Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Якун: Леога Парижда ҳам «нон» йўқ

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европадаги футбол мавсуми лауреатлари хусусидаги ҳикоямизни Франция чемпионати шарҳи билан давом эттирамиз.

Эътиборлиси, узоқ йиллар давомида сермазмун ва сермаҳсул ўйинлари билан шуҳрат қозонган Лионель Месси нафақат Лига 1да, ҳатто «ПСЖ» доирасида ҳам совриндорлар сафидан четда қолди. Марҳамат, Франция олий дивизионидаги мавсум қаҳрамонлари билан танишинг.

** Энг яхши тўпурар: Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 28та гол;

** «Гол+пас» тизимида энг сермаҳсул ўйинчи: Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 45 очко (28+17);

** Энг яхши ассистент: Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 17 самарали узатма;

** Энг кўп ғалаба келтирган голлар муаллифи: Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 13та гол.

23 ёшли француз ўз фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумни ўтказди. Снайперлар пойгасида фақат «Монако» вакили Виссам Бен-Йеддер тенги йўқ касбдошига муносиб рақобат кўрсата олди. Князлик клуби тўпурари 37 учрашувда 25 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этди.

«Гол+пас» номинациясида ҳам Килиан билан тенглаша оладиган рақобатчи топилмади: у энг яқин таъқибчисидан нақ 15 очкога ўзиб кетди. Ҳатто самарали узатмалар бўйича ҳам Мбаппе яққол устунликни намойиш этди. Бу масалада тажрибали Месси (14) ва «Ренн» вакили Бенжамен Буриго (13) Килиан кўрсаткичига яқинроқ натижани қайд этишди.

Жамоасини қимматли 3 очко билан таъминлаган ғалаба голларини Килиан бошқа касбдошларига нисбатан кўпроқ амалга оширди. Унинг ички чемпионат доирасидаги 28 голидан 13таси «ПСЖ»га майдонни ғолиб сифатида тарк этиш имкониятини берди. Чинакам халоскорга хос кўрсаткич! Бу борада иккинчи натижани қайд этган Людовик Ажоркнинг натижаси ҳам чакки эмас: унинг Лига 1 доирасидаги 12 голидан 8таси «Страсбург»га ғалаба келтирди ва жамоа мавсумни 5-ўринда якунлади.

** Энг муҳим тўпурар: Виссам Бен-Йеддер («Монако») - жамоа голларининг 38,5 фоизини амалга оширди;

** Энг сермаҳсул захира ўйинчиси: Виссам Бен-Йеддер («Монако») - 6та гол.

Мбаппедан бошқа футболчига насиб этган дастлабки юксак натижа. Мавсумнинг ҳал қилувчи баҳор босқичида қайд этилган «Монако»нинг 9 ўйиндан иборат ғалабали сериясида Виссамнинг ҳиссаси катта бўлди. Князлик клуби ҳисобидаги 65 голнинг 25таси - 31 ёшли фахрий ҳужумчининг хизматлари самараси. Бу борада кейинги ўринни Лига 1 дебютанти - «Клермон» ҳужумчиси Муҳаммад Байо банд этди. «Клермон» голларининг 36,8 фоизи айнан унга тегишли.

Бундан ташқари, Бен-Йеддер 6 марта захирадан майдонга тушганига қарамасдан, гол уришга муваффақ бўлди. Бошланғич таркибдан четда қолган яна 2та учрашувда эса, 2та самарали узатмани амалга оширди. Яъни, захирадан тушган 8та ўйинда 8 балл тўплади. Уго Экитике («Реймс») ва Серу Гирассилар («Ренн») жамоадошлари ўрнига майдонга тушган ўйинларида 4тадан гол уришни уддалашди.   

** Энг яхши дарвозабон: Вальтер Бенитес («Ницца») - 37та ўйиннинг 14таси «қуруқ» (37,8 фоиз)

Аргентиналик посбон ўтган мавсумга нисбатан сезиларли тараққиётга эришди. Яъни, жорий мавсум 35та гол ўтказиб юборди (ўтган мавсумда 53та эди), 14 учрашувда дарвоза дахлсизлигини таъминлади. Лекин бу Вальтернинг рекорд кўрсаткичи эмас: 2018|2019 йиллар мавсумида 16та ўйинда тўп ўтказмаганди.

** «Темир ўйинчилар»: Альбан Лафон («Нант»), Предраг Райкович («Реймс»), Александр Нюбель («Монако»), Марко Бизот («Брест»), Жозе Фонте («Лилль») - мавсумнинг барча учрашувларида тўлиқ тўп сурдилар.

Мазкур номинацияда ёппасига дарвозабонлар қайд этилиши ўзига хос анъана. Бироқ жорий мавсумда «Лилль» ҳимоячиси Жозе Фонте бу анъанани бузди. Фаолияти якунланиб бораётган португалиялик футболчи тўп сурган вақти бўйича (3420 дақиқа) рекорд ўрнатиб, Чемпионшипнинг 2011|2012 йиллар мавсумида «Саутгемптон» сафида эришган натижани такрорлади. Дарвозабонлар хусусида тўхталадиган бўлсак, «Монако» вакилидан ташқари, қолган барча киперлар ўртамиёна жамоалар вакилларидир.

** Энг ёш ўйинчи: Матис Тель («Ренн») - 16 ёш, 3 ой, 19 кунлигида дебютини нишонлади.

Матис Лига 1даги илк учрашувини 2-тур доирасидаги «Брест»га қарши беллашувда ўтказди. Ўшанда мураббий унга 5 дақиқа вақт берганди. Йигитча кейинчалик яна 6 марта майдонга тушди (энг кўпи 15 дақиқага), аммо самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

** Энг кекса ўйинчи: Эйзи Кавасима («Страсбург») - 38 ёш, 9 ой, 20 кунлигида майдонга тушди.

Кавасима ўтган мавсум 24 учрашувда «Страсбург» шарафини ички чемпионатда ҳимоя қилган бўлса, бу йил фақат бир марта мураббий унга эҳтиёж сезди - 20-турда япониялик посбон «Мец»га қарши майдонга тушиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлади, 5та сэйви билан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

Кавасиманинг шартномаси янги мавсум охирида ниҳоясига етади. Шу сабабли, Лига 1нинг «бош бобоси» ролидаги фаолияти давом этади.

Манба: championat.com,

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:40, 10.06.2022. Ўқилди: 10711 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик