Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Клуни «Дерби Каунти»га хайрихоҳ-ми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Голливуднинг энг сара юлдузларидан бири Жорж Клуни катта муаммолар гирдобида қолган «Дерби Каунти» клуби акцияларини сотиб олмоқчи, чоғи.

Айтишларича, машҳур киноактёр 2 йилча аввал «Малага»га жиддий қизиқиб қолган, бироқ «Молия монстри» фильмида афсонавий Бобби Чарльтон ролини ижро этган касбдоши Жек О~Коннеллнинг «Дерби» ҳақидаги ҳикоясидан кейин айнан Англия клубини қўллаб-қувватлашни лозим топган кўринади. Вақтида туманли ўлканинг ўртамиёна клублари сафида юрган «Дерби» якунига етган мавсум молиявий инқирозга юз тутди ва ҳаттоки, Чемпионшипда ҳам ўз ўрнини сақлаб қололмади. Хуллас, «СЭ» маълумоти асосида тайёрланган мақола кино юлдузининг футболга қай тариқа меҳр қўйгани ва лойиҳани молиялаштириш имкониятлари хусусида.


СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИ ТАЪСИРИ

Жорж Клуни охирги вақтлар рафиқаси Амаль билан айнан Англияда истиқомат қилмоқда. У Derbyshire Life журнали мухбири билан суҳбат давомида футболга қай тариқа ошно тутингани ва ҳозирда «Дерби Каунти»га мухлислик қилишини ошкор этди: «Авваллари футбол учрашувларини асосан ТВ орқали кузатардим. Вақт ўтиши билан футболни теранроқ тушуна бошладим ва айниқса, «Дерби» ўйинларию, унинг натижаларига қизиқиб қолдим. Буюк тарихга эга клуб! «Дерби»ни олдинда порлоқ келажак кутаётганига аминман. Биламан, жамоа айни пайт муаммолар гирдобида». Жорж шунингдек, «Дерби» ҳақида «Молия монстри» картинасида суратга тушган Жек О~Коннеллдан эшитганини қўшимча қилди. Дерби шаҳрида таваллуд топган Жек машҳурликка «Енгилмас» ҳамда «МЮ»нинг 1958 йилги авиаҳалокатига бағишланган «Юнайтед, Мюнхен фожиаси» фильмлари орқали эришган. У клуб ҳақидаги ҳужжатли картинада афсонавий Бобби Чарльтон ролини ижро этган. «О~Коннелл шу жамоа шайдоси! «Дерби Каунти»ни шунчалик севиб қолганки, бутун ҳаё­ти давомида ундан кўзини узмаган. Суратга олиш жараёнида жамоа хусусида 1-2та савол бериб, балога қолдим - уни тўхтатишнинг иложи бўлмай қолди! Қисқаси, Жек «Дерби»нинг чинакам ошиғи ва клубга оид маълумотлари ҳам беҳисоб», - дея хотирлади Клуни.

Британия ОАВда Жоржнинг ушбу самимий эътирофини актёрда «Дерби»га нисбатан муҳаббат ниш урганига йўйишди. Яна Клуни клубни ўз оталиғига олиб, уни молиявий таназзулдан олиб чиқишни хоҳлаётгани таъкидланди. Бунда ажабланадиган томони йўқ. Бинобарин, кино юлдузи 2 йил аввал америкалик сармоядорлар билан ҳамкорликда «Малага»ни харид қилишга уринганди. Лекин ўшанда Испания клуби соҳиби - шайх Абдулла ал Тани 100 млн. евро сўрагач, келишув амалга ошмай қолганди.


«ДЕРБИ» МУРАККАБ ВАЗИЯТДА

«Дерби Каунти» айни пайт потенциал харидорларни юқори нарх билан чўчитадиган ҳолатда эмас: жамоа таш­қи бошқарув тизими тасарруфида, боз устига, якунланган мавсум Уэйн Рунининг кучли саъй-ҳаракатига қарамай, Чемпионшипдан ҳам «қулади». Қисқаси, жамоа чинакам таназзул ёқасида турибди. Клубнинг молиявий инқироз таъсирида қарзга ботиб қолгани ва қўшимча сармоя манбаларга муҳтожлиги савдонинг қизғин тус олишига имкон бермайди. Бордию, янги ҳомий топилмаса, «Дерби» банкрот ҳолатини тан олишга мажбур бўлади. Бундай муаммолар 2021 йили очиқ-ойдин ошкор этилди: клубнинг собиқ соҳиби Мел Моррис баёнотига кўра, қарз миқдори 60 млн. фунтдан ошиб кетган. Камига пандемия таъсирида даромад 20 млн. еврога камайган. Экспертларнинг хулосаларига кўра, муаммонинг асосий сабаби - самарасиз менежмент тизими. Масалан, клуб 2020 йили бош мураббий Филип Кокуни муддатидан аввал истеъфога чиқаргани оқибатида 8 млн. фунт миқдорида товон пули тўлади. Шунга ўхшаш омадсизликлар трансферларда ҳам кузатилди, охир-оқибат, барчаси инқирозга олиб келди. «Клуб ўзининг кундалик молиявий мажбуриятларини бажаролмайдиган ҳолатга тушиб қолди. Директорлар кенгаши уни ҳимоя қилиш учун сўнгги чорани кўришга мажбур», - де­йилганди «Дерби» расмий баё­нотида. Гап клубни тўлиқ ташқи бошқарув тизими тасарруфига ўтказиш ҳақида кетмоқда. Янги бошқарув маъмурияти ҳомийлар топиб, молиявий балансни тиклагунига қадар клуб банкрот ҳолатини тан олмаслиги мумкин. Бироқ «Дерби» ўтган мавсум 21 очкодан маҳрум этилди - бошқарув тизимини ўзгартиргани ва молия­вий «фэйр-плей» қоидаларига амал қилмагани учун. Бунинг ортидан жамоа афсонавий Уэйн Руни бошқарувида Чемпионшипда ўз ўрнини сақлаб қололмади. Январь ойида клуб раҳбариятидан мавсум якунига қадар молиявий имкониятлар кафолати талаб қилинган ва бунга 4 ҳафта муҳлат берилганди. Шунингдек, савдо иштирокчилари рўйхатини тақдим этиш сўралганди. «Дерби» раҳбарияти ҳозирча бу талабларни қондиролмади.

ВВС маълумотига кўра, «Дерби»ни харид қилиш борасида ҳозирча фақат АҚШлик бизнесмен Вильям Харрисон Бинни расман мурожаат қилган. 2010 йили АҚШ сенати сайловларида иштирок этган Бинни бир нечта телеканаллар ва радиостанциялар соҳибидир. Шотландияда таваллуд топган функционер 5 ёшида ота-онаси билан уммон ортига йўл олган, ҳозир эса Британия билан доимий алоқада. Жумладан, Манчестердаги тарихий иншоотларни таъмирлаш ишлари унинг сармоялари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бизнесмен клуб учун 28 млн. фунт сарфлашга тайёр. «Дерби»ни сотиб олиш хусусида бошқа расмий таклиф йўқ, жумладан, Жорж Клуни вакиллари ҳам ҳозирча сукут сақлашмоқда.


ГОЛЛИВУД ВА ФУТБОЛ МУНОСАБАТИ

Оскар мукофотининг яна бир совриндори Мэттью Макконахи таниқли актёр қай йўсинда футбол клубига сармоя киритиши мумкинлигини амалда намойиш этган. У MLS иштирокчиси «Остин» (Техас) соҳибларининг бири ҳисобланади. Макконахи жамоа маш­ғулотларига тез-тез ташриф буюради, ўйин кунлари мухлислар ўртасида қизиқарли тадбирларни ташкиллаштиради. Роб Макэлхенни ва Райан Рейнолдс жуфтлиги эса ўтган йили Англия чемпионати 5-дивизиони вакили «Рексхэм» акцияларини тўлиқ сотиб олди. Бунгача клуб мухлислар ташаббуси билан ташкил этилган махсус жамғарма тасарруфида эди. Энди «Дэдпул» суперюлдузи мунтазам равишда жамоа билан ҳамнафас ҳаёт кечирмоқда.

Натали Портман, Ева Лонгория ва Жессика Чейс­тен каби актрисалар Лос-Анжелесда энг оммавий аёллар клубига асос солганлар - Angel City. Бу жамоа шу йил дебютини нишонлади. Аниқроғи, озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотига ихтисослашган компания билан АҚШ аёллар футболидаги энг йирик ҳомийлик шартномасига имзо чеккан клуб жорий мавсум Миллий аёллар лигасида майдонга тушмоқда. Голливуднинг ҳурлиқо юлдузлари эса медиа ва ижтимоий тармоқлар орқали Angel City клубини фаол овоза қилмоқдалар.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 19.07.2022. Ўқилди: 1639 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик