Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот ФИФАга мамлакатини ЖЧ-2022дан четлатиши сўраб, мурожаат йўллади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эрон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Open Stadiums ташкилоти ФИФАга мурожаат билан чиқди. Ташкилот мамлакатда аёлларга бўлган муносабат туфайли Эрон терма жамоасини ЖЧ—2022 дан четлатилишини сўраб ФИФАга мурожаат йўллаган.

Эронда 16 сентябрдан буён тартибсизлик ва норозиликлар давом этмоқда. Бунга сабаб 22 ёшли Маҳса Аминининг «ҳижобни нотўғри ўрагани» учун ҳибсга олинган ва бир муддат полиция бўлимида бўлганидан сўнг комага тушиб, уч кундан сўнг шифохонада вафот этгани бўлмоқда.

ФИФА президенти Жанни Инфантинога йўлланган хатда ташкилот, шунингдек, Эрон ҳукумати ҳамон аёлларга футбол ўйинларига ташриф буюришни тақиқлаётганини ҳам қайд этиб ўтган.

"Эрон футбол федерацияси нафақат режим жиноятларига шерик. Бу Эрондаги ва терма жамоа иштирок этадиган дунёнинг исталган жойидаги аёл мухлислар хавфсизлигига таҳдиддир. Футбол барча учун хавфсиз майдон бўлиши лозим.

Шу боис, эронлик футбол ишқибозлари сифатида биз Эроннинг бўлажак Жаҳон Чемпионатидаги иштирокидан чуқур хавотиримизни билдиришимиз керак.

Нима учун ФИФА нафақат асосий инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилишдан бош тортаётган, балки айни дамда ўз халқини қийноққа солиб, ўлдираётган Эрон ҳукуматига жаҳон саҳнасини бермоқда? ФИФА принциплари қаерда қолди?

Шунинг учун биз ФИФАдан ўз низомининг 3 ва 4-моддаларига мувофиқ Эронни зудлик билан Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатидан четлатишини сўраймиз", — дейилади "Open Stadiums" тарқатган баёнотда.

Аввалроқ «Порту» клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми 22 ёшли қиз Маҳса Аминийнинг ўлими ва унинг ортидан мамлакатда юз бераётган воқеалар ҳақида фикр билдирганди.

Мамлакатда 2009 йилдан бери ҳукуматга қарши энг йирик намойишлар 16 сентябрь куни бошланган эди. 24 сентябрь куни намойишлар Эроннинг 80 та шаҳрига тарқалди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:54, 01.10.2022. Ўқилди: 1823 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик