Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Халоскор Дрогба

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европада тўп сурадиган африкалик футбол юлдузлари нафақат ўз мамлакатлари, «қора қитъа»нинг барча ҳудудларида ҳам юксак ҳурмат-эҳтиромда бўладилар.

Это`О, Cалоҳ, Мане каби афсоналар овлоқ аҳоли пунктлари, чангалзорларда вояга етаётган янги авлод вакиллари учун ҳаётий намуна ва абадий мотивация манбаи бўлишган ва бўладилар. Сўнгги йилларда жуда кўп африкалик ўсмирлар футбол кўмагида миллионерларга айланиш мақсадида Европага йўл олишди. Лекин бойлик ва машҳурликка эришиш, ҳатто минглаб кишилар турмуш тарзига оз бўлсада, ижобий ўзгаришлар киритиш фақат саноқли футболчиларга насиб этди.

Дидье Дрогба - шундай қаҳрамонлардан бири. 2017 йилда у хайрия жамғармасини очиб, тижорат соҳасидан топган барча даромадларини Кот-Д~Ивуарда шифохоналар, мактаблар бунёд этиш, мобил госпиталлар фаолиятини ташкил этиш ва йирик хайрия жамғармалари билан ҳамкорликка сарфлай бошлаганди. Бундан ташқари, Дрогба БМТнинг холис хизмат элчиси сифатида Африкадаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, безгак, ОИТС ва бошқа хасталикларга қарши курашда фаол иштирок этмоқда. Бироқ туғилиб-ўсган юртига улкан таъсир кўрсатган энг ёрқин ва муҳим хизматини Дидье бундан 15 йил аввал амалга оширганди.

2001 йилда Кот-Д~Ивуарда фуқаролар уруши бошланди. Мусулмонлар шимоли ва христианларнинг жануби ўртасидаги қирғинлар доимо бўлиб турган, лекин ҳукумат унинг кенг ёйилиб кетишига имкон бермаганди. Президентлик лавозими Лоран Гбагбога ўтгач, кескин ўзгаришлар юз берди. У мухолифатнинг қайта сайлов ўтказиш талабини рад этди. Гап шундаки, икки йил аввал мамлакатда отаси ёки онаси ивуарлик бўлмаган фуқаролар президентликка ўз номзодини қўя олмаслиги ҳақида қонун қабул қилинганди. Мазкур қонун мухолифат етакчиси бўлмиш Алассан Уоттарга президентликка ўз номзодини қўйишига имкон бермаганди. Чунки унинг онаси Буркина-Фасо фуқароси эди.

Натижада фуқаролар уруши бошланиб кетди. Жануб Гбагбо ҳукуматини, мухолифатдаги шимол эса Уоттар раҳбарлигидаги «Кот-д'Ивуарнинг янги кучлари» фракцияси тарафдори эдилар. 2002 йил сентябрида бошланган ҳарбий ҳаракатларда исёнчилар мамлакат шаҳарларига ҳужум қила бошладилар.

2004 йилда можаро тинчигандек бўлди - томонлар мамлакатни икки қисмга ажратган чегара яқинига мустаҳкам ўрнашиб олдилар, уруш давомли қарама-қаршиликка айланди. Фақат расмий маълумотларга кўра, 3000 киши ҳалок бўлди. Лекин 2005 йилда кескинлик кучайиб кетди - ўзаро отишмалар тобора кўпая бошлади, мамлакат урушнинг янги босқичига тайёрлана бошлади.

Шундай вазиятда Ивуар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасининг тақдири ҳал бўладиган учрашувга етиб келди. Илк марта мундиалнинг финал босқичига чиқиш учун жамоа сафарда Судан термасини маҳв этиши ва параллел учрашувда Это~Онинг Камеруни очко йўқотиши лозим эди.

Амалда шундай бўлди. Кот-Д'Ивуар Суданни 3:1 ҳисобида енгди, Камерун эса 95-дақиқада пенальтини голга айлантира олмай, Мисрни таслим эта олмади.

Шубҳа йўқки, бу Дрогба ва унинг термаси учун эртакнамо ечим эди. Бироқ хайрли оқшомнинг асосий воқеаси 20000 кишилик «Ал-Миррих» стадионидаги жажжигина кийиниш хонасида рўй берди. Футболчилар тарихий ғалабани нишонлаётган хонага оператор кириб келганида, ўйинчилар ёнма-ён саф тортишди, жамоа сардори Дрогба эса қўлига микрофон тутган ҳолда олдинга ўтди:

«Фил Суяги Соҳилининг эркак ва аёллари. Шимол, жануб, марказ ва ғарбдаги фуқаролар. Бугун биз ивуарликлар ягона мақсад йўлида бирлаша олишлари ва ЖЧнинг саралаш босқичидан ўта олишларини исботладик. Биз сизларга байрам совға қилишга ваъда бергандик. Энди тиз чўккан ҳолда сизларга мурожаат қиламиз: Афв. Афв. Афв! Шунчалик бебаҳо бойликни қўлга киритган Африкадаги ягона мамлакат урушга кўмилиши мумкин эмас. Илтимос, қуролларингизни ташланг ва сайловларни ўтказинг».

«Биз хурсандчилик қилишни истаймиз. Шундай экан, қотилликни тўхтатинг», дея куйладилар ўйинчилар видеолавҳа сўнгида. Ўша оқшом бутун мамлакат байрамона шодиёнага бурканди - Ивуарнинг энг йирик шаҳри Абиджан ҳам, исёнкор Буаке ҳам.

2006 йилда Дрогба Африканинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлгач, Кот-Д~Ивуар шаҳарлари бўйлаб сафарга отланди. Жумладан, шимолий ҳудуд ҳам четда қолмади. У ерда ҳужумчи терма жамоанинг сентябрь ойидаги Мадагаскарга қарши ўйини Абиджанда эмас, Буакеда ўтказилишига ваъда берди. Дидьенинг қарори ҳукумат маъмурлари билан келишиб олинган ёки йўқлиги ҳанузгача маълум эмас. Лекин нима бўлганда ҳам, учрашув Буакеда бўлиб ўтди.

Ўша учрашувда майдон эгалари Мадагаскар дарвозасига 5та жавобсиз гол уришди. Голларнинг бирини ўз ҳисобига ёзиб қўйган Дрогба ўйиндан кейин майдон четидаги йўлакча бўйлаб мухлислар учун ҳурмат даврасида иштирок этди. Бу паллада трибуналарни тўлдириб ўтирган собиқ ғанимлар йирик ғалаба билан бир-бирларини қизғин табриклашарди. Ана шу зафарли 2007 йилда қарама-қарши томонлар ўзаро тинчлик шартномасини имзолаб, урушга чек қўйдилар.

Афсуски, Кот-Д~Ивуарнинг сиёсий тарихидаги драма яна ниҳоясига етмай қолди. 2010 йилдаги можароли сайловлардан сўнг, фуқаролар уруши қайта такрорланди, юзлаб кишилар ҳалок бўлдилар. БМТ Франция қўшинларининг қўллаб,қувватлаши кўмагида вазиятга аралашган БМТ миссияси Лоран Гбагбони лавозимидан четлатиб, Гаа­гада суд қилди. Унинг азалий рақобатчиси бўлган Алассан Уоттар ниҳоят, мамлакат президенти этиб сайланди.

Ивуардаги ҳарбий ҳаракатларга Дидье Дрогба ва терма жамоа барҳам бергани йўқ. Бироқ улар миллионлар ўйинининг мўъжизавий қудрати - кечагина бир-бирини отиб ўлдиришга тайёр бўлган кишиларни бирлаштира олишини намойиш этишди.

Содиқ СОБИР тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 13.08.2022. Ўқилди: 4433 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик