Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Ушбу мавсумда чемпионлик учун ҳам, ОЧЛ йўлланмалари учун ҳам охиригача кураш бўлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Coca Cola Суперлига 14-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Рўзиқул Саъдуллаевич ўз сўзини одатдагидек, якунланган баҳс ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ўйинни ёмон бошладик. Дастлабки 10 дақиқа биз учун жуда ёмон кечди ва ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шундан сўнг, ўйин “Навбаҳор”нинг режаси бўйича кечди. Иккинчи бўлимда анча ташаббусга эга бўлдик. Тезликда ҳам, ҳужумда ҳам фаол бўлдик. Аммо голга тортадиган вазиятлар бўлмади. Бунга “Навбаҳор” жамоасининг яхши ҳимоялангани сабаб бўлди.

— Легионер ўйинчиларни нега ўйин бошидан майдонга туширмадингиз?
— Улар ҳали бизнинг жамоани тўлиқ ўрганганлари йўқ. Легионерлар машғулотларда керакли юкламаларни олмоқда. Бундан ташқари, улар жисмоний тарафдан ҳам ҳали ўйинларга тўлиқ тайёр эмаслар. Шу сабабли ҳам легионерларни ўйин бошида захирада қолдирдим.

— Йил бошида “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда уч нафар  марказий ҳимоячи билан ўйнагандингиз. Бугун эса тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнадингиз. Сизнинг наздингизда ҳозирги “Навбаҳор” мавсум аввалидаги “Пахтакор”дан кучлими? Нега таваккал қилиб кўрмадингиз?
— Йўқ, биз икки схемада ҳам ўйнаймиз. Аввалги ўйинларда уч нафар ҳимоячи билан ўйнашимизга Шерзод Насруллаевнинг жароҳати сабаб бўлганди. Биз вазиятдан келиб чиқиб, уч нафар ҳимоячи билан ўйнаганмиз. Умуман жамоамизнинг асосий тактик схемаси 4-3-3 ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бугунги ўйинга айнан шундай схема танланди.

— Лекин ўйинни сақлаб қолиш учун учрашувнинг сўнгги 20-25 дақиқасида таваккал қилдингиз. Балки, ўйин аввалида шундай тактика танлаганингизда “Навбаҳор” бу каби кескин ҳужумлар ташкил қила олмаган бўлармиди?
— Йўқ, менимча. Ўйин охирида таваккал қилдик. Лекин вазиятлар яратишда жуда оқсадик. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Аммо йигитларга бу ўйин учун раҳмат деб қоламан. Улар охиригача курашишди. Ҳеч бўлмаса дуранг учун курашишди. Лекин камчиликлар бўлди. Буни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қиламиз.

— Охирги марта “Насаф” ўйинчиларининг техник хатоларга бунчалик кўп йўл қўйганларини тўғриси эслолмадим. Бу нима билан боғлиқ? Ўйин давомида шогирдларингиз кўплаб техник хатоликларга йўл қўйишди...
— Бу албатта ҳаяжон билан боғлиқ. Айнан ҳаяжон сабабли, йигитларнинг ўйинга бўлган тайёргарликлари ошиб кетгандир. Шунинг учун баҳсни жуда асабий бошладик. Баъзи йигитларда бу нарса ўйиннинг охиригача давом этди.

— “Навбаҳор” жорий мавсумда ўз олдига олий мақсад қўйган. Нима деб ўйлайсиз, “Навбаҳор” мазкур ўйини билан бу йил ОЧЛ йўлланмасини қўлга кирита оладими?
— ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун чемпионат, кубок ўйинлари бор. Бир нарсани аниқ айта оламанки, ушбу мавсум чемпионлик учун ҳам, ОЧЛ йўлланмалари учун ҳам охиригача кураш бўлади. Сабаби, бу йил бир неча жамоаларнинг савияси бир хил даражада. “Навбаҳор” ҳам бу рўйхатда бор, албатта. Аммо айнан бир жамоани алоҳида кўрсатмайман. Бу йил кўпчилик ўртасида кураш кечади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:40, 03.08.2022. Ўқилди: 2711 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик