Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камолиддин Мурзоев блогидан: Аҳиллигимизга кўз тегмасин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, веб-сайтимизда блоглар бўлими иш бошлаган. Ҳозирги кунда ҳужумчи Камолиддин Мурзоев ўз блогини тез-тез янгилаб турибди. “Сонгнам Илхва Чонма” - “Бунёдкор” учрашувидан кейиноқ Мурзоев ўз ҳиссиётларини мухлислари билан баҳам кўрди.

Салом дўстлар, барчага ғалаба муборак!

Интернет орқали баъзи мухлисларнинг бизнинг жамоамизга нисбатан айтилган илиқ фикрларини ўқиш ва улардан келаётган СМСларни қабул қилиш ёқимли. Очиғи, бундай дамларни бошдан кечирар экансан, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасини шундай давом эттиргиларинг келади.

Ҳозир жудаям бахтли онларимни бошдан кечиряпман. Эронлик ҳакамнинг ўйин якунланганлиги ҳақидаги хуштаги янграгач жамоадошларим билан ўзимизни босиб туролмадик. Хурсандчилигимизнинг чеки йўқ эди. Ечиниш хонасида ҳам камера бўлганида балки бу лазҳаларга Сиз азизлар ҳам ғойибона шерик бўлардинглар...

“Сеонгнам” билан ўйин арафасида жамоамизнинг катта мураббийи Мурод Отажонов билан суҳбатлашиб, агарда ғалаба қозонсак бу ютуқни 1 июнь болалар кунига бағишлашимиз ҳақида келишиб олгандик. Бу ютуқ халқимиз, оила аъзоларимиз ва албатта болаларга ажойиб совға бўлди.

Ўзимни йирикрок футболчи деб ҳисоблардим. Аммо австралиялик ҳимоячи Саша Огненовски олдида “митти” эканман))) У “дев”! Огненовски ҳақиқатдан ҳам сардорларга хос ўйин кўрсатди. Аммо барибир бизнинг сардоримизчалик бўлолмади.

Тошкентга ғалаба билан қайтишимиз учун барча жамоадошларим бор кучини берди. Бунинг учун ҳаммага раҳмат. Аҳиллигимизга кўз тегмасин.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:29, 29.05.2012. Ўқилди: 6130 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик