Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қизалоқларига салом ва «сариқ»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ла Лиганинг дастлабки икки туридан кейин турнир жадвалининг юқорисида «Вильярреал» турибди - Унаи Эмери жамоаси аввалги дам олиш кунлари Мадридда «Атлетико»дан 3 очко тортиб олди - 2:0.

Ўйин жуда кескин тус олди, томонлар навбати билан хафвли вазиятлар яратишди. Ҳисобни эса иккинчи бўлим ўрталарида Жереми Пино очди. «Вильярреал» иккинчи голни 90+7-дақиқада нишонлади - Жерар Морено бутун фаолияти давомида «Атлетико» дарвозасини илк марта нишонга олди.

Моренонинг «матрасчилар» билан ўйинлардаги «қуруқ» серияси Испанияда аллақачон мемлар мавзусига айланган эди. «Нега ҳалигача «Атлетико» дарвозасига гол урмаганман? Қачондир бу ишни уддаласам, осмон қулаб тушишидан қўрқАман...», — дея ҳазиллашганди футболчининг ўзи бу масалада. Хуллас, Жерар «Атлетико»га қарши 16-ўйинда «матрасчилар»га биринчи голини тортиқ этди. Футболчи буни ўз усулида нишонлади - тилини чиқарганча камерага боқди. Жерар одатда ўз голлари шарафига шу ҳаракатни амалга оширади. Бироқ Моренонинг «тил чиқариш» саҳнаси «Атлетико» мухлисларига сира ёқмадии, улар бун иҳақорат ўрнида қабул қилишди ва Жерарга нисбатан кучли ҳуштакбозлик янгради. Бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеа эса Моренонинг голни нишонлаш усулини спортчига хос бўлмаган ҳаракат сифатида баҳолаб, уни сариқ карточка билан «сийлади». Натижада майдонда тўс-тўполон бошланиб кетди. 

Морено ўйиндан кейин барчасини алоҳида тушунтирди: «Мени яқиндан танийдиганлар яхши билишади, ҳеч қачон кимгадир ҳурматсизлик қилмайман. Голни нишонлашда камерага қарашдан мақсад, шу тариқа уйдаги қизларимга салом йўллайман. Агар кимдир ранжиган бўлса, кечирим сўрайман. Аслида ҳеч қандай ёмон иш қилмадим, фақат буни ҳақорат сифатида кўришди. Тўғриси, бу ҳолатда ўзимни оқлаш учун қўлимдан бошқа ҳеч нарса келмайди». «Вильярреал» эса Моренога кўрсатилган сариқ карточка бўйича апелляция беришга чоғланмоқда.

«Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери фаолияти давомида «Атлетико» устози Диего Симеонедан илк марта устун келди. Ваҳоланки, у аргентиналик мутахассис билан оз эмас, кўп эмас нақ 20-марта тўқнашди. Энди Эмери олдида енгилмас рақиб сифатида биргина Хосеп Гвардиола қолди. Боз устига, у Пеп билан ўзаро 12та ўйиндан 8тасида мағлубиятни тан олган.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:20, 01.09.2022. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик