Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрген Клопп. "Ливерпуль" ўз мураббийидан кечармикин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ўтган ҳафтадаги "Наполи"га қарши мағлубиятдан кейин кўплаб норозиликлар юз бера бошлаганини тан олди. Ҳақиқатдан ҳам омадсиз бошланган мавсум ҳамда 4-1 ҳисобидаги мағлубиятдан сӯнг, Клопп келажаги сўроқ остида қола бошлади деб ҳисобланмоқда. У ЕЧЛнинг илк туридан кейин кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Боз устига, уларнинг айримлари анча ҳақлий эди. Айни дамда баъзи таҳлилий сайтлар берган маълумотларда Юрген Клоппнинг истеъфога чиқиши 12/1 эҳтимолда кўрилмоқда. Унинг 4-1 ҳисобидаги мағлубиятидан олдин, бу кўрсаткич 66/1 эди. АПЛда истеъфо бериши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатини 5/2 натижа билан Бренден Рожерс бошқармоқда. Клопп эса унга анча яқинлашиб қолди.

Юрген Клопп "Наполи" билан ўйиндан кейин интервью берар экан, шундай дейди: "Мен баҳсдан кейин биз ҳақимизда нималар дейилгани ҳақида атиги 10 тача хабар ўқидим холос. Аммо уларнинг кўпи ҳаққоний гаплар эди. Мен ўйинимизни қайтадан томош қилдим. Айтишим керакки, футболчилар борасида анча саволлар бўлиши табиий".
"Ливерпуль", кўпчилик ундай ҳисобламаётган бўлсада, бироз босимда қолгани бор гап. Бугун жамоа "Аякс"га қарши баҳс юритади. "Энфилд"даги ӯйин ҳам мағлубият билан якунланса, оқибати яхши бўлмаслиги мумкин. Ҳа, Клоппда саволларга жавоблар бор. Таркибдаги кенг кўламли жароҳатлар уларни асосли далилга айлантиради. Мерсисайдликларда Жордан Хендерсон, Наби Кейта, Кёртис Жонс, Диегу Жота, Окслейд-Чемберлен, Ибраима Конате, энди эса, Эндрю Робертсон ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Шунга қарамай, Клопп ғалабаларга муҳтож. Акс ҳолда, ҳақиқий "Klopp Out" бошланиши ҳеч гап эмас.

Матбуот анжуманида иштирок этган Жоэл Матип ҳам кейинчалик Клоппни ҳимоя қилиб, фикр билдирганди.
Тўғрида, бугунгача етти йил давомида "Ливерпул"да ишлаб, уни қайтадан оёққа турғизган мутахассис, қандайдир жароҳатлар сабаб клубдан кетиши тўғри бўлмайди. Клопп илк бор мураббийлик қилган клуб "Майнц" эди. У ўшанда жамоани Бундеслигага олиб чиққан. Клопп у ерда ҳам етти йил ишлаган. "Майнц" турнирдан тушиб кетгач эса, истеъфога чиқарилган. Кейинчалик у "Боруссия Дортмунд"га олиб келинади. Клопп "арилар"ни ЕЧЛ финалчисига айлантиради. Ички чемпионатда эса кетма-кет чемпионликка эришилади. Бироқ, Клоппнинг "Signal Iduna"даги еттинчи йили яна омадсиз келди. "BVB" юлдузи Левандовски, жамоани тарк этади. Клуб эса ўша мавсумни 7-ўринда якунлайди. Оқибатда, Клопп яна истеъфо беришга мажбур бўлади.

Нима деб ўйлайсиз, бу тарих яна такрорланармикин? Юрген Клопп 2022 йилнинг апрель ойида инглиз гиганти билан 2026 йилга қадар янги битимга имзо чеккан. "Ливерпул"да эса ҳаммаси кўнгилдагидек эмас. Кўрамиз, Клоппга ўз жамоаси тарихий анъанани бузишга ёрдам бера олармикин...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 21:05, 13.09.2022. Ўқилди: 2959 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.