Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Хитойни ютди!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футзал бўйича ОЧ / Терма жамоалар ўртасида
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон футзал терма жамоаси илк турда Кувайтни мағлуб эта олмагани боис, Хитойга қарши ўйинда ўз вазифасини мушкуллаштириб қўйганди. Шундоқ ҳам Хитой терма жамоасида анча кучли ҳисобланади ва ушбу терма жамоага қарши ўйинда руҳий босимни енгиб ўтиш осон эмасди. Хайриятки, Мендез йигитларни руҳлантира олди ва терма жамоамиз мана шундай қийин вазифани уддалай олишди. Бу ғалабага эришгунча эса майдончада нималар содир бўлмади дейсиз! Барчаси ҳақида бир бошдан...

Ўйиннинг бошиданоқ терма жамоамиз ташаббусни қўлга олиб, рақиб дарвозаси томон кўпроқ босим уюштира бошлади. Дарвоза томон зарбалар берилди, комбинациялар уюштирилди. Аммо хитойликлар дарвозасини ишғол қилиш бугун осон бўлмаслигини Ли Кай ўйин бошидан исботлашга тушди.

Барчаси режа асосида кетаётган пайтда терма жамоамизнинг моҳир тўпурари Дилшод Ирсалиев кутилмаганда майдон марказида тўпни рақибига бериб қўйди ва жамоа сардори Ху Жией дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, Умаровни доғдо қолдирди — 1:0!

Вазифа мураккаблашгандан мураккаблашиб кетди. Аммо йигитларимиз бугун руҳан жуда бақувват эдилар ва улар синиб қолишмади. Тўпнинг назорати тўла тўкис ўзбекистонликлар томонига ўтди. Кувайтга қарши ўйинда  бўлгани каби тўпнинг Хитой дарвозасига киришига устун халал берди (Дилшод Ирсалиев зарбасидан сўнг). Дарвоқе, бир вазиятда дарвоза устуни Ўзбекистон жонига ҳам оро кирди. Биринчи бўлим ўрталарида жарима майдончаси олдида Дилшод Раҳматовга нисбатан Ху Жией қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди (мана шу вазиятни эслаб қолинг). Стандарт вазиятдан эса футзалчиларимиз наф чиқара олишмади.

Кутилган гол эса бурчак тўпидан сўнг киритилди. Константин Свиридов жарима майдончаси ичида ўзига етказилган тўпни битта уриниш билан дарвозага жойлаб қўйди — 1:1!

Иккинчи бўлим Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда ажойиб тарзда бошланди. Нодир Элибоев майдон марказида Ху Жиейдан қочиб кетаётганида жамоа сардори уни қўли билан тўхтатиб қолди. Ўйин бош ҳакам Нурдин Букуев эса унга яна битта сариқ карточка ва кетидан қизил кўрсатди! Футзал қоидаларига кўра, қизил карточка олган футзалчи майдонни тарк этади ва 2 дақиқа давомида унинг ўрнига бошқа ўйинчи тушмайди. Фақат камчиликда ўйнаётган жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган заҳоти (2 дақиқа якунланмаган бўлса ҳам) майдонга бешинчи ўйинчи тушиши мумкин (қизил карточка олган ўйинчи туша олмайди). Хуллас, мана шундай қулай имкониятга эга бўлди термамиз. Уч киши бўлиб ҳимояланиш қийин экани кундек равшан эди. Икки дақиқа давомида хитойликлар деярли қаршилик кўрсата олишмади, негадир футзалчиларимиз дарвоза томон зарба беришни исташмади (аниқроғи, руҳан бундай вазиятга тайёр эмасдилар). Берилган зарба (2 дақиқа давомида атиги бир марта зарба берилди) кучсиз бўлди. Майдонга хитойлик бешинчи футболчи тушиши билан қулай вазият якунига етди. Нима учун бундай фойдаланилмагани — тушунарсиз ҳолат. Мендез мана шу вазият устида ишлаши кераклиги кўриниб қолди.

Кувайт билан ўйинда вакилларимиз фақатгина сўнгги 10 дақиқада яхши ҳаракат қилишган бўлса, бугунги ўйинда ўйинни яхши ўтказишди. Комбинациялар чиройли чиқди, зарбалар ҳам берилди. Аммо юқорида айтганимдек, Ли Кай ўз маҳоратини намойиш қилди. Бир ҳолатни эсга олиб ўтмасам бўлмайди. Майдон марказига яқин жойда, "теп-текис" вазиятда — тўпнинг назорати Элибоевда ва унга қараб Умаров югуриб келмоқда — хитойлик футболчи тезкорлик билан икки ўйинчимиз орасида пайдо бўлди ва тўпни даврозабонимиз оёқлари орасидан ўтказиб, дарвоза томон тепди. Яхшиямки (бу ҳам бизнинг бахтимиз), тўп дарвоза тўсинига тегди ва қайтган тўпни Дилшод Раҳматов катта қийинчилик эвазига майдон ташқарисига чиқариб юборди (тўп учун яна бир хитойлик футзалчи кураш олиб борганди)!

Ўйин тугашига 5 дақиқадан кам вақт қолганида Хосе Мария Мендез тайм-аут олди. Тайм-аутдан кейинги ҳужум гол билан якунланди. Нодир Элибоев ён чизиқдан узатилган тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди ва ўша жойда турган Дилшод Ирсалиев биринчи бўлимдаги қўпол хатосини тўғрилаганча дарвозани ишғол қилди! 1:2!

Гол киритилган вазиятда ўйин тугашига 4:30 дақиқа қолганди. Тўрт ярим дақиқалик драматизмни кўраверингда энди! Терма жамоамиз тўлалигича ҳимояга ўтиб олди. Бу пайтда вакилларимиз ҳисобида 4та фол бор эди. Кўп ўтмасдан унчалик мураккаб бўлмаган вазиятда ҳисобимизга бешинчи фол ёзилди. Хитой эса тинимсиз ҳужум уюштирди. Рақиб футболчилари техник жиҳатдан анча етук бўлишгани туфайли жамоамиз вакилларини анча довдиратишди. Ана шундай довдираш туфайли бўлса керак, Шуҳрат Тожибоев ўз жарима майдончаси яқинида тўпни ўйинга киритаман дея, тўппа-тўғри рақибга топшириб қўйди. Рақибнинг зарбаси эса дарвоза тўсинини ларзага келтирди.

Буниси ҳолва экан. Ўйин якунига бир ярим дақиқа қолганида Нодир Элибоев рақиб жарима майдончаси ичида ўзига баландлатиб узатилган тўпни елка аралаш қўли билан тўхтатгани учун ҳакам ҳуштагини чалди (ҳакам буни қўл билан ўйнаш деб топди), терма жамоамиз ҳисобида олтинчи фол ёзилди. Бу эса 10 метрли дабл-пенальти деганидир! Рустам Умаров ўрнига "Пахтакор" дарвозабони Олег Тукмаков майдонга тушди ва рақибнинг кучли зарбасини четга буриб юбора олди! Қолган бир ярим дақиқа ҳам анча асабий кечди. Бир вазиятда 12-рақамли Ли Син футзалчимизнинг оёғидан йиқилгандек бўлди. Аммо бу вазиятда унинг ўзига сариқ карточка кўрсатилди (симуляция учун).

Рақибнинг энг сўнгги ҳужуми ҳам хавфли бўлди, аммо зарба ноаниқ бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон драматик кечган баҳсда Хитойни мағлуб этди ва ўта қийин вазиятдан чиқиб кетди.

Ёдингизда бўлса, Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг ярим финалида ҳам вакилларимиз Хитойни қийинчилик билан (4:3) мағлуб этишганди.

Осиё чемпионати. «D» гуруҳи. 2-тур
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:2 (1:1)
Голлар: Ху Жие (4) — Константин Свиридов (19)
Огоҳлантиришлар: Ху Жие (17), Ли Син (39)
Четлатиш: Ху Жие (21, иккинчи сариқ карточка)
Хитой: 20.Ли Каи; майдондагилар: 5.Конг Лин, 9.Денг Тао, 10.Лу Юэ, 13.Ху Жие (с).
Захирадагилар: Дарвозабон: 15.Ванг Жун; майдондагилар: 3.Ванг Вей, 4.Хуанг Хи, 6.Жанг Зи, 7.Жао Лианг, 8.Фенг Веи, 12.Ли Ксин.
Ўзбекистон: Дарвозабон: 1.Рустам Умаров; майдондагилар: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев (с), 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захирадагилар: Дарвозабон: 16.Олег Тукмаков; майдондагилар: 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Олег Холмуҳаммедов, 7.Хуршид Тожибоев, 9.Дилшод Раҳматов, 14.Константин Свиридов, 15.Умид Холматов.
Ҳакамлар: Нурдин Букуев (Қирғизистон), Ким Жанг Кван (Ж.Корея), Ясуказу Нобумото (Япония).
Комиссар: Талал Алсввайлимин (Иордания) 

Манба: www.stadion.uz.

Эртага Ўзбекистон Индонезия билан куч синашади. Паралел равишда кечадиган гуруҳнинг иккинчи ўйинида Хитой ғалаба қозонса ёки дуранг натижа қайд этилса, терма жамоамиз ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба орқали гуруҳда 1-ўринни қўлга киритади. Агар Кувайт ютса, терма жамоамиз Индонезияни иложи борича йирикроқ (камида 7та гол фарқи билан) ютиши зарур бўлади.

D - Гуруҳи

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Кувайт 2 1 1 0 10-4 4
2 Ўзбекистон 2 1 1 0 3-2 4
3 Хитой 2 1 0 1 6-4 3
4 Индонезия 2 0 0 2 5-14 0
Киритилди: 18:19, 26.05.2012. Ўқилди: 7872 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.