Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. "Арсенал" ва "Тоттенхэм" футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа билан танишинг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу ҳафта якунида АПЛ яна қайтади. Унда иккита марказий учрашув мавжуд. Шулардан бири "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" баҳсидир. Айни дамда "Шпорлар" ўз қўшниларидан бир очко ортда бормоқда. Агар улар дерби баҳсида ғалаба қозонса, "Манчестер Сити" "МЮ" билан якшанба куни ўйнашини ҳисобга олиб, "Тоттенхэм"ни биринчи ўринга кўтарилиб олади дейиш мумкин. Аммо ҳозирги "Арсенал" ҳам анойилардан эмас. Жамоа 7 та турдан 6 тасида ғалаба қозонган. Қолаверса, Микель Артета жамоасида рақибга қараганда кучлироқ таркиб шаклланган. Аммо жамоада бир қатор йўқотишлар ҳам бор. Хусусан, "Арсенал" Эмиль Смит-Роу ҳамда Муҳаммад Эльненидан фойдалана олмайди. Парти, Зинченко ва Уайтларнинг тақдири ҳам сўроқ остида қолмоқда. Шунга қарамай, Артета учун Эдегор ҳамда Тирни хизматга тайёр бўлади. Қуйида ҳар икки жамоа футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа эътиборингизга ҳавола этилади.

"Арсенал"нинг ёзги хариди бўлган Габриель Жезус мавсумни фантастик даражада бошлади. Аммо Харри Кейнни танлаш адолатлироқ бўлади. Шу сабаб марказий ҳужумга Кейн номзодини танладик. Чап қанотда "шпорлар" юлдузи Сон ҳаракат қилса, ўнг учун Англия терма жамоаси аъзоси бўлган Сакани танлаб олдик.
Мартин Эдегор ўнинчи рақамли футболчи ролини бажариб, плеймейкер зонасига жойлаштирилади. Таянч ярим ҳимоясига эса "Арсенал"дан Гранит Жака, "Тоттенхэм"дан Пьер-Эмиль Хёйбьерг олинди.

Ҳимоя борасида ҳам биз учун қарор қабул қилиш анча мураккаб кечди. Шу сабаб қуйидагича қарор қилдик. Вильям Салиба АПЛдаги даврини зўр бошлади. Аммо унинг ўрнига марказда Кристиан Ромеро қўйилди. Шерикликка эса Габриэл Магальянш танланган. Қанотларни "Арсенал" футболчилар эгаллайди. Хусусан, чапда Киран Тирни ҳаракат қилса, ўнг учун АҚШга қарши ўртоқлик ўйинида 90 дақиқа фантастик ўйин кўрсатган Такехиро Томиясу лойиқ топилди.
Дарвозабон борасида анча ўйланишимизга тўғри келди. Чунки бунда имкониятлар деярли 50-50 эди. Шунга қарамай, охирги ўйинлардаги натижаларга таянган ҳолда Уго Льорис ўрнига Эрон Рамздейлни қўйдик. Ўйлаймизки, бу нисбатан адолатли қарор бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" АПЛнинг 8 туридан ўрин олган баҳсда "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади. Ўйин 1 октябрь куни, Тошкент вақти билан 16:30да старт олиши белгиланган. Шимолий Лондон дербиси Премьер-лиганинг кейинги турига қадар қайси клуб етакчилик қилишини белгилаб бериши мумкин.

Шунингдек, сиз ушбу ҳафта якунида Манчестер дербисини ҳам кузатиб бориш имконига эга бўласиз.
Айни дамдаги турнир жадвали эса қуйидагича:

1. "Арсенал" - 18 очко
2. "Ман. Сити" - 17 очко
3. "Тоттенхэм" - 17 очко
4. "Брайтон" - 13 очко
5. "МЮ" - 12 очко.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:17, 29.09.2022. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик