Ярим автоматик ВАР тизими Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қўлланилади
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўзининг расмий сайтида 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида офсайдларни аниқлаш учун ярим автоматик ВАР тизими қўлланилишини маълум қилди.
Танланган тизим туфайли ҳакамлар учун офсайдларни аниқлаш осонроқ ва тезроқ бўлади. Ярим автоматик режим майдоннинг периметри бўйлаб жойлашган ўйинчиларнинг уч ўлчовли моделига нисбатан тўпнинг жойлашишини аниқлашга ёрдам беради.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино ушбу ВАР тизими клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли синовдан ўтганини айтганди. Инфантино ушбу тизимни каттароқ турнирда муваффақиятли иштирок этишига шубҳа қилмаяпти.
Киритилди: 19:50, 01.07.2022. Ўқилди: 2711 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар