Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона" 2:8 учун қасос олмоқчи. Хави таркибида кимлар бу ўйинда иштирок этган?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Месси ва Суарес кетишди, аммо даҳшатли тушнинг гувоҳлари етарли.

"Бавария" ва "Барселона" Чемпионлар лигасида яна бир гуруҳдан жой олишди. 2:8, 0:3, 0:3 – сўнгги учта ўйин натижаси каталонияликлар учун жуда ёқимсиз. Бу сафар "Барса" қасос олишга жиддий киришди.

"Биз тарихни ўзгартириш учун келдик"

"Ушбу ўйин учун кийиниш хонасида жуда жиддий кайфият, катта истак бор. Мураббийлар штаби бу ўйинга бир неча ҳафтадан бери тайёргарлик кўрди. Ўйинчиларнинг мотивацияси жуда юқори", деб ёзади AS.

Йирик испан нашрларининг ёзишича, “Барса” сўнгги йилларда “Бавария” вакилларининг такаббурона гапларини унутмаган. Томас Мюллер билан алоҳида муносабатлар бор.

"Барса"нинг мотивацияси шундаки, клуб Мюнхенда ҳеч қачон "Бавария"ни мағлуб этмаган. Энг яхши натижалар дуранг – 2008/09 йилги мавсумда 1:1 ва 1995/96 йилги мавсумда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувлар статистикаси ҳам "Бавария" фойдасига - "Барса" Мюнхен билан ўйинда тўққизта мағлубият ва иккита ғалаба, иккита дуранг қайд этган.

"Биз тарихни ўзгартириш учун келдик", - деди "Барса"нинг кийиниш хонасидаги манба.

"Биз энг пастига етиб келдик." 2:8 - бу шафқатсиз эди

Чемпионлар лигасининг 2019/20 йилги мавсуми чорак финалида “Бавария” фаворит сифатида майдонга тушди – аммо “Барселона”нинг бундай шармандали мағлубиятга учрашини ҳеч ким кутмаганди. Эслатиб ўтамиз, ковид чекловлари туфайли ўша мавсумда плей-офф ўйинлари бир ўйинли форматда ўтказилган эди.

Ўша учрашувда асосий таркибда ўйнаб, захирадан майдонга тушганлардан фақатгина Марк-Андре Тер Штеген, Жерар Пике, Хорди Альба, Серхи Роберто, Серхио Бускетс, Френки де Йонг ва Ансу Фати бугун "Барса"да қолишди.

Клеман Лангле, Нельсон Семеду, Артуро Видаль, Луис Суарес, Лионель Месси ва Антуан Гризманн бошқа клубларда тўп тепишмоқда.

"Барселона" ўша баҳсда Роберт Левандовскини тўхтатиб қолишга ҳаракат қилди, аммо польяк барибир гол урди ва Мюллерга голли узатма берди.

Жошуа Киммих “Бавария”нинг бешинчи голини киритди. Ўйиндан сўнг немис футболчиси “Бавария” “Барса”ни қандай мағлуб этганини тушунтириб бера олмади: “Бу ақл-бовар қилмас кеча эди. Бу ҳисобда “Барселона”ни қандай мағлуб этганимизни тушуниш қийин”.

"Барса" тарихида абадий қоладиган ҳикоя.

“Мағлубият ҳайратланарли ҳол эмас, мен кўп марта ютқазганман. Аммо ўша ўйин жуда қийин ўтди. Умуман қийин йил бўлди. Биз мағлуб бўлишимиз мумкин эди, лекин бундай ҳисобда эмас”, - деди Месси учрашувдан сўнг.

Жерар Пике "Барселона"нинг мағлубиятини энг ёрқин тасвирлаб берганлардан бўлди. “Қўрқинчли ўйин, даҳшатли тажриба, шармандалик бу учун тўғри сўздир. Бу биз учун жуда қийин ва бундан фойдали сабоқ бўлади деган умиддаман. Бизга реакция керак, ўзгариш керак. Ҳеч қандай тегиб бўлмайдиган футболчилар йўқ, агар янги қон ва бошқа динамика керак бўлса, мен кетишга тайёрман. Мен бу ҳолатда кетишга биринчи бўлиб тайёрман, чунки биз энг паст даражага етиб келдик", - дея фикр билдирди Пике.

"Барса" бош мураббийи Кике Сетьен ҳам ростини айтди: "Бу жуда аламли мағлубият. Шармандали мағлубият. Голлар жуда кўп эди, уларнинг кўплари муносиб эди. "Бавария" жуда самарали ҳаракат қилди.

Бугун биз янги "Барселона" қанчалик қувватланганини кўрамиз.

Барселона Испания – Бавария Германия 2:8 (1:4, 1:4)

14 августа, 23.59, «Эштадиу да Луш»

Голлар: 0:1 – 4 Мюллер, 1:1 – 7, автогол Алаба, 1:2 – 21 Перишич, 1:3 – 27 Гнабри, 1:4 – 31 Мюллер, 2:4 – 57 Суарес, 2:5 – 63 Киммих, 2:6 – 82 Левандовски, 2:7 – 85 Коутиньо, 2:8 – 89 Коутиньо.

 

Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Серджи Роберто (Гризманн, 46), Бускетс (Фати, 70), де Йонг, Видаль, Месси, Суарес.

Бавария – Нойер, Киммих, Боатенг (Зюле, 76), Алаба, Дэвис (Эрнандес, 84), Тиаго Алькантара, Горетцка (Толиссо, 84), Гнабри (Коутиньо, 75), Мюллер, Перишич (Коман, 67), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Боатенг (42), Дэвис (52), Суарес (54), Альба (59), Киммих (85), Видаль (90).

Киритилди: 21:20, 13.09.2022. Ўқилди: 3018 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик