Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диққат, Неймарга қаранг!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиялик Неймар янги мавсумни ақлга сиғмас даражада яхши бошлади - у шунчаки, даҳшатли статистикага эга.

Умуман, «ПСЖ» янги мавсум ҳисобидаги дастлабки 5та ўйинда нақ 22та гол урди - ҳар бирида ўртача 4,4тадан! Неймар эса фаолияти давомида ҳеч қачон бунчалик сермаҳсул старт қайд этган эмасди.

Неймар дастлабки 5та расмий ўйинда «ПСЖ»нинг 13та голида бевосита иштирок этди. Бу оралиқда Европанинг кучли 5та лигасида «ГолҚпас» тизими бўйича ҳеч ким бразилияликчалик кўп очко ишламади. Ваҳоланки, ёзнинг биринчи ярмида Неймар хилма-хил миш-мишлар аро қолганди. Орада унинг Париждан кетиши муқаррардек кўринди ҳам: ё клубни тарк этади, ёки қолади. RMC Sport нашрида ёзилишича, Неймарга «ПСЖ» президенти Носир ал Хелайфининг гаплари ёқмаганди. Қатарлик тадбиркор ҳужумчининг кетиши эҳтимоли ҳақида берилган саволга оддий жавоб берганди: «Янги мавсумда барча футболчилардан кўпро- жон куйдиришларини талаб қиламан». Хуллас, Неймар ўзини клубда қадри йўқ футболчидек ҳис қилди. «ПСЖ»нинг янги бош мураббийи Кристоф Галтье эса дарҳол бразилиялик юлдузни борасида ўз позициясини айтди: «Неймар - жаҳон даражасидаги футболчи. Қайси мураббий ўз жамоасида шундай футболчи ўйнашини истамайди? Ундан нима хоҳлаётганимни аниқ биламан ва жамоада қолишига ҳам ишончим комил». Шунинг таъсиридами, футболчи фикрини ўзгартириб, Парижда қолмоқчи эканлигини билдирди: «Клубда ҳеч ким келажагим ҳақида оғиз очгани йўқ. Агар ўзимга қолса, фаолиятимни «ПСЖ»да давом эттираман». Эҳимолки, шу каби чалкашликлар ҳам бразилияликда мотивацияни кучайтиргандир. Ҳар ҳолда, унинг дастлабки ўйинлардаги статистискаси шундай хулоса чиқаришга ундамоқда. 

*** Франция суперкубоги учун баҳсда «Нант» дарвозасига 2та гол урди - жарима зарбаси ва пенальтидан.

*** Лига 1нинг илк туридан ўрин олган «Клермон» билан ўйин (5:0)да «Гол+пас» тизимида 4 очко (1та гол ва 3та самарали узатма) йиғди.

*** «Монпелье»га қарши 2-тур ўйини (5:2)да яна «дубль» қайд этди. Бу сафар аввалига пенальтидан фойдаланди, кейин боши билан аниқ зарба йўллади.

*** «Лилль» (3-тур) билан ўйин (7:1)да 2та гол ва 3та самарали узатма қайд этди.

*** «Монако» (4-тур) билан ўйин (1:1)да жамоасининг ягона голи (пенальтидан) муаллифига айланди.

Хуллас, Неймар дастлабки 5та ўйинда ақлдан оздирадиган статистикага эришди - 8та гол ва 6та узатма. Бразилиялик ҳар бир ўйинда ўртача ҳисобда 3 мартадан зарба берди. Таққослаш учун, унинг ҳужумдаги шерикларида бу кўрсаткич юқорироқ: Лионель Месси - 4,3та ва Килиан Мбаппе - 6та. Шунингдек, бу оралиқда Карим Бензема («Реал») ҳар бир ўйинда 6тадан, Роберт Левандовски («Барселона») ва Дарвин Нуньес («Ливерпуль») 4,5тадан зарба беришди. Демакки, Неймарда зарба эффекти баландроқ. WhoScored платформаси маълумотига кўра, бразилиялик футболчи кескин узатмалар (ўртача - 4,7та) ва ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик (ўртача - 3та) бўйича «ПСЖ» етакчиси ҳисобланади. Неймарнинг рейтинг очкоси ҳам фантастика - 9,53. У бу кўрсаткич бўйича Европанинг етакчи лигалари вакиллари орасида мутлақ пешқадам. 

Жаҳон чемпионати старти яқин. Бўлажак мундиал Неймар учун жаҳон чемпиони бўлиш учун сўнгги имкониятди балки. Шундай экан, 30 ёшли футболчига жорий мавсум жуда муҳим. Неймарнинг ўзи олдинроқ  Қатар мундиали унинг учун фаолиятидаги охииргиси бўлишини истисно қилмаганди. Кўринишидан, бразилиялик бўлажак турнирга катта умид боғламоқда ва тезликни ҳам шунга яраша оширмоқда. Франция ОАВда қайд этилишича, Неймар таътил кунлари ҳам ижтимоий тармоқларда шахсий ҳаёти эмас, балки футбол фаолиятини кўпроқ ёритди. Дейлик, мавсумолди йиғинидан бир ҳафта олдин индивидуал тарзда шуғуллана бошлагани ҳақида ҳам ёзди. «Неймар Бразилия термаси бош мураббийи Титега берган ваъдаси устидан чиқмоқда, - дейди бразилиялик журналист Жука Кфури. - У айни ҳолатда «ПСЖ»нинг барча футболчиларидан яхшироқ кўринмоқда. Майдонда шунчаки, мўъжиза кўрсатмоқда. Менимча, Неймар мутлақ етук футболчига айланди. Бироқ якуний хулоса чиқариш учун ЧЛ ўйинларини кутишҳ керак. Ҳар ҳолда, бу турнирда қаршилик даражаси Лига 1дагидан анча юқори». 

Франция матбуоти муносабати

L~Equipe: - Неймар — даҳо! У қойилмақом натижа кўрсатиш асносида бош ролга қайтди. Бразилиялик чиндан ҳам, илҳомбахш футбол намойиш этмоқда. 

Лига 1 расмий сайти: - Неймар — чемпионатнинг илк турларида «ПСЖ»нинг бош футболчиси. Кўринишидан, ҳозир уни тўхтатиш иложсиз. FootMercato: - Неймар айни тобда! У катта иштиёқ билан ўйнаб, рақиблар ҳимоясини ларзага солмоқда.

Рarisfans.fr: - 2та гол ва 3та самарали узатма, яна 6:1 ҳисоби қайд этилаётган вақтда ҳимояга мадад бериш. Бразилияликдан яна нима кутиш мумкин? Ҳа, Неймар лол қолдирмоқда («Лилль» билан ўйиндан кейин).

Maxifoot: - Ҳужумчи футбол дунёсини яна ўзига қаратмоқда. Неймар мавсум бошида қойилмақом формада. У ҳар бир ўйинда нур сочмоқда.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:00, 05.09.2022. Ўқилди: 9741 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.