Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фақат Кевин де Брюйне — дахлсиз!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Испаниялик Хосеп Гвардио­ланинг «Манчестер Сити»да шунча ушланиб қолишини ким кутган ёки тахмин қилганди?

Каталониялик мутахассиснинг АПЛда миссия бошлаганига ҳам 6 йил бўлибди. Ҳозирги бош мураббийларга қарасак, биргина Юрген Клопп АПЛга ундан олдинроқ бош суққан. Аниқ-роғи, германиялик мутахассис Англияда каталониялик ҳамкасбидан 9 ой олдин иш бошлаганди. Асосий факт шуки, Пеп шу 6 йил ичида «Манчестер Сити» қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди - ҳам ўйин, ҳам таркиб нуқтаи назаридан.

Хосеп Гвардиола 2015|2016 йиллар мавсум якунида АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаган жамоа бошқарувини қўлга олди. Мана, «Манчестер Сити» ортда қолган вақт давомида 4 марта чемпион бўлди ва яна икки бора кучли учликка кирди. Пеп эса йўл-йўлакай жамоа таркибини бутунлай янгилашга ҳам улгурди. Ҳар ҳолда, 2016 йилги «Сити»дан ҳозир биргина Кевин де Брюйне қолди, холос. Таққослаш учун айтсак, «Тоттенхэм»да мавсум-2015|2016-даги таркибидан 5 нафар футболчи бор - Уго Льорис, Гарри Кейн, Сон Хюн Мин, Бен Дэвис, Эрик Дайер. «Ливерпуль» ва «МЮ»да эса ўша мавсум ўйнаганлар 4 нафардан.

Келинг, энди Гвардиола келишидан сўнг «Манчестер Сити» таркиби қандай ўзгарганини кўриб чиқамиз. Пеп бошқарувидаги илк келишувлар бўйича Илкай Гюндоган, Лерой Сане, Нолито, Жон Стоунз, Александр Зинченко ва Клаудио Браво «шаҳарлик»ка айланишганди. Чилилик кипер ўша вақт Англия миллий жамоаси аъзоси саналган Жо Харт ўрнини эгаллаган. Чунки у мавсумолди йиғинларида Гвардиола талабларига мос келмади. Якунда Жо ижара сафарига жўнади ва «Сити»га бошқа қайтмади. Зинченко ҳам илк мавсумда ижара муддатини ўтади, фарқи шуки, у ПСВдан қайтгач, асосий таркибга бош суқа бошлади. «Манчестер Сити» мавсум якунида Мартин Демикелис билан шартнома муддатини узайтиришни истамаган бўлса, Самир Насри ва Эльяким Мангалани ижара келишуви бўйича бошқа жамоаларга берди.

Гвардиола чинакам қайта қуришни эса ке­йинги мавсумдан бошланди, чунончи, жамоа унинг дебютида 3-ўрин билан чекланди. Пепнинг талаби билан дарвозабон Эдерсон харид қилинди, шунингдек, қанот ҳимоячилари Бенжемин Менди ва Кайл Уокер ҳисобига мудофаа мустаҳкамланди. Аксинча, ёши катта ҳимоячилар - Александар Коларов, Бакари Санья ва Пабло Сабалетага жавоб берилди. Ҳар уч футболчи 30 ёшдан ошганди, шунинг учунми, асосий эътибор ҳимояга қаратилди. Тўғри, эски таркибдан Яя Туре ва Венсан Компани анчагача чидашди, улар Пеп билан тегишлича 2018 ва 2019 йилларда хайрлашишди. Умуман, Гвардиола ҳимояга қимматбаҳо футболчилар олиш тенденциясига қаттиқ турди - Рубен Диаш (68 миллион евро), Жоау Канселу (65 миллион евро), Эмерик Ляпорт (65 миллион евро), Бенжемин Менди (55,7 миллион евро), Жон Стоунз (55,3 миллион евро), Кайл Уокер (55,6 миллион евро). Лекин рекорд трансфер ҳужум гуруҳи вакилига тўғри келди, барибир. Эслатма, «шаҳарликлар» ўтган йили Жек Грилиш харидига 117,5 миллион евро ажратишди. Аввалги рекорд Кевин де Брюйне трансферида қайд этилган бўлиб, сумма бирданига 41 «лимон»га ошди.

«Сити» охирги йилларда айнан Гвардиола даврида порлаган афсона даражасидаги футболчилардан ҳам воз кечди. Дейлик, 2020 йили Давид Сильва кетди, 2021 йили эса клуб тарихидаги энг яхши тўпурар Серхио Агуэро вақти тугади. Бу йил ёзда «Манчестер» сафига Пеп давридан олдин қўшилган яна икки футболчига жавоб берилди. Яъни 2013 йилдан буён «шаҳарликлар» сафида тўп сурган 37 ёшли Фернандиньо қадрдон клуби - «Атлетико Паранаэнсе»га қайтди, 2015 йили шартнома тузган Раҳим Стерлинг эса «Челси» томон оғди. «7 мавсум 11та йирик соврин. Бутун ҳаёт учун хотира, - деб ёзди Стерлинг кетаётганида. - Бу йиллар давомида мураббийлар штаби ривожланишимда катта роль ўйнади. Клубдошларим мен учун шерикдан ҳам катта маъно касб этишди. Клубнинг барча ходимлари, бизни ҳамиша чинакамига қўллаб-қувватлаган мухлислардан ҳам миннатдорман. Қисқаси, «Манчестер Сити»га дахлдор ҳар бир кишига раҳмат. Клубга нисбатан ҳурматимни тўлиқ ифода этолмайман. Биргаликда қандай йўлни босиб ўтдик-а... Манчестерга келганимда 20 ёшли йигитча эдим, бугун ҳақиқий мард одам бўлиб кетяпман». 

Асосий факт: 2016 йилнинг июнь ойи­даги таркибга қарасак, «Сити»да биргина Кевин де Брюйне қолди. Бельгия миллий жамоаси етакчиси «шаҳарликлар» сафидан 2015 йилнинг август ойи­да жой олганди. У 2021 йили шартномаси муддатини мавсум-2024|2025 якунигача узайтирди. Гвардиола ҳам ярим ҳимоячи билан хайрлашишни режалаштираётгани йўқ: «Кевин жамоа учун жуда муҳим ижрочи. У ўз позицияси бўйича дунё футболида энг зўри, шубҳасиз. Айниқса, ақл билан югуриш асносида бўш ҳудудлар очиши мақтовга лойиқ. Шунчаки, қойилмақом ижрочи. Қисқаси, жуда зўр». Пепнинг шартномаси эса 2023 йилнинг ёзигача амалда бўлади. Кутилишича, томонлар ҳамкорлик муддатини 2025 йилгача узайтиришади. Эҳтимол, каталониялик шунчаки, Кевин де Брюйнедан олдин кетишни ҳам хоҳламас...

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:00, 29.09.2022. Ўқилди: 2005 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик