Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА Самвел Бабаянни жаримага тортди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Суперлиганинг 18-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» учрашуви якунлангандан сўнг «Навбаҳор» футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян билан маҳаллий мухлис ҳамда ОАВ вакили иштирокида вужудга келган вазият ўрганиб чиқилди.

2022 йилнинг 10 сентябрь куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» учрашуви комиссаридан келиб тушган билдиргига асосан, «Навбаҳор» футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув якунлангандан сўнг матбуот анжумани залига кириш чоғида маҳаллий мухлис билан тортишгани, мазкур ҳолатни ўзининг телефони орқали видео тасвирга тушириб турган championat.asia сайти фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаевни кўриб қолгани, Самвел Бабаян ўз ёрдамчиларига ушбу телефонга ёзилган видео материални ўчиришини буюргани, ёрдамчилари эса журналистга тазйиқ ўтказиб, телефондаги ёзувларни ўчиртиришга мажбур қилгани аниқланди.

Мазкур вазият Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида «Навбаҳор» футбол клуби бош мураббийи Самвел Бабаян, championat.asia сайти фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаев, ушбу сайт журналисти Фахриддин Рўзиев иштирокида кўриб чиқилди. Йиғилишда тарафларнинг кўрсатмалари, тақдим этилган маълумотлар асосида Самвел Бабаян этика қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган деб топилди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Самвел Бабаянга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларга мурожаат қилиб, ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, оғир-вазмин ва профессионал бўлишга чақирамиз. Шу ўринда Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун ўрнак-намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:25, 14.09.2022. Ўқилди: 3375 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик