Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тимур Кападзе: “Умуман олганда, йигитларимиз ажойиб тажриба тўплашяпти”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Олимпик” – “Навбаҳор” (0:1) баҳсидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Тимур Тоҳирович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади. 

- Яхши ўйин бўлди, иккала жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Шунга қарамасдан йигитлар ажойиб ўйнашди. Тўғри, голни ўзимизга-ўзимиз олиб келдик. Йўқ жойдан деярли совға қилдик. “Навбаҳор”да тажрибали футболчилар бор. Улар имкониятдан яхши фойдаланишди. Шундан кейин озгина узилиш бўлди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида яхши имкониятларга эга бўлдик. Гол уролмагандан сўнг, энди гапиришнинг ҳожати йўқ. Мағлубиятга учрадик. Статистикага қарасак, битта зарба бўлди ва ўша голга айланди. Бу албатта бироз ёқимсиз вазият. Умуман олганда, йигитларимиз ажойиб тажриба тўплашяпти. Нафақат бизга, балки рақиб жамоага ҳам фойдали бўляпти. Мураббийларга бош қотиришига анча нарса беряпмиз. “Навбаҳор”ни табриклайман. Менимча, мухлисларимиз ҳам бор шекилли, келишяпти, бизни қўллаб-қувватлашяпти, уларга катта раҳмат. Улар яхши футбол кўраман деб келишяпти. Тўғри йўлдан кетяпмиз.

- “Олимпик” иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этди. Иккита пенальтили вазият бўлди - 50х50. Бу борадаги фикрингиз қанақа?

- Ҳали такрорий вазиятни кўрмадим. Бир қараганимда, менга пенальтидек туюлди. Тегдими-тегмадими, буни такроран кўриш керак. Ҳакам ўша вазиятга яқинроқ эди. Ҳозир бир нарса дейишим қийин. Демак, футболчи яхши ўхшата олмабди (кулади).

- Статистика ҳақида гапирдингиз. Ҳа, “Навбаҳор” битта зарбадан битта гол урган. Аммо “Олимпик” ҳам биринчи бўлимда бирорта аниқ зарба йўллай олмаган. Бу рақиб жамоангизни яхши ўрганганидан далолатми ёки тактикангиз “ишламагани”данми?

- Рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланди. Бўшлиқлар топиш қийин эди. Сабаби шунда. Аммо бугун биз ғалаба қозониш учун етарлича хавфли вазиятларни яратдик. Иккинчи бўлимда иккита 100 фоизли имкониятимиз бор эди. Рақиб деярли ҳимояда зич ҳаракат қилди. Футболчилари жисмоний томондан ҳам, тажриба борасида ҳам яхши. Аммо шогирдларим улардан жисмоний томондан ҳам устун бўлди.

- Ҳужумга охирги нуқтани қўйишда нима етишмади, деб ўйлайсиз?

- Қаердадир шошилишяпти, қаердадир аниқ зарба беришга маҳорат етмаяпти. Менимча, тажрибали футболчиларда ҳам бундай имкониятлардан фойдалана олмайдиган пайтлари бўлади. Қаердадир босим халақит қиляпти. “Навбаҳор” бугун бизга вазиятларни йўққа чиқаришга ҳаракат қилди.

- Биринчи бўлимда узоқ масофаларга паслар узатилди. Иккинчи бўлимда қисқа тўп узатишлари бўлди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Биринчи бўлимни ҳам яхши бошладик. Голдан кейин узатмаларга ўтилди. Бу “Навбаҳор”га қўл келди. Биринчи бўлимда ҳам айтишга ҳаракат қилдим, эшитишмади. Иккинчи бўлимда тушунтирдим. Кейин узатмаларни тайёрлаб амалга оширдик. Қолган вазиятларда пас орқали чиқишга уриндик.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:14, 24.08.2022. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик