Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёшлигида тўйиб овқат емаган, 17 ёшида футболдан кетмоқчи бўлган ҳужумчи: “Ливерпуль” 100 миллион еврони кимга сарфлади?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тез орада "Ливерпуль" ўз тарихидаги энг қиммат трансферини эълон қилиши керак. "Бенфика" раҳбарияти аллақачон ҳужумчи Дарвин Нуньесни инглиз клубига 75+25 миллион евро эвазига ўтиши тасдиқлади. Фақат "Ливерпуль" расман маълум қилиши керак. Уругвайнинг чекка ҳудудидан келган, 22 ёшигача жуда кўп қийинчиликларни бошидан кечирган ва дунёдаги энг яхши лигасида ўйнамоқчи бўлган йигитча билан танишиш вақти келди, чамамизда.

Чўққига олиб борадиган қийин йўл: Нуньес тўйиб овқатланмаган, мамлакатнинг энг қашшоқ маҳалласида яшаган ва акаси туфайли профессионал футболчи бўлган

Артигас Уругвайнинг энг қашшоқ ҳудуди ҳисобланади. У мамлакат шимолида - Аргентина ва Бразилия билан чегарадош бўлган нуқтада жойлашган. Бу ерда яшаш жуда қийин. Маҳаллий аҳоли асосан деҳқончилик билан кун кўради. Кўпинча, у ерда тошқинлар сабаб уйлар вайрон бўлиб ҳам туради.

Дарвин Нуньес айнан шундай шароитда катта бўлган. "Ливерпуль" ўз тарихидаги рекорд суммани тўлайдиган йигитчанинг фаолияти шу жойдан бошланган. Дарвиннинг отаси қурилишда кунига 8-9 соат ишлаган бўлса, онаси хизматкор, баъзида эса кўчада йиғилган шишаларни сотиш билан шуғулланган. Дарвиннинг ўзи катта акаси Жуниор билан бирга уй ишларида ёрдам берган ва футбол ўйнаган.

"Мен ота-онамни болалигимда мен учун қилган барча ишлари учун яхши кўраман. Егулик етишмаса, онам бизга ўзиникини бериб, ўзи ҳеч нарса емаган пайтлар ҳам бўлган. Баъзан оч ухлаган ҳолатлар ҳам кузатилган, лекин кўпинча онам менга ва акамга охирги овқатини бериб, ўзи оч қолган. Мен унга доим зўр футболчи бўлганимда, унга янги уй сотиб олишимни айтардим”.

Шу даражага етдики, Дарвинни мактабдаги синфдошлари ва ўқитувчилари овқатлантирарди. Камбағал испан оиласидан бўлган йигитчага футбол ижтимоий юксалиш учун деярли ягона имконият бўлган. Дарвин ва унинг акаси худди шу йўлдан боришди. Аввалига, улар маҳаллий "Ла Луз" клуби академиясида ўйнашни бошлаган. Кейинчалик, ёш футболчиларни пойтахт “Пеньяроль” скаутлари пайқаб қолишди.

Жуниор Нуньес Дарвиндан ҳам кўпроқ истеъдодли ҳисобланган, аммо ака ўз фаолиятини 17 ёшида тугатишга қарор қилди. Сабаби, уларнинг ота-онаси Артигасда ёрдамга муҳтож эди. Жуниор укасига ҳар қандай ҳолатда ҳам футболни ташлаб қўймасликни, ўзининг ҳам орзусини амалга оширишини, профессионал футболчи бўлиб, оилага ёрдам беришини сўради.

Кейинчалик, Дарвин иккиланиб қолди. У катта шаҳарда ўзини ёлғиз ҳис қилди. Аммо “Пеньярол” скаутлари боланинг истеъдодини кўришди, шунинг учун унга кўпроқ имкон бермоқчи эканигини маълум қилди.

Дарвин жароҳатлар туфайли 1,5 йил ўтказиб юборган, футболни ташламоқчи бўлган ва муваффақиятсизликдан қаттиқ хавотирда эди

Аммо ҳаммаси тез тугаши мумкин эди. 16 ёшида Дарвин оёғидан жиддий жароҳат олди ва олти ой давомида футболдан четда қолди. Узоқ вақт тикланишдан сўнг у “Пеньяроль” сафига қайтди ва асосий жамоа мураббийи унга катталар сафида дебют қилиш имкониятини беришга қарор қилди. Дебют “Атлетико Ривер Плейт”га қарши ўйинда бўлди. Ҳаммаси яхши кетаётган эди. Аммо ўйиндан сўнг Нуньес майдонни кўз ёшлари билан тарк этди. Сабаби, тиззаси яна чидаб бўлмас даражада оғриди. Унинг жароҳати қайталанган эди. Кейинчалик Дарвин ўша пайтда футболни тарк этиш ҳақида ўйлаганини, лекин унинг акаси бунга қарши чиққанини айтди.

“Менинг акам — менинг қаҳрамоним. У менга футболни келажагим учун тарк этганини айтди. У мен учун карьерасидан воз кечган”, — дейди Нуньес

Нуньес икки жароҳатидан қутулиши учун жами бир ярим йил вақт кетди. Аммо у таслим бўлмади, сафга қайтиши билан яна асосий таркибда ўйнади ва гол уришни бошлади. 2018 йилда “Пеньяроль” билан мамлакат чемпионлиги ва Уругвай кубогида, 2019 йилда эса ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Шундай кейин Нуньес Испания иккинчи дивизионида ўйнайдиган "Алмерия" клуби скаутларининг эътиборини тортди. Испанлар футболчи учун 13 миллион евро тўлади. Нуньес Сегунданинг 30 ўйинида 16 та гол урди ва Португалия чемпионатига йўл олди.

"Бенфика"даги биринчи мавсум  ажойиб ўтди. Дарвин 43 ўйинда 12 гол ва 13 ассист муаллифига айланди. Аммо, шундай бўлса-да, у кўплаб танқидлар остида қолди. Сабаби эса уругвайлик форвард клубда борини бериб ўйнамаган.

Бироқ, 2021/22 йилги мавсум унда катта ўсиш кузатилди — 28 ўйинида 26 гол ва 4 ассист, Чемпионлар лигасининг 10 ўйинида 6 гол (жумладан, "Барселона" ва "Ливерпуль" дарвозасига дубл).

Дарвин "Ливерпуль"га нега керак?

Нуньес ўз ўйинлари билан трансфер бозорида энг кўп муҳокама қилинган футболчилардан бири ҳисобланади. “Ливерпуль” Дарвиннинг тезкорлиги ва кўп қиррали эканлигини тезда пайқади. Бу Юрген Клоппнинг қарши ҳужум тактикаси учун мукаммал футболчи бўлади. Бундан ташқари уругвайлик марказий ҳужумчи жамоанинг олд чизиқдаги камчилигини ёпа олади. Сабаби, ўтган мавсум “қизиллар”нинг ҳужум марказида бир қанча муаммолар бўлган.

Асосийси, Дарвиннинг характери бўлиб, бу “Ливерпуль”нинг трансфер сиёсатидаги муҳим омил. Муваффақиятларга қарамай, Нуньес камтаринлигини йўқотмаган.

"Биз дўконга бордик, Дарвин мобил телефон сотиб олмоқчи эди. У жуда оддий телефонни танлади. Мен ундан нега яхшисини олмоқчи эмаслигини, пули борлигини сўрадим. У жавоб берди: "Йўқ, менга шу бўлади. Бу телефондан одамларга қўнғироқ қилсам етади", — деб эслайди “Алмерия” ёрдамчи мураббий Давид Бадиа

 

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 20:40, 13.06.2022. Ўқилди: 10186 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик