер "Буқалар"га 11 миллион фунт стерлингга тушди, унинг ҳозирги ўйинидан келиб чиқиб бу жуда кичик суммага ўхшайди.

Омад қуши қўнганда

"Лейпциг" билан биринчи мавсумида Кристофер Бундеслиганинг 32 ўйинида 15 та голли узатмани амалга оширди ва кейинги мавсумда у 7 та голли узатма ва 6 та голга муаллифлик қилди. Ва бу фақат якунланган мавсумда содир бўлган ҳақиқий парвозга тайёргарлик эди.

Нкунку Германия чемпионатининг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлиб, 34 та ўйинда 20 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган. Бу уни бошқа ҳужум етакчиларидан ажратиб турадиган охирги статистик хусусиятдир. У нафақат кўп гол уради, балки кўплаб голли узатмаларни ҳам амалга оширади, бу унинг ҳужумнинг деярли ҳар қандай позициясида, жумладан, классик тўпурарларга қараганда чуқурроқ ўйин услубидан келиб чиқади.

Шу билан бирга, шахсан ўзи “Лейпциг”нинг чемпионатдаги голларининг тўртдан бир қисмидан кўпроғини киритиб, клубнинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшди. "Буқалар"даги биринчи мавсумида Нкунку ҳатто ҳимоячи сифатида ҳам ўйнади, марказий ярим ҳимояга ўтди ва иккинчи ҳужумчининг оптимал ролига тўғри келгунига қадар қанот ҳужумчиси бўлди.

Бундай ўйин, албатта, Франция терма жамоаси мураббийлар штабининг эътиборини тортди. Нкунку терма жамоада жорий йилнинг март ойида Кот-дъИвуар ва ЖАР терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинларида иштирок этган. Ва у Жаҳон чемпионатига борадиган таркибдан ўрин олса керак.

У қайси клубга мос келади?

Албатта, Нкунку мавсум якунига қадар кўрсатган формада у ҳар қандай жамоага фойдали бўларди. Айниқса, унинг кўп қирралилигини ҳисобга олган ҳолда. Англия жамоаларидан "Челси" унга энг мос келадигани бўлиши мумкин, чунки Томас Тухелнинг Лондондаги услуби ўткир ҳужумчилар учун унчалик мос эмас. Қолаверса, мураббий ва футболчи “ПСЖ”даги фаолиятларидан ҳам таниш.

Аммо "Ливерпуль" лондонликлар билан рақобатлаша олади. Ҳеч шубҳа йўқки, Клопп Нкунку ўзининг ижобий фазилатларини максимал даражада ошириш учун имконият яратади. Кристоферни"Манчестер Юнайтед" ҳам ўз уйида кўришни истайди, аммо жамоада қайта қуриш ишлари бўлишини билиб турган Нкунку у ерга бормаса керак.

Кристофернинг ўзи туғилган жойи Парижга қайтишга тайёрлигини айтган. Нкункунинг жисмоний хусусиятлари бу вариантни ёки Англиядан даъвогарларга қарши "Бавария" билан вариантни ёқлайди. У жисмоний жиҳатдан Премьер-лига учун етарли даражада кучли эмас. Бошқа томондан, Де Брюйне, Салоҳ ёки Сон ҳам юксак жисмоний тайёргарликка эга футболчи сифатида таассурот қолдирмайди, бу уларнинг Англиянинг топ-жамоаларида етакчи бўлишларига тўсқинлик қилмайди.

Шартнома ҳолати

Нкункунинг "Лейпциг" билан шартнома муддати 2024 йилга қадар имзоланган. Бу ҳафтасига 30 минг фунт маошни назарда тутади. Англия топ-клуби учун бу ҳеч нарса эмас. "Лейпциг" Кристоферни 50-60 миллион фунтга баҳоламоқда. Бу инглиз клублари учун сўнгги йилларда катта сумма ҳисобланмай қўйган. Шу билан бирга, "Лейпциг" Нкункуни сотишни устувор мақсад деб ҳисобламайди. Клубнинг вазифаси франциялик футболчи билан шартномани узайтириш ва уни сақлаб қолиш.

“Лейпциг”дек динамик ўйинга эга ёрқин жамоанинг ўз услубини белгиловчи футболчилардан бирини йўқотишини истамаган бўлардик, лекин Нкункуни топ-клубда, ўша Англия муҳитида кўриш ҳам жуда қизиқ.

Киритилди: 18:45, 06.06.2022. Ўқилди: 5587 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.