Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4163]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2554]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2520]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2391]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2338]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2311]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2191]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2152]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2049]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1901]

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 финалидаги мағлубиятдан кейин йўқ бўлиб қолган Роналду ижтимоий тармоқларга қайтди [0]

Ўзбекистонлик теннисчилар “Катта дубулға” турнирида иштирок этади [0]

Энцо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийига айланса, «Челси» товон пули талаб қилади [0]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Японияга қарши ярим финал баҳси учун асосий таркиби эълон қилинди [0]

Гвардиоланинг сири очилдими? Daily Mail Пепнинг ижтимоий тармоқлардаги фейк аккаунти ва янгиликларга қарамлиги ҳақида ёзди [0]

«Ньюкасл» ҳужумчиси учун 70 млн евро сўрамоқда [0]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [0]

«Бенфика» Моуриньога ўринбосар топди [0]

Патрик Виейра «Арсенал» тарихи ва бугунидан иборат рамзий жамоа тузди [0]

Сафонов «қуруқ» ўйинлар фоизи бўйича Топ-5 лигаларда пешқадамлик қилмоқда [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Жамшид Искандеров — терма жамоа даражасидаги футболчи»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Coca Cola кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Барчага хайрли кеч. Сўзим аввалида ҳаммангизни Мустақиллик байрами билан табриклайман, соғлик-саломатлик ва бахт тилайман. Ғалабамизни Мустақиллигимиз байрамига бағишлаймиз. Энди ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, битта жамоага қарши кетма-кет икки марта ўйнаш қийин. Умуман, беллашувга объектив тарзда  баҳо берадиган бўлсак, биринчи учрашувда ҳам бизда яхши имкониятлар бўлган, дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятлар юзага келганди. Олдинги ўйинда ҳам зафар қучиш  учун вазиятлар етарли бўлганди. Бугун эса йигитлар 3-4 марта жуда қулай имкониятлардан фойдаланишлари мумкин эди. Айниқса, учрашув тугашига оз фурсат қолганида ҳам ҳисобни ўз томонимизга оғдиришимиз учун яхши имкониятларга эга бўлдик.

Шунга қарамай, иккала жамоа ҳам бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди ва муносиб жамоалар тўқнашуви бўлди. Жуда сифатли ўйин намойиш этдик. Бундай футбол Ўзбекистон футболи ривожига туртки беради. Мана шундай ўйинлар қанча кўп бўлса, ёшларимиз шунча сифатли бўлиб ўсиб бораверадилар. Шунингдек, ўз ишларини сифатли бажарган ҳолда миллий терма жамоага ҳам чақириладилар.

Бугун терма жамоанинг кўплаб аъзолари майдонда ҳаракатланишди. Шу билан кимнинг қандай формада эканлигини кўриб олишга яхши имконият туғилди. Умуман олганда, мавсум аввалида айтилганидек, асосий мақсадимиз клуб брендини янада ривожлантириш ва анъаналарни тиклашдан иборат. Клубнинг шонли тарихини қайтармоқчимиз. Бу йўлда жуда кўп ишлар олиб борилди ва натижаларини кўриб турибмиз. Мен буни бугунги ўйиндан ёки турнир жадвалидан келиб чиққан ҳолда гапирмаяпман. “Навбаҳор”га қанчадан-қанча ёш ўйинчиларнинг қўшилаётгани ҳақида гапиряпман. Бу юқори натижа. Улар клуб тизимида шаклланади. Ҳақиқий ватанпарвар бўлиб етишадиган йигитлар. Тарбияли бўлиб вояга етадилар.

Бу вазифани иккинчи марта бажаришимга тўғри келмоқда. 2008 йилда 5 йил мобайнида ушбу мақсадни амалга оширгандим. Ўшанда “Бунёдкор” ўзбек футболи байроқдори бўлган пайтда, юртимиз футболи учун муҳим бўлган вазифани амалга оширгандим. Ёш футболчилар билан мазкур жамоага муносиб қаршилик кўрсатиш, рақобат юзага келтиришга ҳаракат қилгандик. Айни пайтда ҳам шундай ҳолат ҳукмрон. “Пахтакор” кўп йиллардан буён гегемонлик қилмоқда. Пойтахтликлар таркибида бошқа жамоалардан харид қилинган кўплаб маҳоратли футболчилар бор. Биз эса ёш футболчиларни тарбиялашга интиламиз. Бу эса нафақат Наманган вилояти, балки юртимиз футболининг ҳам ривожланишига туртки беради.

Ишлашда давом этамиз. Гарчи 5-6 кун кун ичида яна “Пахтакор” билан учрашув ўтказишимизга тўғри келган бўлсада, яхши ўйин намойиш этдик. Бугун стадионга ташриф буюрган ва баҳсни ойнаи жаҳон орқали томоша қилган мухлислар бугунги ўйиндан ўзгача завқ олишди. Биз олдинга қадам ташлаш ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз.

— Аввало “Навбаҳор”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Негадир жамоа етакчилари бўлган Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев Ўзбекистон  терма жамоасида ўйнашга лойиқ ўйинчилар бўлишсада, миллий жамоадан чақирув олишмаяпти. Бу уларнинг “Навбаҳор”да ўйнаётганликлари билан боғлиқми ёки бошқа сабаби борми?
— Аввало шуни таъкидлаш жоизки, биз миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Бизнинг асосий вазифамиз терма жамоаларимизга муносиб ўйинчиларни етказиб беришдан иборат. Албатта, терма жамоага қайси футболчиларни таклиф қилиш бу аввало мураббийга боғлиқ. Жамшид Искандеров ҳақида тўхталадиган бўлсам, менимча, у терма жамоа даражасидаги футболчи. Искандеровнинг терма жамоа етакчилари бўлган Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Рустамжон Ашурматов ва Ўткир Юсуповдан кам жойи йўқ.

Жамшид Искандеров юртимиздаги энг маҳоратли футболчилардан бири ва у ўз ўйинлари  билан терма жамоада ўйнашга лойиқ. У миллий терма жамоамизга номзод футболчилар рўйхатидан жой олган ёки олмаганлигидан хабарим йўқ.

Шунингдек, Жамшид Болтабоев ҳам терма жамоада ўйнашга лойиқ. Бу менинг ўз шогирдларим борасидаги фикрларим.

— Сизнингча, бугунги ғалабага қайси футболчи муносиб ҳисса қўшди?
— Менинг майдон ташқарисида кўрсатаётган турли хил эмоцияларим шу орқали футболчилар билан гаплашаётганимдан далолат. Биз шундай тарзда бир-биримизни тушунамиз. Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ўйинчилар тўғрисида тўхталадиган бўлсам, барча йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар зафар қучиш учун бор кучларини беришди. Профессионалликни намойиш этишди. Бугун “Навбаҳор” сифатли ўйин намойиш этган ҳолда, майдонда устунлик қилди.      

Шунингдек, фурсатдан фойдаланган ҳолда, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Шавкат Шокиржанович жамоамизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Бу эса ютуқларимиз омили бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, бугунги ғалабада ҳам вилоят раҳбарининг муносиб ҳиссаси бор.   Яна шуни таъкидлаш лозимки, айнан Шавкат Шоикржановичнинг саъй-ҳаракатлари футболимизнинг янада ўсишига хизмат қилади. “Навбаҳор” мураббийлар штаби ва жамоамиз номидан Наманган вилояти ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

— Олдинги баҳсларда “Навбаҳор” битта гол урганидан кейин ҳимояга кўпроқ эътибор қаратарди. Бугунги учрашувда эса жамоангиз гол урганидан кейин янада ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бунга стадиондаги муҳит, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сабаб бўлдими ёки сизнинг ўйинга танлаган услубингиз шундайми?
— Ушбу беллашувдан олдин, охирги 3-4 та ўйинимизни таҳлил қилдик. Ўша учрашувларда “Қўқон-1912” ва “Пахтакор” жамоалари билан дуранг натижаларни қайд этдик. Бу эса футболчиларнинг руҳий ҳолатидан келиб чиқадиган вазият. Ҳисобда олдинда бораётган пайтда йигитлар эҳтиёткор бўлишга интилишади. Аммо бугунги баҳсда шогирдларим ажойиб ўйин намойиш этган ҳолда, ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Футболчилар барча вазиятлардан фойдаланишганида, ҳисоб бундан ҳам йирикроқ кўрииш олган бўларди, менимча.

— Даврон Ҳошимов жароҳат олиб,  майдонни эрта тарк этди. Унинг жароҳати жиддий эмасми?
— Ўйлашимча, Ҳошимовнинг жароҳати жиддий эмас. Умид қиламизки, футболчи бир-икки кун дам олиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўради.

— Ўйиндан бир кун олдинги машғулотларингиз нега ёпиқ тарзда ўтказилди?
— Учрашувдан бир кун олдинги машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади. Лекин бошқа кунги машғулотларимиз барча, шу жумладан, журналистлар учун ҳам очиқ. Қолаверса, базамиз ҳам очиқ. Истаган киши келиши мумкин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:42, 03.09.2022. Ўқилди: 1611 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик