Бугун 23 январь, 2026 йил, жума.

      • 22.01.2026 01:00
      • Бавария
      • 2:0
      • Юнион
      • 22.01.2026 01:00
      • Марсель
      • 0:3
      • Ливерпуль
      • 22.01.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • ПСВ
      • 22.01.2026 01:00
      • Славия
      • 2:4
      • Барселона
      • 22.01.2026 01:00
      • Челси
      • 1:0
      • Пафос
      • 22.01.2026 01:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Бенфика
      • 22.01.2026 01:00
      • Аталанта
      • 2:3
      • Атлетик Бильбао
      • 23.01.2026 20:00
      • Вьетнам
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 24.01.2026 20:00
      • Хитой
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 24.01.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Пиза
      • 24.01.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Торино
      • 24.01.2026 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.01.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Эльче
      • 24.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.01.2026 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.01.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.01.2026 17:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 24.01.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 24.01.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 24.01.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.01.2026 22:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 21 49
2 Милан 21 46
3 Наполи 21 43
4 Рома 21 42
5 Ювентус 21 39
6 Комо 21 37
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 21 30
9 Лацио 21 28
10 Удинезе 21 26
11 Сассуоло 21 23
12 Кремонезе 21 23
13 Парма 21 23
14 Торино 21 23
15 Кальяри 21 22
16 Женоа 21 20
17 Фиорентина 21 17
18 Лечче 21 17
19 Пиза 21 14
20 Верона 21 14

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта
21-тур Удинезе 0-1 Интер
21-тур Наполи 1-0 Сассуоло
21-тур Кальяри 1-0 Ювентус
21-тур Парма 0-0 Женоа
21-тур Болонья 1-2 Фиорентина
21-тур Торино 0-2 Рома
21-тур Милан 1-0 Лечче
21-тур Кремонезе 0-0 Верона
21-тур Лацио 0-3 Комо

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

24/01 00:45 Интер - Пиза
24/01 19:00 Комо - Торино
24/01 22:00 Фиорентина - Кальяри
25/01 00:45 Лечче - Лацио
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
26/01 00:45 Рома - Милан
27/01 00:45 Верона - Удинезе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдегор: Ақл ёшда эмас, бошда!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсумни 5 учрашувдан иборат ғалабали серия бошлаган «Арсенал»нинг турнир жадвалини ҳақли равишда бошқариб бораётгани «тўпчилар»нинг сўнгги трансфер дарчасида самарали ишлаганликларини тасдиқлайди.

Жамоа таркибини айнан Микель Артета учун керакли футболчилар тўлдиришди. Дастлабки турларда жамоанинг барқарор ўйин кўрсатиши бир оз шубҳали кўринган бўлсада, «Фулхэм»га қарши беллашув хавотирни бартараф этди. Жамоанинг умумий муваффақиятида айниқса, норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Эдегорнинг ҳиссаси катта бўлди. Ҳар ҳолда, у сардорлик боғичи бежизга берилмаганлигини исботлади.


Сардор учун ёш тўсиҚ эмас

«Тўпчилар» етакчилик ролига каттароқ ёшдаги футболчини танлашлари керак эди, деган фикр ўринли эмас. Чунки «Арсенал» - АПЛнинг жорий мавсумдаги энг навқирон жамоаси. 23 ёшли норвегиялик хавбекнинг айнан бош мураббийга мақбул услубда тўп сураётгани ҳам муҳим аҳамият касб этади. Буни шахсан Артетанинг ўзи эътироф этди:

«Мартин 18 ойдан бери биз билан бирга. Назаримда, у клубимиз қадриятларига мос келадиган ўйинчи. Уни барча жамоадошлари ҳурмат қиладилар, клуб ходимлари ҳайратдалар. Мартин етарли тажрибага эга, 23 ёшда бўлишига қарамасдан, терма жамоанинг сардори. Ўйинга бўлган кучли иштиёқини ҳар куни намойиш этади, масъулиятли бўлишни ёқтиради. Албатта, уни қўллаб-қувватлаш лозим, бунга шубҳа йўқ. Бу айниқса, Мартиннинг ўзи учун муҳим».

Эдегор - ривожланиш бобида ёшидан ўзиб кетган ўйинчи. Бу борада Мадриддаги синов унга жуда қўл келди. Мадридликлар норвегиялик иқтидорни яқин келажакда қимматбаҳо иқтидорга айланишига умид қилган ҳолда харид қилишганди. Бироқ бундай катта босимни енгиш ҳаммага насиб этавермайди. Шу сабабли Эдегор асосий вақтини ўринбосарлар жамоасида ўтказди, кейин ижараларга йўл олди.

Аввалги савиясини тиклаб олишида футболчига «Витесс» ва Леонид Слуцкий яқиндан ёрдам беришган бўлсада, «Реал» даражасидан анча йироқ эди. Бундай вазиятда «Арсенал»га ўтиш энг яхши қарор бўлди. Орадан 1,5 йил ўтгач, Мартин етакчилар сафидан жой олди. Испанияда тобланган ярим ҳимоячи «тўпчилар» таркибида улкан иш ҳажмини бажариш билан ўзига билдирилган ишончни оқламоқда.


Майдоннинг иккала ярмида ҳам фойдали

Тўпни олдинги чизиққа етказиш масаласида Эдегор бугунги «Арсенал»нинг ўта муҳим ўйинчисидир. Артета норвегиялик шогирдига юксак ишонч билдириб, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини берди. Натижада ярим ҳимоячи бор куч-маҳоратини намойиш этмоқда.

Мартиннинг кучли жиҳати - майдондаги ҳаракатланишида. У «4х2х3х1» схемасида номинал «ўнлик» ҳисоблансада, ўйинни майдоннинг турли ҳудудларида ўтказади.

Биринчидан, тўпни қабул қилишда қўшимча вариантларга зарурат юзага келганида, у таянч ҳудудига қайтади. «Фулхэм» билан кечган баҳсда «Арсенал» Марко Силванинг ўта самарали прессингига дуч келганди. «Тўпчилар» схемани 3 нафар марказий ўйинчига ўзгартирган бўлсаларда, рақиб деярли барча ҳудудларни ёпишга улгураётганди. Жака чап қанотда босимни ошириш мақсадида олдинга ўтгач, Эл-Ненни ёлғиз қолганди. Бу вазиятда Эдегорнинг мисрликка яқинлашиши прессингдан тезроқ чиқиб кетишни таъминлади.

Иккинчидан, ҳужумдаги ёрдами. Бу борада ҳам Мартиннинг тўпсиз ҳаракатлари ўз самарасини берди. У керакли паллада қанотларга ўтар ёки марказда қоларди. У синчковлик билан тўпни эгаллаган жамоадошини кузатар ва шунга қараб позициясини ўзгартирарди. Кўпинча Эдегор ўз таъқибчисини марказдан олиб кетарди ёки бўш ҳудудга ўтиш орқали жамоадошларига тезкор рейд уюштириш имконини яратарди.

Мартиннинг роли шу билан якунланиб қолмайди. Прессингда ҳам у доимо фаол ҳаракатланади. «Лестер»га қарши беллашувда норвегиялик хавбек таянч ярим ҳимоячиси Уилфрид Ндидини қўриқлаган, шу боис «тулкилар» қанотлардан ҳужумга ўтишга мажбур бўлишганди. Лондонликлар бунга тайёр эдилар.

Жамоанинг устун жиҳатлари тезлик ва қанотларнинг ишончли ҳаракати эканлигини Эдегор алоҳида таъкидлайди. Марказий ва қанот ҳимоячиларини ҳисобга олмаганда, тўп айнан унга узатилади. Натижада норвегиялик ярим ҳимоячи ҳар бир учрашувда  ўртача 52та узатмани амалга оширади ва ўйиннинг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлади.


Ҳозирги «Арсенал» - «соҒая бошлаган» клуб нишонаси

Арсен Венгер даврининг сўнгги йиллари ва ундан кейинги дастлабки йилларда «Арсенал» аянчли холатга тушиб қолганди. Селекционерлар бир қатор савияли ўйинчиларни (Ляказетт, Обамейянг, Пепе, аввалига - Гендузи) ва мураббийларни (Эмери) Лондонга олиб келишган бўлсада, амалда вазият ўзгармади.

Ҳатто Микель Артета ҳам дастлабки мавсумларида сезиларли силжишга эриша олмади. энди аввалги изланишлар, кўрилган чора-тадбирлар аста-секин ўз самарасини бера бошлади. Олдинги чизиқ вакиллари касбдошлари ўрнини тўлдириш билан биргаликда, бир-бирларининг устун жиҳатларини тасдиқламоқдалар. Қанотлар тезкорлик билан ҳудудларни ёпиб, тўп йўлида ишончли тўсиқ бўлишмоқда. Лекин марказий ҳимоячилар ҳаракатлари мукаммал эмас. (тўғри, хатоликлар ҳаммада бўлиши мумкин)

«Арсенал»нинг ажойиб стартини инкор этмаган ҳолда, АПЛ мавсуми доимо узун ва кескин бўлишини ҳам ҳисобга олиш кераклигини эслатиб ўтамиз. Жамоанинг барқарор иштирокини таъминлаш учун захира ўриндиғи узун бўлиши талаб этилади. Микель Артета натижаларга баҳо беришда анчайин вазмин бўлишга чорламоқда:

«Жамоа учун ҳар бир ғалаба - улкан куч-қувват манбаи. Унга эришиш ўта ёқимли. Биз хатога йўл қўйдик ва рақиб бизни жазолади. Бироқ кейин муаммога қандай муносабатда бўлганимиз, мухлислар билан алоқаларимиз, ғалаба қозонишни истаган ўйинчиларимиздаги ишонч ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатди. Келаси ҳафтада бизни 2та учрашув кутиб турибди. Уларга яхши тайёргарлик кўриб, яхши спорт формасини тиклаб олишимиз лозим. АПЛдаги ҳар бир ўйин - жиддий синов. Бу фақат мавсумнинг бошланиши. Биз ўта узун ва мураккаб марафонда иштирок этаётганимизни унутмаслигимиз керак»

«Ливерпуль», «Ман.Сити», «Челси» каби гигантлари бор чемпионатда ғолиблик ҳақида гапиришдан фойда йўқ, албатта. Лекин Мартин Эдегорнинг фаоллиги эвазига инқироздан фориғ бўлаётган «Арсенал»нинг стартдаги ғалабалар серияси мақтовга лойиқ.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:00, 20.09.2022. Ўқилди: 2158 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 11
2 Комо Нико Пас 8
3 Милан Кристиан Пулишич 8
4 Ювентус Кенан Йылдыз 7
5 Верона Гифт Орбан 7
6 Милан Рафаэл Леау 7
7 Болонья Риккардо Орсолини 7
8 Интер Хакан Чалханоглу 7
9 Удинезе Николо Дзаньоло 6
10 Болонья Сантьяго Кастро 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.