Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиздан дараклар ёки Иброҳимхалилнинг илҳомбахш голи

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 18-турида «Слуцк»ни ирода эвазига енгди - 2:1. «Талабалар»га 3 очко тақдим этган гол муаллифи - ҳамюртимиз Бобур Абдухолиқов.

Учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланган 25 ёшли ҳужумчимиз шу билан Беларусь чемпионатидаги голлари сонини 17тага етказиб қўйди. У тўпурарлар пойгасида энг яқин таъқибчисидан 10та гол олдинлаб кетди. Абдухолиқовнинг клубдоши Абдуқодир Ҳусанов ҳам учрашув бошидан охиригача фаоллик кўрсатди ва 38-дақиқада сариқ карточка олди. 

Россия. Ҳожимат Эркиновнинг жамоаси - «Торпедо» янги бош мураббий Николай Савичев дебютида амалдаги чемпион «Зенит»га бас келолмади. Аламли жиҳати, «автозаводчилар» ҳамюртимиз 78 дақиқа тўп сурган ўйиннинг охирги дақиқаларида қўйиб юборилган 2та гол туфайли мағлубиятни тан олишди. «НН Пари» эса РПЛ 6-туридан ўрин олган ўйиннинг 79-дақиқасида Иброҳимхалил Йўлдошев томонидан урилган ягона гол эвазига «Урал» майдонидан 3 очко билан қайтди. Эътиборни тортадиган томони, майдонга иккинчи бўлим бошида тушган ҳамюртимиз якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Ўйиндан сўнг «Пари НН» мураббийи Михаил Галактионов ҳам Иброҳимхалил жамоасининг мавсумдаги биринчи ғалабасида катта роль бажарганини алоҳида таъкидлади: «Албатта, ғалаба аввало, руҳий томондан муҳим. Бугун режали алмаштиришлар эвазига ўйинни кучайтирдик. Жумладан, Йўлдошев ҳужумкорликка суръат қўшди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди». «Спартак» ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга келсак, «Химки» уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Фақат бунинг учун футболчи Москва клуби билан шартномасини бекор қилиши керак.

Италия. «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга асосий даъвогар «Болонья» ижара муддатидан кейинги мажбурий трансфер учун 10 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ римликлар ҳамюртимиз учун ҳамон 14 миллион евро сўрашмоқда. Охирги маълумотларга қараганда, «Рома» Феликс Афена-Гьян ва Жастин Клюйвертни сотса, Андреа Белотти билан шартнома тузади. Шунда Шомуродов учинчи ҳужумчи сифатида «бўрилар» сафида қолиши мумкин. Бу вақтда «Трабзонспор» ҳам Ўзбекистон миллий жамоаси сардори трансфери бўйича ишни давом эттирмоқда. Туркия чемпиони бош мураббийи Абдуллоҳ Овчининг айтишича, клуб 27 ёшли футболчининг бир йиллик ижараси учун 1 миллион евро таклиф қилган, лекин келаси йил трансферни «Рома» талаб қилаётганидан камроғига расмийлаштирмоқчи. Орада римликлар ҳам­юртимизни «Ювентус»га тавсия этишгани ҳақида ҳам хабарлар чиқди. Жозе Моуриньонинг Шомуродов бўйича хулосаси эса оддий: «Салернода ғалаба қозониш учун икки ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячиларни майдонга туширдим. Захирада ўйинга тортадиган ҳужумчи бўлмаганидан кейин бошқа илож йўқ. Феликс ва Шомуродовнинг қачон муносиб бўлишларини эса кутолмаймиз».

С.Арабистони. «Ал-Наср» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Миср чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга мамлакатнинг 42 карра чемпиони (рекорд) «Ал-Аҳли»дан қизиқиш бор. Мисрликларнинг ҳамюртимиз трансферини сотиб олиш бўйича аниқ таклифни илгари суришгани айтилмоқда, бироқ «Ал-Наср» ижара вариантини маъқул кўрмоқда. 

Қозоғистон. «Ордабаси» ҚПЛ 13-турида «Актобе» меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Шимкент клуби сафидаги Одил Абдумажидов ҳам, Шаҳбоз Умаров ҳам тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Ордабаси»нинг ягона голига ассистентлик қилган Умаров сариқ карточка ҳам «ишлади». «Тобол» эса «Тараз» билан ўйин давомида икки бора ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ якунда ғалабани ушлаб қололмади - 2:2. Кос­танай жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев учрашувнинг 58-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Айтганча, россиялик инсайдернинг маълумотига кўра, «Тобол» ҳужумчисига ҳозирда «Торпедо» (Москва) қизиқмоқда.

Туркия. «Фотиҳ Қорагюмрюк» чемпионат ҳисобидан иккинчи ўйинини «Бешиктош» билан ўтказиб, яна йирик ҳисоб (1:4)да ютқазди. Жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бу сафар майдонда тўлиқ вақт ўйнади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 23.08.2022. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик