Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3877 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Марадона менинг ҳаётимни барбод қилди”. Жаҳон чемпионатидаги энг шов-шувли гол иштирокчилари тақдири қандай кечган?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

36 йил олдин бутун дунё Марадонанинг қўл билан урган антиқа, шунингдек, рақибнинг барча футболчисини доғда қолдириб киритган “аср голи”га гувоҳ бўлди.

Аргентина 1986 йилдан бери жаҳон чемпионлигини қўлга киритмаган. Турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган Диего Марадона эса ўша йилги Жаҳон чемпионатида порлади. Унинг инглизлар билан нимчорак финалдаги ўйини эса ҳалигача бутун дунё ёдида сақланиб қолган.

Аргентиналиклар бирорта ўйинда ҳам мағлубиятга учрамасдан чорак финалга йўл олди. Бўлажак жаҳон чемпионлари гуруҳ босқичида Жанубий Корея ва Болгарияни мағлуб этди, шунингдек, италияликлар билан дуранг натижа қайд этди. Плей-оффнинг биринчи босқичида улар Уругвайни минимал ҳисобда мағлуб этишди. Сардорлик боғичида ўйнаган Марадона дастлабки тўртта ўйинда атиги битта гол урганди.

Аммо англияликлар мусобақани қийинчилик билан бошлаган – улар Португалияга мағлуб бўлишди ва Марокаш билан муросага кўчасини танлади. Сўнгги турда Бобби Робсон шогирдлари Гари Линекернинг хет-трики (барча голларни биринчи бўлимда урган) эвазига полшаликларни мағлуб этишди. Ҳужумчи бу билан тўхтаб қолмай, Парагвайга қарши кечган 1/8 финалда (3:0) иккита гол урди.

22 июнь куни Англия ва Аргентина терма жамоалари Мехико шаҳридаги “Ацтека” стадиони майдонига саф тортди. Қанчалик арзимас туюлмасин, лекин ўйин унчалик муҳим эмасди. Бу Буюк Британия ва Аргентина ўртасидаги Фолкленд урушидан тўрт йил ўтгач содир бўлган ва мана шу воқелик асосий хусусиятга эга эди. Марадона жанговар руҳ билан майдонга чиқди ва фаолиятидаги энг яхши учрашувлардан бирини ўтказди. Биринчи бўлим голсиз ўтди, танаффусдан сўнг Диего инглиз дарвозабони Питер Шилтонни икки бор доғда қолдирди. Биринчи гол ҳақли равишда Жаҳон чемпионати тарихидаги энг шов-шувли голлардан бири ҳисобланади.

Хорхе Валдано ва Стив Хож ўртасидаги дуэлдан сўнг, тўп англиялик футболчининг оёғига тегиб, жарима майдони марказига йўналди. Марадона ва Шилтон тўп учун курашди. Аргентиналиклар сардори дарвозабондан устун келди ва ҳисобни очди. Тўғри, 10-рақам эгаси буни қоидага зид равишда амалга ошириб, тўпни мушти билан дарвозага йўллади. Бош ҳакам Али Бин Носир бутун дунёни ҳайратда қолдириб, қоидабузарликни сезмай голни ҳисоблади. Ҳатто инглизларнинг жиддий эътирозлари ҳам уларга ёрдам бермади.

Аргентина терма жамоаси футболчилари дастлаб ҳакам голни ҳисобга олишига ишонмаган, шу боис жамоадошини табриклашга шошилмаган. “Инглизлар саросимага тушиб қолишди. Жамоадошларимга мени қучоқлашларини айтдим, акс ҳолда ҳакам фикрини ўзгартирарди. Кимдир инглизларни талон-тарож қиляпмизми, деди. Мен эса ўғрини ўмарган одам тўлиқ кечиримга ишониши мумкин, деб жавоб бердим”, – дея ушбу воқеани эслаган Марадона.

Бироз вақт ўтгач, Диего “аср голи”, деб тан олинган асарни “ёзди”. У тўп билан майдоннинг ярмини босиб ўтди, йўлида учраган ҳар қайси футболчи, ҳатто дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, тўпни бўш дарвозага йўллади.

Кейинчалик ушбу вазиятни Линекернинг ўзи: “Марадона – футбол даҳоси. Ажойиб индивидуал ҳаракатлар”, – дея эслаган. Гари учрашув охирида битта гол киритади, аммо унинг жамоаси мағлубиятдан қутулиб қола олмаган. Аргентина чемпионлик сари яна бир қадам ташлайди, Англия эса уйига кетади.

Учрашув иштирокчилари шов-шувли гол ҳақида қандай фикрда бўлган?

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Диего биринчи голни қисман “Худонинг қўли” билан, қисман Марадонанинг боши билан урганини айтади. Кўп йиллар ўтгач, Диего ўз китобида воқеаларни шундай тасвирлайди:

“Мен инглизларни талон-тарож қилгандек эдим. Қандай қилиб бунчалик баландга сакраб, яна ерга қайтиб тушганимни билмайман. Мен голни нишонладим, ҳакамларга ҳайрон бўлиб қарадим, чунки улар нимадандир гумон қилишларидан қўрқардим. Яхшиямки, бу содир бўлмади. Мен ўзимни аҳмоқ қилиб кўрсатдим – бошқа қиладиган ишим йўқ эди. Бу гол британияликларнинг кўз ёшлари тўкилишига сабаб бўлди. Кейин британиялик журналистга бу тоза гол бўлганини айтдим. Чунки ҳакам уни ҳисоблаган эди.

Англиялик дарвозабон Питер Шилтоннинг фикрича, Марадона бутун дунёни алдагани учун узр сўраши керак эди:

“Ўйиндан сўнг Стив Хож Марадона билан форма алмашди. Агар биз Диегонинг либоси Англиянинг кийиниш хонасида эканлигини билганимизда, уни шунчаки бир неча бўлакларга бўлиб ташлардик. Мен уни рўмолча сифатида ҳам ишлатмаган бўлардим. Диегонинг биринчи мақсади аниқ – фирибгарлик. У голни нишонлаш учун югуриб, икки марта орқасига қаради ва ҳакам голни бекор қилишини кутди. Диего нима қилганини биларди. Унинг хийла-найрангини икки ҳакамдан бошқа ҳамма кўрди. Иккинчи гол ажойиб, аммо ишончимиз комилки, биринчиси бўлмаганида бу амалга ошмасди. Биз бир неча дақиқа олдинги шокдан ҳали қутулмаган эдик.

Марадона ҳеч қачон бу эпизод учун кечирим сўрамаган, бу мени жуда ғазаблантиради. У алдаганини ҳеч кимга айтмаган. Бунинг ўрнига Диего “Худонинг қўли” ҳақида гапирди. Бу тўғри эмас. Марадона ажойиб футболчи, аммо шахсияти билан ҳеч кимга намуна бўла олмайди. У нафақат мени, балки бутун жамоамизни алдади. Баъзилар унинг мендан баландроқ сакрагани ҳақида гапиради. Бу бемаънилик. У мендан баланд сакрамади, у шунчаки фирибгар. Бир неча йил ўтгач, худди ўша тунислик ҳакам Диегони қучоқлаган тасвирлари пайдо бўлди. Қандай қилиб, яна шу эпизоддан кейин-а? Аммо, умид қиламанки, қўл тўпи Марадона обрўсига доғ туширмайди. У ажойиб футболчи эди”.

Гари Линекернинг фикрича, ҳакам Марадонанинг иккинчи голини ҳам ҳисобламаслиги керак эди:

“Дарвозабон Шилтон Марадонани ҳеч қачон кечирмайди, мен Питерни тушунаман. Диего биринчи голни қўли билан киритган бўлса, иккинчи гол олдидан футболчимизга нисбатан қоида бузилиши кузатилди. Ҳужжатли филмни томоша қилиб, бунга ишончим янада ортди. Маълум бўлишича, аргентиналиклар икки марта қоидани бузган ҳолда гол уришган ва менинг голим ғалаба голи бўлиши керак эди. Ҳар бир инсон “Худонинг қўли”ни эслайди, лекин иккинчи тўп ҳақида нима дейиш мумкин? Бу паст бўйли йигит бир нечта рақибларни кўрмагандек майдонда айланиб чиқди. Умримда биринчи марта дарвозамизга тўп киритган футболчини олқишламоқчи бўлдим. Бу ақл бовар қилмайдиган иш эди”.

Ўша учрашув бош ҳаками кейинчалик барча айбни ён ҳакам – болгариялик Богдан Дочевга ағдарган: “Агар лаҳзани қайта кўриб чиқсангиз, менинг чизиқдаги ёрдамчим яхшироқ ҳолатда эканини тушунасиз. Ўйин олдидан FIFA бизга аниқ кўрсатма берди. Агар лайнсмен асосий ҳакамдан яхшироқ позицияга эга бўлса, унинг қарори устувор бўлиши керак. Ён ҳакам эса байроқни кўтармади”, – деган эди Бин Носир.

Дочев эса, албатта, бош ҳакам айбдор, деб ҳисоблайди: “Ўшанда FIFA ёрдамчиларга бош ҳакамлар қарорларини муҳокама қилишга рухсат бермаган. Агар ташкилот мана шундай муҳим ўйинга Европадан ҳакам тайинлаганида, Марадонанинг голи бекор қилинган бўларди. Диего менинг ҳаётимни бузди. У ажойиб ўйинчи, лекин ёмон одам”, – дкйди Дочев.

Ушбу ҳакам аргентиналикнинг фотосуратларидан бирининг остига ҳатто: “Марадона – менинг қабр қазувчим”, деб ёзиб қўйган.

Дочеванинг рафиқаси эса бош ҳакам ва Марадонани ҳеч қачон кечирмаслигини таъкидлаган. Унинг айтишича, Жаҳон чемпионатидан кейин уларнинг ҳаёти барбод бўлган, дўстлари эса улар билан саломлашишни ҳам тўхтатган.

Афсонавий эпизод иштирокчиларининг тақдири қандай кечди?

Марадона кейинчалик “Наполи” билан бир нечта совринларни қўлга киритди ва яна икки марта Жаҳон чемпионатида иштирок этди. 1990 йилда Аргентина тўрт йил олдинги муваффақиятни такрорлашдан бир қадам аввал тўхтади ва 1994 йилги жаҳон чемпионатида афсонавий аргентиналик гуруҳдаги иккинчи ўйиндан сўнг дисквалификация қилинди. Допинг текширув унинг қонида тақиқланган дорилар мавжудлигини кўрсатди. Гарчи Диего терма жамоани 2010 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан бўлса ҳам унинг мураббийлик фаолияти муваффақиятсиз кечди. Ўшанда Аргентина чорак финалда “немис машинаси” томонидан йўқ қилинди. Марадона 2020 йилнинг ноябрь ойида вафот этди.

Ўша учрашувнинг бош ҳаками Али Бин Носир 1986 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг FIFA байроғи остида ўтказиладиган барча турнирлардан четлаштирилган эди. 2015 йилда Марадона шов-шувли голни ҳисоблаган тунислик ҳакамнинг ёнига ташриф буюрди. Диего ҳакамга ўз имзоси туширилган Аргентина терма жамоси футболкасини топширди ва унга “Али учун, менинг азалий дўстим”, – дея ёзиб берди. Бин Носир Марадонага ҳакам, Диего ва Шилтоннинг афсонавий ўйин бошланишидан олдин туширилган ҳошияли суратини совға қилди. Лайнсмен Дочев эса шов-шувли голдан сўнг дарҳол фаолиятини якунлади, 2017 йилда эса вафот этди.

Англия терма жамоаси дарвозабони Питер Шилтон 1990 йилда учинчи ва охирги жаҳон чемпионатига йўл олди. У терма жамоада юздан ортиқ ўйин ўтказган. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси уни XX асрнинг энг яхши 10 нафар дарвозабони рўйхатига киритди. Шилтон расмий ўйинлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатган (1390 та расмий ўйин). У бу натижага 30 йиллик фаолияти давомида эришган. Питер Жаҳон чемпионатларининг финал босқичидаги “қуруқ” ўйинлар сони бўйича франциялик Фабиан Бартез билан биринчи ўринни эгаллаб турибди (10 та “қуруқ” баҳс). Шилтон терма жамоадаги сўнгги ўйинини 40 ёшида ўтказган, ўшанда Англия 1990 йилги ЖЧ бронза медали учун ўтган беллашувда Италияга мағлуб бўлган (1:2).

Шилтон 2013 йилда маст ҳолда машина ҳайдагани учун қўлга олинган. У 20 ойга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва 1000 фунт стерлингдан кўпроқ жаримага тортилган. Бир неча йилдан сўнг Питер ҳатто қимор ўйинларига қарамликни енгиб ўтганини тан олди.

Диего Марадонанинг шахсий ҳаёти унинг майдондаги ҳаракатлари каби гўзал бўлмаган. Бироқ, бутун дунё унинг Англия билан ўйинда киритган икки голини ёдда сақлаб келмоқда. Ўша мусобақа тўпурари бўлган Гари Линекер эса Марадонани қанчалик алқамасин, ўтган йиллар давомида аламзада ҳолатда яшаб келади. Гарчи майдонда ғаройиб ўйин содир бўлганига қарамасдан, учрашув Фолкленд оролининг ҳақиқий эгаси ким эканини исботлаган. У Марадона эди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:00, 23.06.2022. Ўқилди: 2724 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.