Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нега Роналдунинг танасида бирорта ҳам татуировка йўқ?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Татуировка узоқ вақтдан бери атрибут бўлиб келган, усиз замонавий футболчини тасаввур қилиш қийин. Баъзилар, масалан, Кевин-Принс Боатенг татуировка билан футболга кириб келган. Бошқалар эса, Месси каби, фаолияти давомида терига сиёҳ ёрдамида расм чиздиришади.

30 ёшдан ошган ҳар қайси футболчининг танасида биргина бўлса ҳам тануни кўришимиз мумкин. Лекин Роналдуда эмас!

Португалиялик ташқи кўринишга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишига ва сўнгги мода тенденцияларини диққат билан кузатиб боришига қарамай, унинг териси ҳали ҳам "тоза". Бундан ташқари, Криштиану татуировка ҳақида ўйламайди ҳам.

Лекин нима учун? Унга татуировкалар модадан чиқиб кетгандек туюладими? Ёки у мукаммал терисини "ифлос қилишни" хоҳламайдими? Аслида, ҳамма нарса жуда қизиқроқ.
Роналду дунёнинг асосий хайрихоҳларидан бири. Криштиану машҳурлик уни кўпинча безовта қилишини бир неча бор тан олган, чунки у оддий инсон сифатида ҳеч қаерга бора олмайди. Бироқ шон-шуҳратнинг яна бир устунлиги ҳам бор. Бу португалияликка хайрли ишлар қилишга ёрдам беради.

Криш ҳар йили миллионлаб евроларни хайрия ишларига ажратади. Масалан, биргина 2016 йилнинг ўзида португалиялик футболчи БМТ хайрия жамғармасига 600 минг евро, 275 минг болалар саратонига қарши кураш учун ва ҳалокатга учраган “Шапекоэнсе” жамоасининг қариндошларига 3 миллион еврони ёрдам сифатида юборган.

Шу билан бирга, Роналду нафақат ҳамёни, балки танаси билан ҳам ёрдам беради. У мунтазам равишда қон топширади ва шунинг учун у танасига татуировка чиздиришни хоҳламайди.

"Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси" маълумотларига кўра, донорларга инфекция хавфини олдини олиш учун терига татуировка қилинганидан кейин тўрт ой ўтгач қон топширишга рухсат берилади. Худди шу қоида пирсинг ва татуировка учун ҳам амал қилади.

Албатта, хайр-эҳсонни бир неча ойга кечиктириш мумкин эди. Аммо, биласизки, Роналду максималист: португалиялик ҳар доим муҳтожлар учун очиқ бўлишни хоҳлайди, шунинг учун у ўз танасини татуировка билан "болғаламоқчи" эмас.

Криштиану биринчи марта 2010 йиллар бошида, унинг жамоадоши Карлос Мартинеснинг уч ёшли ўғли лейкемия билан касалланганида донор бўлди. Роналду муаммони ечишга ёрдам берди ва суяк илиги донори бўлишга рози бўлди.

"Мен буни кўп йиллар олдин қилганман ва агар яна такрорлашим керак бўлса, мен буни яна қилардим, чунки бу кўплаб болалар учун жуда жиддий касаллик ва биз уларга ёрдам беришимиз керак. Бу оддий жараён ва кейин ўзингизни бахтли ҳис қиласиз”, - деб эслайди Роналду.

Футболчи мунтазам равишда қон топширишни бошлади. Шундай қилиб, 2013 йилда у суяк илигининг бир қисмини лейкемия билан касалланган болаларга ёрдам бериш фондига топширди, кейин эса Испания шимолидаги поезд ҳалокати қурбонлари учун қон топширди. 2017 йилда Криш плазма донорига айланди ва икки марта қон топширди, 2018 йилда эса Италиянинг Associazione Volontari Italiani Sangue (AVIS). донор ташкилоти билан ҳамкорлик қила бошлади.

“Ҳаммамиз қон топшириш орқали фойда оламиз. Ҳар бир эҳсон фавқулодда вазиятларда ва узоқ муддатли тиббий ёрдамда бир неча кишига ёрдам бериши мумкин. Шунинг учун мен қон донорлигининг аҳамияти ҳақида ғайрат билан қарайман ва бутун дунё бўйлаб одамларни умрбод қон донорлари бўлишга ва ҳаётни сақлаб қолишга ундайман”, - дейди Криштиану.

Унинг ўзи ҳам узоқ вақтдан бери бир умрлик донор бўлиб келган. Эҳтимол, у ҳеч бўлмаганда бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолган.

Киритилди: 11:40, 07.07.2022. Ўқилди: 13368 марта. Фикрлар: 180 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик