Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3791 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғалати тандем ёхуд «қор»дан қочиб, «дўл»гами?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Валенсия» раҳбарияти июнь ойи аввалида навбатдаги мураббийни ҳам истеъфога чиқарди. Испаниялик Хосе Бордаласнинг клуб билан ҳамкорлиги атиги 1 мавсумга чўзиди. Чунончи, «кўршапалаклар» унинг раҳбарлигида хилма-хил натижа қайд этишди: Ла Лигада 9-ўрин (унча яхши эмас) ва Испания кубогида финал (жуда яхши). Жамоа раҳбарлари эса барчасини тарозуга солиб кўриб, Бордалас ишига ижобий жавоб бермадилар, кубок турнири финалини муваффақият сифатида қабул қилмадилар. Шу тариқа номдор мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди. Кейинроқ унинг ўрнини италиялик «жанжалкаш» - Женнаро Гаттузо эгаллади. Энди эскпертлар буни номақбул танлов сифатида муҳокама қилишмоқда.

Италиялик собиқ футболчи катта мураббийлик фаолиятини «Милан»га қайтиш билан бошланган эди. Женнаро янги йўналишдаги ишга ҳам борини бағишлади, ҳаттоки, клубдан кетиш арафасида шартномасида кўрсатилган маошидан ҳам воз кечди. Бу шубҳасиз - «Милан»га нисбатан муҳаббат ва олижаноблик намунаси. Бироқ асосий масала шуки, Гаттузо амалда «россонерлар»ни нурли чўққи сари етаклай олгани йўқ, гарчи янги жамоа шакллантиришга ўта тиришқоқлик билан ёндашган бўлсада. Женнаро кейинчалик «А» сериянинг бир қатор ўртамиёна клубларидан тушган таклифларни қабул қилмади, «Фиорентина» бош мураббий мақомида иш бошлагач эса, трансферлар масаласидаги раҳбарлар билан келишолмай, атиги 3 ҳафтадан сўнг жамоани бошқаришдан воз кечди.

Умуман, Рино ишдан бўшагач, тажриба тўплаш илинжида дуч келган ишга бурнини суқавермади, сабр-тоқат билан иззатталаб клублар чорловини кутди. Кейин навбат «Наполи»га келди. Эҳтимол, унинг малакаси бундай жамоани бошқариш учун етарли бўлмагандир. Хуллас, ёш мураббий 2020|2021 йиллар мавсумида неаполликлар билан Италия кубоги турнирида зафар қучди, аммо асосий вазифа бажарилмади - жамоа ЧЛ йўлланмасини қўлга киритолмади. Оқибатда «адзурра» соҳиби Аурелио де Лаурентис мураббийга янги шартнома таклиф қилмади. Боз устига, томонлар ўртасидаги муносабатларга олдинроқ дарз етган ва ҳамкорликнинг давом этишига умид қолмаганди ҳисоб...

Хуллас, Гаттузонинг мураббийлик фаолиятига назар солиб, хулоса чиқарилса, «Валенсия» раҳбариятининг танлови чиндан ҳам, анчайин ғалатидек туюлади. Шунингдек, италиялик мураббийнинг қарори ҳам. Бинобарин, Рино бир авторитар соҳиб билан ишлаб кўрди ва энди ундан қолишмайдиган функционер олдига борди. Боз устига, де Лаурентисга нисбатан Питер Лим билан ҳамкорлик қилиш янада қийинроқ. Ҳар ҳолда, «Валенсия»нинг асли сингапурлик хўжайини учун мураббий алмаштириш қўлқопни янгилашдан ҳам осонроқ. Дейлик, у Испания кубогидаги зафардан кейин Марселинони ишдан ҳайдади ва ўзини ҳеч нарса бўлмагандек хотиржам тутди. Дарвоқе, шундан кейин бирор мураббийга «Валенсия»ни 1 йилдан кўпроқ вақт бошқариш насиб этгани йўқ. Альберт Селадес, Хави Грасия ва Хосе Бордалас бир мавсумга зўрға чидадилар.

Яна бир томони, клубнинг ички муҳитида муаммолар етарли. Грасия вақтида мутасаддилар таркибни шакллантириш масаласида берган ваъдаларини бажаришмаганидан нолиганди. У дарҳақиқат, асосан клуб ихтиёридаги футболчилар билан ишлашга мажбур бўлди. Яқинда эса ижтимоий тармоқларда «Валенсия»нинг собиқ президенти Анил Мурти ва ярим ҳимоячи Карлос Солер ўртасидаги мулоқот аудиоёзуви тарқалди. Унда функционер амалдаги шартномаси муддатини узайтиришдан бош тортган футболчини «тинчитиш» йўлини билиши, бунинг учун 100000 евро сарфлашга ҳам тайёрлигини айтган. Ошкора таҳдид... Бунисига нима дейсиз?! Ҳа, Муртини истеъфога чиқаришди, албатта. Аммо клуб нуфузига катта доғ тушди. Бунақаси ҳар қандай жамоа учун кучли зарба! Шундай вазиятда ўта эҳтиёткор ва иззатталаб Гаттузонинг таклифга розилик бергани янада ажабланарли...

Ички муаммоларни қўя турайлик, мураббий учун муҳими - жамоа. Оддий мисол, етакчи ҳимоячи Хосе Гайя ва хавбек Карлос Солер шартномаси яна 1 йилдан кейин ўз кучини йўқотади. Португалия­лик вингер Гонсалу Гуэдеш яна 2 йил ўйнаши мумкин, лекин у ҳам «кўршапалаклар» билан хайрлашиш ниятида. Қисқаси, бугунги «Валенсия»нинг етакчи триоси келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Мана, барча жамоалар мавсумолди тайёргарлигини бирин-кетин бошлаб юборди, хусусан, трансферлар масаласида ҳам. Бироқ «Валенсия» ҳозирча футбол бозорида сукут сақламоқда. Бир томонда эса молиявий муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Янги футболчилар хариди учун етакчи ижрочиларни сотишга тўғри келади. Лекин фақат Солер, Гуэдеш ва Гайя трансферидан дурустроқ маблағ олиш мумкин, холос. Бошқа футболчиларга жиддий талабгорлар йўқ, ҳисоби. Бордию, етакчи учлик вакиллари шартнома муддатини узайтиришга кўнмасалар, уларни қишдаёқ пуллашга тўғри келади. Эҳтимол, шундай ҳолатда янги бош мураббийда жамоани қайтадан шакллантириш имкони туғилар...

Бундай муаммолар ва бош оғриғининг Гаттузога кераги бор-йўқлиги - бошқа масала. Италиялик мутахассисга қайта қуриш эмас, жанговар жамоа тузиш борасида ваъда беришган. Бироқ амалда «Фиорентина»да кузатилган ҳолат такрорланмоқда. Миш-мишларга қараганда, жамоа раҳбариятининг трансферларга лоқайд қараётгани Гаттузога сира ёқмаяпти, у тобора қаҳр-ғазабга тўлмоқда. Зеро, Рино Валенсияга жамоада кўришни истаган бир қатор футболчилар рўйхати билан ташриф буюрган. Лекин клубда янги ўйинчилар хариди учун маблағ йўқ. Яна «Валенсия»да маош меъёри ҳам бузилган. Оддий айтганда, янги футболчилар билан шартнома тузиш ва уларни Ла Лига рўйхатидан ўтказиш учун умумий маош варақасини анча ихчамлаштириш|енгиллатиш керак. Гаттузо рўйхатида эса жиддий ижрочилар бор. Жумладан, уругвайлик голеа­дор Эдинсон Кавани. Табиийки, улар камроқ иш ҳақига кўнмайдилар. Хуллас, ҳозирги ҳолатда «Валенсия» ва италиялик мураббий ўртасидаги ҳамкорлик, умуман, клубнинг яқин келажаги хусусида қандайдир фикр билдириш қийин. Испаниялик экспертлар ва мутахассислар «кўршапалаклар» янги мавсумда элитада қолиш учун кураш олиб боришларини баралла тахмин қилмоқдалар. Табиийки, бу Рино хоҳлаган вазифа эмас. Мавжуд омиллар таҳлили италиялик мутахассиснинг 2 йиллик шартномани тўлиқ адо этолмаслигидан далолат бермоқда. Мабодо, у Валенсия шаҳри жамоаси билан муддатидан олдин хайрлашмаса, ўта мураккаб вазифани уддалаган ҳисобланади, шубҳасиз. Демак, кузатамиз...

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 22:20, 28.07.2022. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.