Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [19]

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар номи маълум қилинди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зоҳид Абдуллаевнинг катта футбол билан хайрлашув оқшомидан катта репортаж (фотожамланма)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

15 йил мобайнида ўзбек футболи ривожига, Бекобод футболи тараққиётига садоқат билан хизмат қилган Зоҳид Абдуллаев катта футбол билан хайрлашди. Албатта ўзининг севимли спорт турини тарк этмади. Аксинча унинг даражаси ошди. Футболчилик фаолиятини якунлади, холос. Айни пайтда мураббийлик курсида билимларини ошираётган Абдуллаев клуб тизимида, янги истеъдодларни кашф этиш соҳасида меҳнатини давом эттиради.

Зоҳид Абдуллаевнинг катта футбол хайрлашув оқшоми Бекобод аҳли учун, Абдуллаевлар хонадони, сулоласи, яқинлари учун бир умр эсда қоларли бўлди. Зўр тантана билан ташкил этилган тадбир “Металлург” стадионига ташриф буюрганларда улкан таассурот қолдирди. Уларга манзур бўлди.

Ўзи ўзбек футболида хайрлашув учрашувларини ташкил этган футболчилар кўп эмас. Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов, Осиё ўйинлари чемпионлари Илҳом Шарипов, Азамат Абдураимов ҳамда Шуҳрат Мақсудовлар шундай тантана билан хайрлашишган. Энди улар қаторида “Геннадий Красницкий клуби” аъзоси, “Металлург” тўпурари ва гвардиячиси Зоҳид Абдуллаев ҳам бор.

Тадбир “Металлург” маданият уйи ашула ва рақс тўгараги вакилларининг чиқишлари билан бошланди. “Хайрлашув оқшоми”нинг асосий дастури “Металлург” ва “Хўжанд” жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик-назорат учрашуви билан давом эттирилди. Учрашувнинг 15-дақиқасида учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевнинг ҳуштаги ўйинни тўхтатди. 15-рақамда 15 йил футболда фаолият юритган Зоҳид Абдуллаев ўз ўрнини қадрдон дўсти, жамоадоши Исломбек Исоқжоновга бўшатиб берди. Майдонни тарк этишдан аввал Зоҳид ўзини йиллар давомида чин дилдан қўллаб қувватлаган мухлисларига таъзим бажо этди. Миннатдорлик рамзи сифатида трибуналар томон эсдалик футбол тўпларини тепди. Шундан кейин Халқаро учрашув аъзолари жонли йўлак ташкил этиб, Зоҳидни кийиниш хонасига кузатишди.

“Металлург” – “Хўжанд” жамоалари учрашувнинг танаффус пайтида ҳам байрам муҳити, кўтаринки кайфият давом эттирилди. Бир ҳафта мобайнида Бекобод шаҳрида 2011 йил ва ундан кейин туғилган болалар жамоалар ўртасида халқаро турнир ташкил этилганди. Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда мамлакатимиз болаларидан иборат 12 жамоа иштирокидаги мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ташкиллаштирилди. Турнирга келганларнинг ҳеч бири қуруқ қайтмади. Болаларни хурсанд этувчи омил нима – албатта эсдалик совғалари. Бунинг устига Бекобод футболи афсонасининг хайрлашув оқшомида, минглаб мухлислар қаршисида, ўзлари орзу қилувчи атмосферада таниқли мураббийлар, футболчилар қўлидан соврин олишга нима етсин?! Болалар турнирининг барча иштирокчилари “Металлурглар куни”га бағишлаб ўтказилувчи анъанавий турнирнинг кейинги мавсумларида ҳам албатта Бекободга келиш истакларини яширмай, хурсанд кайфиятда уйларига қайтишди.

Кеча қаҳрамонини тадирлаш маросими эса халқаро учрашув сўнгига олиб қўйилди. Ўртоқлик-назорат учрашуви поёнига етди. Унда “Металлург” комбинацион футбол намойиш этиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳеч бир сценарийсиз (хайрлашув оқшомларида кўп кузатганимиз – голлар шоуси) муросасиз, қизиқарли курашлар остида ўтган ўйинда мухлислар 3 та голнинг шоҳиди бўлишди. Барча голлар меҳмонлар дарвозасидан жой олди – 3:0. Шундан сўнг стадин сухандони тадбир меҳмонлари – “Металлург” клуби муассислари, Зоҳид Абдуллаевнинг мураббийлари, собиқ ва айни пайтдаги сафдошлари, дўстларини таклиф этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси номидан Зоҳид Абдуллаевга эсдалик совғалари топширилди. Сўнгра Бекобод шаҳар ҳоким Н.Бобоев, Ўзбекистон металлургия комбинати акционерлик жамияти бошқаруви раиси – бош директори, “Металлург” ПФК президенти Р.Пирматов Зоҳид Абдуллаевга Бекобод футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун ташаккур айтишди. Миннатдорлик рамзи сифатида “Нексия-3” енгил автомашинаси калити совға қилинди. Зарбоф тўн кийдирилди.

Зоҳид Абдуллаевнинг футболчилик фаолияти якунидаги дил сўзлари мухлислар қалбини титратди: “Кўпчилик футболчилар 23 ёшида фаолиятини якунлашган. Менинг устозларим эса кўча футболида тўп тепиб юрган, чарм тўп сирларидан на билим, на тушунчага эга бўлмаган мендайин бир ҳаваскор йигитни 23 ёшимда катта футболга олиб киришди. Ишонч билдиришди. Ўргатишди. Уларнинг ишончини оқлаганимдан ғоят бахтиёрман. Бекобод футболига садоқат билан 15 йил хизмат қилган бўлсам, бугун мени қўлларида кўтариб, катта футболдан кузатишаяпти. Буларнинг барчаси учун аввало ота онамга, мени шу спорт турига етаклаб келган устозларимга, яқинларимга, менга мухлислик қилган, қўллаб қувватлаган барча барчага – Ўзметкомбинат раҳбариятига, клуб мутасаддиларига, мен билан ишлаган, тўп сурган барча мураббийларим, сафдошларимга бошим ерга теккунча таъзим қиламан. Раҳмат”. Зоҳид Абдуллаев дил изҳорларини якунлаб, унинг футболчи сифатида танилиши, шаклланишида улкан ҳисса қўшган мураббий-устозлари Рустам Мирсодиқов, Шавкат Саидовларга зарбоф тўн кийдирди. Тадбир меҳмонларига, сафдошларига, жамоадошларига эсдалик совғаларини улашди. Хайрлашув оқшоми эсдалик учун катта фотосессия билан ннтиҳо топди.

Назорат – ўртоқлик учрашуви

МЕТАЛЛУРГ – ХЎЖАНД – 3:0

Голлар: Шоҳназар Норбеков (16), Эргаш Исмоилов (39), Забиҳилло Ўринбоев (90)
 
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришод Нугманов, Дониёр Сайловов, Даврон Анваров

Назоратчи: Тимур Галеев

“Металлург”: 87.Акмал Ортиқов, 5.Аббос Отахонов,  8.Саламат Қуттибоев (с), 10.Шоҳназар Норбеков 11.Дамир Темиров, 15.Зоҳид Абдуллаев (7.Исломбек Исоқжонов, 15), 18.Фозил Мусаев, 19.Эргаш Исмоилов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80.Фаррух Иброҳимов, 94.Фарҳод Бекмуродов

Иккинчи таймда заҳирадан майдонга тушганлар: 12.Александр Лобанов, 99.Владимир Вагин, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забихилло Ўринбоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 16.Жасур Холтўраев, 26.Ҳакимхон Аламхонов,  27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Носиржон Абдусаломов, 31.Муҳриддин Салоҳиддинов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

“Хўжанд”: 50.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 5.Фирдавс Абдусаломов, 6.Ҳожибой Зиёев, 8. Эҳсон Бобоев, 9.Феруз Холматов, 10.Шоҳрух Махмудхожиев, 20.Самандар Очилов, 21.Фирдавс Чакалов, 62.Жаҳонгир Эргашев (с), 97.Сергей Цканян, 98.Игнатий Сидор.
Захира: 16.Суҳробхўжа Юсупов, 7.Андрей Левковец, 14.Тоҳир Мулладўстов, 18.Далер Ёдгоров, 63.Муҳаммадали Азизбоев, 66.Наимжон Иброҳимзода, 77.Караматулло Саидов.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 12:22, 12.06.2022. Ўқилди: 4128 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.