Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даҳшат! Роналду уйидаги арзимаган ноқулайлик сабаб бутун бошли гольф клуби базасини буздириб ташламоқчи!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Криштиану Роналдунинг шахсий ҳаёти, оиласи ва бизнеси ҳақида эшитмаган инсон бўлмаса керак. Португалиялик суперюлдуз буни ҳеч кимдан яширмай келади. Роналду ўз юртида ҳам кўчмас мулкларга эгалик қилади. Шулардан бири Лиссабондан унча узоқ бўлмаган Ривейра штатидаги уйдир. Ушбу уй айни дамда 17 миллион фунтлик қийматга эга. Ҳа, ҳозирда унда футболчининг оиласи яшамайди. Аммо у яшаш учун ҳозирлаб қўйилган. Қуйида бу уйда амалга оширмоқчи бўлган Роналдунинг ғалати қарори ҳақида гап боради.

37 ёшли ҳужумчи 17 миллионлик кошонасининг ёнгинасида жойлашган ҳашаматли гольф клуби жойлашган уйни бузиб ташламоқчи. Бу учун эса Роналду, аввало уни сотиб олиш мақсадида. Бузишга асосий сабаб, Роналдунинг уйидан қараганда, гольф клуби манзаранинг умумий жозибасига ҳалақит беришидир. Яъни, гольф клуби океан ва ташқи муҳимни тўлиқ кўришга монелик қилади. Миллиардер футболчи гольф клуби раҳбарига ўз иншоатини ва унинг машиналар тураргоҳини бошқа жойга кўчиришни таклиф этган. Бу эса осон иш эмас. Шундай бўлсада, Роналду буни бажармоқчи. Аввало, ишни бутун бир гольф клубини сотиб олишдан бошлаш керак. Албатта, ҳафтасига 500 минг фунт ишлайдиган одам учун бу унчалик ҳам қийин иш эмас.

Роналду яқин келажакда рафиқаси Жоржина Родригес ҳамда беш фарзанди билан Ривейрадаги уйига бориб яшамоқчи. Ушбу уйнинг номи «Ron Designs» деб аталади. Бу жойга яқин бўлган манбаларнинг айтишича, футболчининг уйидаги гаражга лифт ўрнатилган. Ушбу лифтнинг вазифаси эса самолётни гараж ичига тушириб чиқаришдан иборат. Шунингдек, унинг ичида 30 та энг сўнгги русумдаги суперкар мавжуд. Роналдунинг ушбу уйи 12 минг фут ерни ўзи ичига олган бўлиб, энг машҳур меъморлардан бири Витор Виторино томонидан лойиҳалаштирилган. Уй ўз ичида, шунингдек, бир нечта ётоқхона (уларнинг баридан денгиз манзараси кўриниб туради), ички ва ташқи бассейн, кинотеатр, СПА, видеоўйинлар хонаси ва шахсий офисни олган.

Айрим манбаларнинг хабарига кўра, Роналду янги уйи олдидаги гольф клуби мулкларини бузиб ташлашга жиддий киришган. Унда шундай ёзилади: «Гольф клуби Роналду учун муаммога айланган. У буни ҳал қилишни истайди. Унинг нархи футболчи учун муаммо эмас. Роналду мукаммаллик шайдоси ва шунга интилиб яшайди».
Суперюлдузнинг адвокатлари кеча «Oitavos Golf Club» эгаси Мигель Шампалимуд билан бу борада музокаралар ўтказган. Аммо Жаноб Шампалимуд ҳалигача ўз мулкининг бузилишига розилик бергани йўқ.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:07, 25.08.2022. Ўқилди: 11385 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.