«Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» 22 ёшли уругвайлик футболчи Дарвин Нуньесни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий кураш олиб бормоқда.
«Бенфика»нинг уругвайлик ҳужумчиси учун курашда мерсисайдликлар ғалаба қозониши эҳтимоли юқори бўлса-да, ўтмишда «МЮ» бу борада етакчи бўлган.
Роберто Фирмино
Бразилиялик ҳужумчи 2015 йилнинг ёзида «Олд Траффорд»га кўчиб ўтишга тайёр эди – «Қизил иблислар» «Хоффенхайм» билан 13,1 миллион фунт стерлинг эвазига келишиб олган эди. Ўша мавсумда Фирмино 10 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган ва, ҳатто, Манчестерда тиббий кўрикдан ўтиш куни ҳам белгиланган эди. Роберто 2015-йилги Америка кубогидан сўнг Чилидан Англияга учиб кетиши керак эди.
Бироқ, «Юнайтед» вакиллари барча ҳужжатларни тайёрлаётганда, «Ливерпуль» томони ишга киришди. Бош директор Ян Эйре агент Бобби билан учрашди ва трансфер суммасини икки баравар оширди. Фирмино Англияга учиб келди, лекин Манчестерга эмас. У Клопп қўл остида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди ва ЕЧЛ, АПЛ, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Англия кубоги, Лига кубоги ҳамда UEFA суперкубогида зафар қучишгвҳа муваффақ бўлди.
Мемфис Депай
Голландиялик футболчи «Ливерпул»да ҳам тўп тепиши мумкин эди. «ПСВ» спорт директори Марсель Брандс шундай деган эди: «Депай учун курашда «ПСЖ» ва «Ливерпуль» ҳақиқатдан ҳам бир қадам олдинда эди, улар аниқ таклифлар билдиришди. «Юнайтед» бизга фақат уларнинг қизиқишлари ҳақида маълум қилди холос.
Аммо тез орада Даниэль Старрижнинг жароҳати вазиятни ҳал қилди. «Энфильд» зудлик билан марказий ҳужумчини қидира бошлади ва Депай варианти унутилди. «Манчестер Юнайтед» Мемфисга шартнома таклиф қилди».
Садио Мане
Фирмино трансферидан бир йил ўтиб, «Манчестер Юнайтед»га ўтишга «жуда яқин» бўлган Садио Мане худди шундай қарорга келди. Жозе Моуриньо «Қизил иблислар» бошқарувига келди ва сенегаллик футболчини шунчаки Депайнинг ўрнини босувчи сифатида кўрди.
«Айтишим керакки, мен «Манчестер Юнайтед»га ўтишга жуда яқин тургандим. У ерда шартномам бўлган. Мен ҳамма шартларга рози бўлдим, бу учун барча нарса тайёр эди. Лекин Юрген Клопп мени ишонтира олди ва мен «Энфильд»га ўтдим», – деган эди Мане.
Фил Жонс
«Ливерпуль»нинг 2010 йиллардаги бош мураббийи Кенни Далглиш бир неча ой давомида «Блекберн» ҳимоячисини кузатиб борди ва, ҳатто, унинг уйига келиб, «Ливерпуль» жамоасига ўтишга ишонтирди, чунки рақобат жиддий эди.
«Менга бир нечта клублардан таклифлар бўлган эди: «Ливерпуль» «Сити», «Челси»,«Ливерпул», «Арсенал» ва «Эвертон». Сер Алекс Фергюсон мен билан охирги марта гаплашган одам эди. Мен агентим билан суҳбатлашиб, «МЮ» билан шартнома имзолашни хоҳлашимни айтдим».
Ортга назар ташлаб, Жонснинг жароҳатлари ва мемларга сабаб бўлган ҳаракатларини инобатга олсак, «Ливерпуль» расмийлари ўшанда футболчини бой берганига афсусланмаса керак.
Криштиану Роналду
Сэр Алекс Фергюсон 2003 йилги машҳур ўртоқлик учрашувида Роналдунинг нималарга қодирлигини ўз кўзлари билан кўрди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» футболчиларининг ўзлари Фергюсонни ёш португалияликни қўлга киритишга ундаган. Бироқ ундан аввал «Ливерпуль» Криш тез орада «Энфильд»га ўтиши ҳақида келишиб олган эди.
«Қизиллар» бош мураббийи ёрдамчиси Фил Томпсон бир йил олдин Лиссабонда бўлган ва ўша пайтда 4 миллион фунт стерлинг миқдоридаги шартнома муҳокама қилинаётган, «Спортинг»ни эса бу сумма қониқтирар эди. Ўша йилларда «Ливерпуль» бош мураббийи Жерар Уллиэр Роналдунинг ўйинини аллақачон кузатиб борган, кейин эса раҳбариятдан нохуш хабар олган – Ферги Кришга 7-рақамни ваъда қилган ва уни «илиб кетган».
«Биз машғулот майдончасида тушлик қилаётган эдик, бирдан «Sky Sports»да «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналдуни 12,2 миллион фунтга сотиб олгани ҳақидаги мақола пайдо бўлди. Жеррард ва мен овқатдан бўғилиб қолишимизга сал қолди. Эсимда, Стив ўрнидан сакраб туриб кетган ва нима бўлганини тушуна олмаган эди», – дейди Томпсон.
Сэр Алекс Фергюсон мураббийликка сайланган кезларда «Ливерпуль» Англия чемпионатининг ҳақиқий етакчиси эди. Шу сабабдан манчестерликлар «Энфильд» эгаларига душман сифатида қараган. Ҳозирда икки жамоанинг рақобати ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, бироқ «МЮ» чемпионлик пойгасига қайтиши учун топ-клублар эътиборидаги футболчилар хизматига муҳтож эканини унутмасликка мажбур.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).