Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 17 36
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 17 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Деян Журжевич: Ўзим билан бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

"Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийига айланган Деян Журжевич билан унинг жўнаб кетишидан олдин сайтимиз учун интерью уюштирдик.

- Деян, бир неча кун аввал жамоа раҳбарияти билан келишган ҳолда истеъфога чиқдингиз. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Бир нарсани айтишим керак: фаолиятим мобайнида биринчи марта шартнома муддатини охирига етказмасдан ишимни тарк этяпман. Афсуски, шундай ҳолат рўй берди. Лекин биз барчасини клуб раҳбарлари билан келишган ҳолда ҳал қилдик. Охирги иккки учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўтириб, бу масала юзасидан муҳокама ўтказдик. Шундан кейин бир-биримиз билан ижобий муносабатда бўлган ҳолда шартномани бекор қилишга келишдик. Ўртамизда келишмовчилик рўй бергани йўқ. Кетишим олдидан, чоршанба куни кечқурун ўзим билан бирга ишлаган мураббийлар ҳамда жамоа раҳбарларини хайрлашув учрашувига таклиф қилдим. Истеъфо ҳақида шуларни айтишим мумкин.

- Ўша охирги икки беллашувда жамоа нима сабабдан имкониятни бой берди деб ўйлайсиз?

- «Нефтчи»га қарши беллашувни яхши ўтказдик. Биринчи таймда кўплаб хавфли вазиятларни содир этдик, бироқ дарвозага гол уришга келганда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар ҳисобни тенглаштирганларидан кейин маҳаллий мухлисларнинг қўллаб туришлари ёрдамида катта куч билан олдинга ташланишди ва мағлубиятга учрадик. «Шўртан» билан учрашув арафасида таркибда кичик муаммолар юзага келди. Жароҳатдан эндигина халос бўлган футболчиларни майдонга туширдим. Бундай ҳолатда улар барибир аввалгидек тўлиқ куч билан ҳаракат қила олишмайди. Бироқ олдимизда бошқа йўл ҳам йўқ эди. ғузордаги омадсизлик сабабини шундай изоҳлаган бўлардим. Лекин барча ерда футболда мағлубият учун мураббийлар жавобгар ҳисобланади. Мен бундан ўзимни олиб қочаётганим йўқ. Шунчаки, ўша баҳсларда нима учун енгилганимизни тушунтириб беришга уриндим.

 - Жамоа ўйинидан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз? «Пахтакор»даги 6 ойга яқин фаолиятингизни ҳисобга олиб сўраяпман буни.

- Бу саволга ижобий жавоб беришим мумкин. Чунки жамоага келган пайтимда футболчиларни яхши билмасдим. Боз устига, бир неча ўйинчиларни мавсум бошланишига бир кун қолганда кўрдим. Ўшандан кейин ҳам улар олимпия терма жамоаси билан кўп вақтни ўтказишди. Яна 4-5 нафар асосий таркиб футболчилари эса жароҳат сабабли «Пахтакор»га ёрдам бериш имкониятига эга бўлишмади. Оқибатда жамоавий ўйинни шакллантириш борасида қийинчиликларга дуч келдик. Лекин мен иш бошлаётганимда булардан хабардор эдим ва шунга яраша ишлашга ҳаракат қилдим. Жамоавий ўйин эса вақт ўтиши билан кучайиб борди. Ҳар ҳолда, мен шундай ҳисоблайман. Чунки мавсум бошида ҳаракатларимиз унчалик яхши қовушмаётганди. Апрель ойидан бошлаб эса ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. Энг муҳими, футболчилар улардан нима талаб қилаётганимни тушуниб етишди. Тўғри, Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмадик. Ушбу мусобақада бизга омад ҳам етишмади. Ҳакамларнинг хатолари тўғрисида гапиришни ёқтирмайман, лекин ОЧЛда ҳам, олий лигада ҳам бир неча учрашувларда ҳакамларнинг қарорлари мени ажаблантирди. Шунингдек, илк марта хорижда иш юритишимга тўғри келди. Бу мен учун катта тажриба бўлди. Осиё футболи ҳақида тушунчаларга эга бўлдим. Ўзбек халқининг қарашларидан бохабар бўлдим, бу ердаги ҳаёт тарзи билан танишдим. Мураббий сифатида янада ўсдим деб ўйлайман. Тажриба айнан шундай ҳолатларда шаклланиб боради.

Футболчиларга тўхталадиган бўлсам, аввалдан яхши биласиз, ҳеч қачон бирор фамилияни келтирмайман. Ютуқ ҳам, мағлубият ҳам бутун жамоаники ҳисобланади. Лекин «Пахтакор»да иқтидорли ёшлар етарли эканлигини таъкидлашим мумкин. Улар тўғри йўналишда ўсишда давом этишса, кейинчалик фаолиятларини бемалол кучли чемпионатларда кўчиришади. Мен бундай футболчилар билан ишлашдан хурсанд бўлдим. Агар уларнинг ўсишига озгина бўлса ҳам ҳиссам теккан бўлса, бундан бахтиёрман. Келажакда уларни қўл остимда шуғулланган футболчилар сифатида эътироф этишга умид қиламан ва барча ўйинчиларга муваффақият тилайман.

- Чемпионат савияси сизга маъқул келдими?

- Ҳа, олий лигада совринли ўринлар учун кураш кескинлашаётганини билиб олдим. Ушбу йил ўртамиёна ёки аутсайдер клублар етакчилардан тез-тез очко тортиб олишаётгани кузатилмоқда. Жамоалар савия жиҳатидан бир-бирига яқинлашиб боряпти. Бу эса лиганинг кучайишига олиб келадиган ҳолатдир. Шу каби вазиятлардан сўнг лигалар кучайиб боради. Майдонлар билан боғлиқ муаммолар бор, лекин охирги пайтларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш учун жуда катта эътибор берилаётгани менга жудаям ёқди. Янги стадионлар қуриляпти ва ҳар бир клуб имкони борича шароитларни яхшилишга уриняпти. Футбол учун бу ҳолатлар жуда муҳим. Бундан ҳам муҳимроғи эса Ўзбекистонда футболни жон дилидан яхши кўрадиган инсонларнинг кўплигидир. Европада ҳамма футболга бизнес сифатида муносабатда бўлади. Бу ерда футболни оддий севишларига гувоҳ бўлдим. Бундай инсонларнинг борлиги туфайли футболингиз ривожланиб бораверади. Ушбу фикримда мухлисларни ҳам назарда тутяпман. Улар стадионларга келиб, футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришга интилишади. Айниқса, Фарғонада «Нефтчи» билан ўйнаганимизда стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Рақибимизнинг иккинчи бўлимда катта иштиёқ билан тўп тепишида ишқибозларнинг ҳиссаси катта бўлди. 

- Сербия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасидаги фарқлар нималарда кўзга ташланади?

- Сербия УЕФАнинг футболи ўрта даражадан юқорироқ ривожланган мамлакатларидан бири. Мамлакатда ёш футболчилар билан ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилганига анча бўлган. Шу сабабли ҳар йили 5-6 нафар ўйинчилар кучли чемпионатлар клубларига йўл олишади. Чемпионатлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, Европада бўлгани учундир, Сербияда клублар анча тезкор ва курашга бой футбол намойиш қилишади. Ҳар бир беллашувда суръат жуда юқори бўлади. Бошқача айтганда, соф европача футбол кўрсатилади. Ўзбекистонда эса замонавий футбол суръатида ўйнашни баъзи жамоалар ҳалигача татбиқ қилмаган, баъзилар эса эндигина бошлаган. Биринчи навбатда мураббийлар жамоавий ўйин намойиш этишни йўлга қўйишлари зарур. Акс ҳолда, омад билан нари борса 2-3 учрашувда зафар қучиш мумкин. Бутун мавсумда юқори натижага эришиш учун эса яхши ўйнаш лозим. «Пинг-понг» (тўпни ҳимоячилар тепиб юбориб, кейин ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларнинг тўп учун курашиши) футболдан умуман воз кечиш керак. Чунки бугун ҳамма футболни имкон қадар замонавий, яъни кўпроқ тўп оширишлар ёрдамида ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Миллий терма жамоада айнан шундай услубни кузатдим. Айниқса, Эрон билан ўтган учрашувда жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. Бироқ ҳисобга олинмаган гол ва омадсизлик туфайли ўша баҳсда Ўзбекистон мағлубиятга учради. Мен терма жамоангизни Бразилияда кўришдан хурсанд бўлардим. Бу борада терма жамоага омад тилаб қоламан.

- Ўзбекистондан қандай таассуротлар олдингиз?

- Мен ҳар доим ростини гапираман. Ўзбекистонга келишдан аввал бу ер ҳақида таассуротларим фақат бошқалар билан суҳбатлашиш орқали шаклланганди. Келиб эса барчасини ўз кўзим билан кўриб, билиб олиш имкониятига эга бўлдим. Бу ердаги ҳаёт тарзи менга ёқди. Одамларининг муомаласи, самимийлигини алоҳида эътироф этиб ўтишим жоиз. Ўзбекистонда ишлаш ва яшаш орқали янги дўстлар орттирдим. Улар билан ҳали турли ҳолатларда бир-биримизга ёрдам берамиз деб умид қиламан. Мен ҳар доим ёрдамга тайёрман. 6 ойнинг ярмидан кўпи сафарларда ўтди. Шундай бўлса-да, Тошкентни жудаям ёқтириб қолдим. У жуда катта шаҳар эмасдир, лекин бу ерда замонавийлик уфуриб турибди. Кўчаларнинг тоза эканлиги, истаган нарсани топишингизда одамларнинг ёрдам бериши бу шаҳардан ўта илиқ таассуротлар олишимга сабаб бўлди. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтаман, мен Тошкентга ва Ўзбекистонга яна қайтиб келаман. Балки, ишлаш учундир, балки, саёҳат учун. Бу ерда тарихий масканлар кўп эканлигини биламан.

- Сешанба куни «Пахтакор»нинг Қибрайдаги базасида футболчилар билан хайрлашдингиз. Охирги учрашув чоғида уларга нималар деб айтдингиз?

- Барча ўйинчиларга қўл остимдаги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирдим. Биз биргаликда ғалабаларга эришишга ҳаракат қилдик. Ҳар доим буни уддалай олмаган бўлсак-да, бунга уриндик. Шу сабабли уларга раҳмат айтмаслигим инсофдан бўлмасди. Ўз навбатида мен ҳам қўлимдан келганча уларнинг савиясини ўстириш учун ҳаракат қилганимни таъкидлаб, уларнинг келгусидаги фаолиятларига омад тиладим. Жамоанинг бу йилги мавсумда чемпион бўлишига ишонишимни айтиб ўтдим. Шу тариқа футболчилар билан хайрлашдим. Яна бир ҳолатни сўзлашни истардим. Иш жараёнида мураббий сифатида қаттиққўл бўлиб, қабул қилган қарорларим баъзи футболчиларга маъқул келмаган бўлишим мумкин. Чунки ҳар бир жамоада бундай ҳолат кузатилади. Ўзим футболчи бўлганим учун буни яхши тушунаман. Лекин мен барчасини жамоа учун фойдали бўлишини истаган ҳолда қарорлар қабул қилдим. Ушбу интервью чоғида яна бир карра барча футболчилар, мураббийлар штаби ва маъмурларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, клуб тизимида ишлаб келаётган барча ходимларга – раҳбариятдан тортиб халқаро, матбуот, молия бўлимлари ва умуман ҳаммага самимий раҳматимни айтишни хоҳлардим.

Манба: paxtakor.uz
Киритилди: 10:45, 25.06.2012. Ўқилди: 6313 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.