Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА президенти Ўзбекистон МТЖ ва U23 терма жамоалари ўйинлари якуни бўйича йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов ЎФА вакиллари, терма жамоалар бош мураббийлари ҳамда соҳа мутахассислари билан учрашди. Унда юртимиз мезбонлигида ўтказилган икки турнир — U-23 Осиё кубоги ва 2023 йилги Осиё кубогининг саралаш босқичи ҳисоботи ва кейинги режалар муҳокама қилинди.   

Учрашув аввалида юртимиз май-июнь ойларида Осиёнинг футбол марказига айланганлиги, умумий ҳисобда 2000 га яқин халқаро мутахассислар, спортчи-мураббийлар, экспертлар, скаутлар ҳамда меҳмонлар футбол тадбирларига фаол жалб этилганлиги, бутун Осиёнинг эътибори Тошкент, Наманган ва Қарши шаҳридаги ўйинларга қаратилганлиги таъкидланди.

Дастлаб терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев терма жамоаларни мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ўтказилган йиғинлар ҳамда кейинги мусобақалар хусусида тўхталиб ўтди. Ассоциация раҳбари ҳам, ўз навбатида, ФИФА кунларида юқори савиядаги жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказиш талабини қўйди.

Мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов 1-19 июнь кунлари Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказилган U-23 Осиё кубогига кўрилган тайёргарлик ва унинг таҳлили юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, Наманган шаҳрида МТЖ иштирокида ўтказилган саралаш ўйинларининг ҳисоботи тингланди. Ушбу мусобақа орқали вилоятда футбол инфратузилмаси ривожланганлиги, меҳмонхоналар, машғулот майдонлари ҳамда стадион ёриткичлари ОФК стандартларига мослаштирилганлиги айтиб ўтилди.

Тақдимот давомида мазкур турнирлар туфайли ЎФА ташкилий қўмита вакиллари халқаро мусобақаларда ишлаш кўникмасини оширганлиги, йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарилиб, кейинги турнирларни янада юқори савияда ўтказиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шундан кейин ЎФА раҳбари сўз олиб, ушбу икки нуфузли турнирларни ташкил этиш ва ўтказишдаги саъи-ҳаракатлари учун ташкилий қўмита аъзолари ҳамда ассоциация мутахассисларини эътироф этди. Мусобақалар мухлисларни майдонга қайтаргани, жамоалар эса яхши ўйин кўрсатганини айтиб, кейинги турнирларда бунданда юқори натижалар қайд этилишига умид билдирди.

Бундан ташқари, мусобақаларни ўтказишда кўрсатган ёрдамлари учун Қашқадарё ва Намангандаги масъуллар ҳамда барча стадионлар раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Олдиндаги масъулиятли турнирларга янада яхши тайёргарлик кўриш, мусобақалар географиясини кенгайтириб бориш юзасидан топшириқлар берди.

Абдусалом Абдумавлонович ўз сўзида олдимиздаги турнирлар, хусусан, U-17 ва U-20 терма жамоаларимиз иштирокидаги чемпионатларга тизимли тайёргарлик кўриш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳамда аёллар терма жамоамиз бош мураббийи Мидори Хонда ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Абдусалом Абдумавлонович аёллар терма жамоасига ҳам худди U-23 терма жамоаси каби Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмаси устувор вазифа эканлигини эслатиб ўтди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:23, 21.06.2022. Ўқилди: 4267 марта. Фикрлар: 81 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик