Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3634 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.09.2025

      06:35 Новости футбола.
      06:40 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      20:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:45 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:45 "Всё о главном". Галимджан Хайруллин.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.09.2025

      05:50 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Стрельба из лука. Чемпионат России. Этап в Санкт-Петербурге.
      10:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      12:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      13:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      15:30 "Небесная грация".
      15:45 "Культовые".
      16:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:35 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:10 "Тайны звёзд спорта".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      23:55 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      01:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      01:35 "Культовые".
      02:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      04:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.09.2025

      05:15 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      05:45 Новости.
      05:50 Д/ф "Тони Кроос".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Александр Мальцев.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Йошкар-Ола.
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Слава" (Москва). Прямая трансляция.
      21:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      22:05 Смешанные единоборства. ACA 187 в Москве. Алексей Полпудников против Александра Матмуратова.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Красный Яр" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      11:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      13:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 7 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка.
      13:45 Легкая атлетика. Сиднейский марафон в Австралии.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Классика агломерации Лорьян" во Франции. Обзор.
      15:30 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      17:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Маҳмудов: "Омадга кўп нарса боғлиқ"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мамлакат чемпионатининг 10-турида «Нефтчи»ни қабул қилган «Навбаҳор» мухлисларга анчадан бери кутилган ғалабани тақдим қилди. Жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Алишер Маҳмудов бу сафарги ғалабага ҳам муносиб улуш қўшди. Умуман олганда, Маҳмудов шу кунгача ўтказилган баҳсларда «Навбаҳор»нинг энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди. Алишер ўзи иштирок этган ўйинларда учта самарали тўп оширишни амалга ошириб, «Бухоро» дарвозасини нишонга олганди. Аслини олганда «Насаф» дарвозасига киритилган гол ҳам Маҳмудовнинг ҳисобига ёзилиши керак эди. Аммо, ҳакамлар голни Фоменкога ёзишганди. «Нефтчи»га қарши учрашув якунига етгач, ярим ҳимоячи билан суҳбатда бўлдик.

- Дастлаб ўйин хусусидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Учрашув кутилганидек муросасиз курашларга бой бўлди. «Нефтчи»га қарши ўйинни қийин кечишини билгандик. Фарғоналикларни мағлуб этиш оғир бўлди. Якунда муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан мамнунман.

- Водий «дерби»сида ғалаба «Навбаҳор»ни қозонишини кутганмидингиз?

- Албатта, «Нефтчи»ни мағлуб этишни кўзлагандик. «Дерби» бўладими ёки бошқа ўйинми, ҳар гал ижобий натижани қайд этиш мақсадида майдонга тушамиз. 

- Навбатдаги чемпионатимизнинг 10-тури ҳам ортда қолди. Бу йилги чемпионат тўғрисида қандай фикрдасиз?

- Чемпионат қизғин давом этмоқда. Ўтган мавсумга нисбатан бу йилги чемпионатимиз кучлироқ ўтмоқда. Жамоаларнинг кучи ҳам назаримда сезиларли даражада ошган. Олий лиганинг барча 14 клубининг деярли кучлари тенг. Аксарият ҳолатларда рақибларнинг имконият деярли бир хил бўлмоқда.

- Шундай бўлсада, «Бунёдкор», «Насаф» ва «Пахтакор» жамоалари қолганларга қараганда олдинга интилишмоқда. Чемпионликни қўлга киритиш борасида кимнинг имкониятини юқори деб ҳисоблайсиз?

- Ҳозирча бирор-бир жамоанинг имкониятини кўп ёки аксинчалигини айтиш мушкул. Воқеалар ривожини қандай тус олишини чемпионатнинг кейинги турларида билиб олишимиз мумкин бўлади. Шу сабабдан кимни якунда чемпион бўлишини айта олмайман.

- Рақамларга кўра шу кунгача «Навбаҳор»нинг энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибсиз. Назарингизда жамоанинг амалдаги ана шундай футболчиси ким?

- Бу саволга аниқ жавоб беролмайман. Сабаби, қандай натижага эришишмиздан қатъий назар бунда бутун жамоани ҳиссаси бир хил бўлади.

- «Навбаҳор»нинг намойиш этаётган ўйини мусобақа жадвалидаги мавқеига мосми?

- Йўқ албатта! Биз бунданда юқори ўринларда юрсак бўларди. Бу футбол. Керакли пайтда очко ололмаяпмиз. Кўпинча уй учрашувларида дуранг ўйнаб қўймоқдамиз. Футбол шуниси билан қизиқда. Агарда ўз майдонимиздаги учрашувларда юз фозли натижани қайд этганимизда, ҳозир пешқадамлар орасида бўлардик.

- Турнир жадвалининг қуйи ўринларида бориш бой тарихга эга «Навбаҳор»га ярашмайди. Бу нарса ўйинчиларга таъсир қиладими?

- Албатта таъсир қилади. «Навбаҳор»ми, бошқа жамоами ҳамма иложи борича юқорироқ ўринларга интилади. Клуб раҳбарияти томонидан олдимизга юқори ўринлардан бирини эгаллаш вазифаси қўйилган. Кейинги турларда ишончни оқлаб, якунда олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз деган умиддаман.

- Олдинда «Пахтакор»га қарши сафарда оғир беллашув кутиб турибди. Бу баҳс олдидан нима дея оласиз?

- Бироз олдин айтиб ўтганимдек, рақибни қандай жамоа бўлишидан қатъий назар барча ўйинларда олдимизга максимал вазифани қўямиз. Омад кимга кулиб боқса ва ғалабага бўлган иштиёқ кимда кўпроқ бўлса, якунда ҳам ўша жамоанинг қўли баланд келади.

- «Пахтакор»га қарши Косонсойда бўлиб ўтган мамлакат кубогининг нимчорак финал ўйинида тошкентликлар ғалаба қозонишганди. 11-турда эса «Навбаҳор» сафарда тўп суради. Деян Журжевич жамоасини енгишга кўзингиз етадими?

- Айтяпманку, футболда кутилмаган ҳодисалар кўп учраб туради деб. Олдиндан нима бўлишини хеч ким билмайди. Ўйламаган ишларингиз, ҳаёлингизга келмаган натижа қайд этилиши мумкин.

- Ҳозир жамоага қандай футболчи етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Агарда ҳар бир ўйинчи ўзига юклатилган вазифани тўғри ва тўла бажарса, четдан янги ўйинчи таклиф қилишга хожат қолмайди. Ҳозирча, бирорта футболчига муҳтожлик сезмаяпмиз деб ўйлайман.

- Александр Клименко ҳимоявий ўйин тактикасини қўллаяпти. Балки баъзи қониқарсиз натижаларда шу омил сабаб бўлаётгандир?

- Билмадим, бу мураббийнинг хоҳиши. У қандай схемада тўп суришни лозим топса, футболчилар унинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилишади. Ҳеч бир мутахассис ўз клубига ёмонликни раво кўрмаса керак.

- Ўтган мавсумда жарима зарбаларидан кейин бешта гол уришга муваффақ бўлгандингиз. Бу йил эса ҳозирча ассистентлик қилиб, пенальтидан гол урдингиз, холос. Нега аввалги ўйинингизни кўрмаяпмиз?

- Чинданам ўтган йилдагидек жарима зарбаларни голга айлантира олмаяпман. Зарбаларим умуман қовушмаяпти. Ўзим ҳам хайронман. Кўп ҳолларда бироз омад етишмаяпти. Худо хоҳласа барчаси ўз жойига тушиб кетади. Ишонаманки, ҳали жаримадан гол уриб, мухлисларимизни хушнуд қиламан.

- «Навбаҳор» «Нефтчи»га қарши ўйинни инобатга олмаганда, деярли барча учрашувларнинг биринчи бўлимда суст ҳаракат қилиб, иккинчи таймда жонланмоқда. Нима учун шундай бўлмоқда?

- Ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам барча ўйинларда эҳтиёткорлик билан бир-бирларини ўрганиб, ҳимоявий ўйин кўрсатишга урунишади. Бундай гапларни кўп эшитаман. Тўғри, кўпинча биринчи таймда гол ўтказиб юбориб, иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин, нима учун бундай бўлаётганлигининг сабабини билмайман.

- Жамоа кучли клубларга қарши шунга яраша ўйин намойиш этмоқда. Етакчиларга қарши учрашувлар нима учун ўзгача руҳда ўтяпти?

- Чиндан ҳам негадир етакчи жамоаларга қарши ўйинимиз бошқача кўриниш олмоқда. Асосийси бундай беллашувларда омад кулиб боқмоқда. Омадга кўп нарса боғлиқ.

- Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, наманганликлар гол уриш кўрсаткичи бўйича «Машъал» ва «Бухоро»дан сўнг энг паст натижани кўрсатиб туришибди. Бу таркибда моҳир ҳужумчини йўқлиги билан боғлиқми ёки тактика туфайли шундай бўлмоқдами?

- Билмадим. Тўғри, ҳалигача йирик ҳисобда ғалаба қозонолмадик. Келгуси ўйинларда иложи борича аввалги турларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

- Жамоангиз қониқарсиз натижага эришган куни Сизга ким далда бўлади?

- Оғир кунларда оила аъзоларим қўллаб-қувватлашади. Айнан шу жиҳат қоронғу кунларни тезроқ унутишимга ёрдам беради.

- Европа чемпионатини кузатиб бораётган бўлсангиз керак. Қайси жамоага ишқибозлик қиласиз?

- Албатта Европа биринчилиги ўйинларини кўраяпман. Чемпионатда Испания ва Германия терма жамоаларига ишқибозлик қилмоқдаман.

“Аср футболи” газетасидан олинди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 07:09, 21.06.2012. Ўқилди: 5444 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.