Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Валенсия 33 39
12 Райо Вальекано 32 38
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Нефтчи" устози: "Аҳвол ўнгланиб бормоқда"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қисқа муддатли танаффусдан сўнг бугун Суперлиганинг 20-тур баҳсларига старт берилди. "Нефтчи" мазкур тур доирасидаги "Локомотив" билан учрашувни 3 октябрь куни Тошкентда ўтказади. Фурсатдан фойдаланиб сафар олдидан "Нефтчи" клуб матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Виталий Левченко билан суҳбат уюштирди.

—Ўзбекистон футболи ҳақида илк таассуротларингизни айтиб ўтсангиз.

—Таассуротларим ижобий десам муболаға бўлмайди. Мамлаеатингиздаги чемпионат савияси анча юқори эканлигига гувоҳ бўлдим, чунки, биринчилик учун рақобатлашадиган бир қанча жамоалар мавжуд. Шунинг учун ҳам олдиндан ўйинда қандай натижа қайд этилишини башорат қилиш қийин. Шу жиҳати билан ҳам чемпионат қизиқарли тус олган. Турнир жадвалига эътибор берсангиз, пешқадамлар орасида ва аутсайдерлар орасидаги очколар сонидаги тафовут ҳам деярли катта эмас. Шуни инобатга олсак, ҳар бир учрашувда қўлга киритилган ғалаба ёки мағлубият жамоанинг турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўрнига сезиларли таъсир қилади. Яна бир ижобий жиҳати, юртингизда яхши инфратузилма ва кўплаб яхши стадионлар борлигини айтиб ўтмоқчиман. ЎзПФЛнинг бу борада олиб бораётган кенг кўламли фаолиятини фақат ижобий баҳолайман. Мухлисларимизни ҳам алоҳида эътироф этган бўлардим. Хурсанд бўлганим, улар жамоа тақдирига бефарқ бўлмай, узоқ ёки яқин масофани босиб ўтиб, шу билан бирга ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, ўз жамоаларини доимий равишда қизғин қўллаб туришларига тасанно ва раҳматлар айтмоқчиман.

—Сиз бошчилигингизда жамоамиз 6та ўйин ўтказишга улгурди. Нима деб ўйлайсиз, қўлга киритилган натижалардан қониқиш ҳосил қилдингизми?

—Бу қисқа давр мобайнида жамоада ҳамжиҳатлик ва клуб олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга ойдинлик киритиб олдик. Жамоага келганимдан бери ижобий ўзгаришларга эришдик, деб ўйлайман. Чунки, турнир жадвалида аста-секинлик билан юқорилаб бораяпмиз. Лекин, таъкидлаб ўтмоқчиман, олдинда ҳали қилинадиган ишлар талайгина. Кўп нарсалар устида ишлашимиз ва белгиланган мақсадлар сари интилишимиз даркор.

—Футболчиларнинг бугунги потенциали ва ҳолатига қандай баҳо берасиз?

—Жамоага келганимда футболчиларнинг руҳияти қай даражада эканлигини кўриб, барчасини ижобий томонга ўзгартириш ҳаракатини бошладик. Масалан, майдонга чиқишаётганда ўзларига бўлган ишончни ошириб, аутсайдер эмас, балки фаворит сифатида ўзларини ҳис килиб, ғалаба қозонишга интилишлари керак. Бу мавзуда доимий равишда йигитлар билан алоқада бўлиб, уларга керакли тушунча ва кўрсатмаларни беришда давом этаяпмиз.

—Жамоанинг омадли юриш сирлари яна нимадан иборат?

—Жамоага келиб биринчи қилган ишимиз, бу футболчиларнинг жисмоний ва тактик ҳолатидан ташқари, руҳиятларини ўзгартиришга эътибор қаратдик. Бу уринишларимиз ўз ифодасини топмоқда. Жамоа очколарни кўпайтириш билан бирга турнир жадвалидаги мавқеини бироз яхшилаб олди. Олдинда эса қилинадиган ишларимиз кўп ва биз бунга интилишда давом этамиз.

—Кейинги 2та учрашувимиз сафарда бўлиб ўтади. Шу ҳусусда фикр билдириб ўтсангиз.

—Кейинги турда "Локомотив" га қарши баҳс ўтказамиз. Рақибимизда яқинда бир қатор ўзгаришлар бўлиб ўтди. Жамоани бир нечта тажрибали ўйинчилар тарк этганлигига қарамай, ёш ва иқтидорли ижрочилар клубда ўз маҳоратларини намоён этиб келмоқда. Мураббийларимиз рақиб жамоа ўйинларини кўриб ва ўрганиб чиқишди. Кучли жиҳатларини инобатга олиб, ушбу учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Кейинги рақибимиз "Олимпик" клуби мамлакат Олимпия терма жамоаси негизида шаклланган жамоада ёш, иқтидорли ва маҳоратли футболчилар жамланган. Шунинг учун, сафарда бўлиб ўтадиган ҳар иккала ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз ва максимал даражада очколар тўплашимиз керак.

—Бўлажак ўйинлар олдидан жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолатига қандай баҳо берасиз?

—Юзага келган қисқа танаффус мобайнида ишлаб чиқилган режамизга мувофиқ 2та ўртоқлик учрашувида қатнашдик ва бу ўйинларда иштирок этган футболчиларимизга керакли юкламаларни беришга ҳаракат қилдик. Мураббийлар штаби тайёргарлик жараёнида амалга оширилган барча жисмоний юкламаларни назоратга олишган ва бизнинг режамизга кўра,кейинги тур баҳсларига жамоа аъзолари жисмоний томондан муаммоларга дуч келмаслигига ишонч билдирамиз.

—Фарғонанинг асосий стадиони "Истиқлол"да ҳам бўлдингизми?

—Ҳа албатта,"Истиқлол" стадионини бир неча марта кўрдим.Ўйингоҳ менга жуда ёқди.Замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган спорт мажмуаси экан.Майдон майсаси ҳам янгиланиб,сифатли кўриниш олганини таъкидлаб ўтмоқчиман,—деди суҳбат якунида бош мураббий.

Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати
Киритилди: 21:27, 29.09.2022. Ўқилди: 1631 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Атлетико Александр Серлот 12
8 Барселона Роберт Левандовски 12
9 Алавес Лукас Бойе 12
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик