Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзги трансфер ойнасида кўп муҳокамага сабаб бўлган, лекин якунда амалга ошмаган 5 трансфер

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европанинг "кучли бешлик" чемпионатларида трансфер ойнаси ёпилди, энди ҳисоб-китоб қилиш вақти келди. Бир қатор трансферлар узоқ вақт давомида муҳокама қилинди, аммо якунда амалга ошмай қолди. Қуйида ўша амалга ошмай қолган трансферларни муҳокама қиламиз.

Френки де Йонг

Френки де Йонгнинг трансфери ҳақидаги достон май ойида бошланган. "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг "Барселона" ярим ҳимоячисини ўзининг асосий мақсадларидан бири деб атади. Каталония клуби ярим ҳимоячини сотишдан жуда хурсанд бўларди, чунки "кўк-аноранглилар" иш ҳақини туширишлари керак эди. Ҳа, трансфер товон пули эса "Барселона"нинг молиявий аҳволига ёрдам бериши керак эди. Трансфер албатта содир бўладигандек туюлди. ОАВ хабарига кўра, "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳатто барча тафсилотларни келишиб олишганди.

Бироқ, ярим ҳимоячининг ўзи "Барселона"ни тарк этишни қатъиян рад этди. Биринчидан, Френки де Йонг барча иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашни талаб қилди. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи Каталония клубида ўйнашни ва Чемпионлар лигасида иштирок этишни хоҳлаётгани хабар қилинганди. Қолаверса, у “Барселона”ни "Манчестер Юнайтед"га алмаштиришни истамади. Каталония клуби футболчига босим ўтказиб, шартномани деярли суд орқали бекор қилиш билан таҳдид қилди, Хави эса ёзда уни ҳимоя марказида ўйнатган ва футболчи Эаҳон чемпионати арафасида захирага тушиши мумкинлигига шаъма қилганди. Де Йонгга "Челси" қўнғироқ қилди, "Бавария" қизиқиш билдирди. Аммо, якунда нидерландиялик футболчи ўзи сўзида туриб олди ва "Камп Ноу"да қолди.

Бернарду Силва

Ўз навбатида "Барселона"нинг ўзи ҳам молиявий муаммоларга қарамай кучли трансфер кампаниясини ўтказди. Бироқ каталонияликлар битта мақсадга эриша олишмади. Хави Бернарду Силвани ўз жамоасида кўришни жуда хоҳлади, португалиялик футболчининг ўзи эса "Манчестер Сити"ни Каталония клубига ўзгартиришга қарши эмасди. Ярим ҳимоячи Англияда ўзини ноқулай ҳис қилаётганини тан олди.

Бироқ, бу трансфер сўнгги дақиқаларда амалга ошмай қолди. "Барселона" Бернарду Силвани молиявий томондан кўтара олмади. Каталонияликлар трансферлар ва маошлар учун катта маблағ сарфлаб, жамоада бўлган футболчилардан қарзлари бор бўлса-да, бу ёзда қандай қилиб ўз таркибини кучли тарзда янгилашга муваффақ бўлгани кўпчилик учун сир бўлиб қолмоқда. Катта эҳтимол билан "Барселона" кейинчалик Силва трансфери муҳокамасига қайтади, португалиялик эса "Манчестер Сити"да қолди.

Криштиану Роналду

Португалиялик футболчи бор кучи билан "Манчестер Юнайтед"дан Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага ўтишга ошиқди. Роналдунинг агенти Жорже Мендеш Европанинг деярли барча йирик клублари билан алоқада бўлди. Умуман олганда, "Манчестер Юнайтед" португалиялик футболчини қўйиб юборишга қарши эмасди, аммо улар қандайдир адекват товон олишни хоҳлашди. Хабар қилинишича, "қизил иблислар" ҳаттоки, форвард 2023 йилнинг ёзида якунланадиган амалдаги шартномасини узайтирса, Роналдуни мавсум учун ижарага беришга ҳам тайёр эди.

"Бавария" жамоадаги муҳитни бузиши мумкин бўлган португалиялик футболчи билан таваккал қилишни истамади. Томас Тухель "Челси" тизимида Роналдуни кўришни хоҳламади. "Атлетико" ё пул топа олмади ёки "Реал Мадрид" собиқ футболчисининг келишига кескин қарши бўлган мухлислар билан келишишни истамади. “Наполи” варианти ҳам амалга оширилмади. Шу тариқа Роналду "МЮ"да қолди ва энди биз уни Европа Лигасидаги дебютини кузатамиз.

Милан Шкриньяр

"ПСЖ" деярли бутун ёз давомида "Интер"нинг словакиялик ҳимоячиси ўз сафига қўшиб олиш учун тиним билмади. Парижликлар ҳимояни кучайтиришни хоҳлашди, Милан Шкриньяр эса ажойиб вариантга ўхшарди. Бир муддат трансфер амалга ошадигандек туюлди. "Интер" унинг ўрнига "Торино" ҳимоячиси Бремерни олиб келишни ва словакиялик футболчини ўрнини эгаллаши керак эди, унинг трансфери келишиб олишга яқин эди. Бироқ, бразилиялик футболчи охир-оқибат клубини ўзгартирди, аммо Туринда қолди. Маттейс де Лигтни сотиб юборган "Ювентус" Бремер билан шартнома имзолади.

Шундан сўнг, бозорда унинг ўрнига ўринбосар топиш қийин бўлишини тушунган "Интер" ўзининг энг яхши ҳимоячиси билан хайрлашиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бундай вазиятда миланликлар Шкриньярни Скудеттони қайтаришга ёрдам беради ва "нерадзуррилар" "ўлим гуруҳи"га тушиб қолган Чемпионлар лигасида яхши ўйин кўрсатади, деган умидда уни сақлаб қолишни афзал кўрди. "ПСЖ" эса якунда тақдирда тан берди.

Юри Тилеманс

Бельгиялик футболчининг ёзда топ-клубда ўйнаши кутилганди, аммо у "Лестер"да қолди. Шу билан бирга, ҳамма нарса Тилеманснинг яшаш учун рухсатномасини ўзгартириши кераклигини кўрсатди. У 25 ёшда, у "тулкилар" даражасидан ўтиб кетди ва унинг клуб билан шартномаси кейинги ёзда тугайди. Тилемансга талаб бор эди. Унга "Арсенал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди ва "Манчестер Юнайтед" уни ярим ҳимоячи сифатида кўриб чиқди. "Реал" ҳақида ҳатто кутилмаган миш-миш тарқалди.

Бошқа томондан, Тилеманс идеал вазиятга тушиб қолган бўлиши мумкин, чунки энди у ўз келажагини ўзи ҳал қилади. Бельгиялик футболчи 1 январь куни исталган клуб билан шартнома имзолаши мумкин. Тўғри, қишда "Лестер" уни қаергадир сотиши эҳтимолдан холи эмас, аммо бу ёзда олиши мумкин бўлган пулга нисбатан жуда кам бўлади.

Киритилди: 16:40, 02.09.2022. Ўқилди: 11392 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик