Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • 2:1
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • 1:2
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • 2:2
      • Удинезе
      • 08.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Пиза
      • 08.03.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Кремонезе
      • 08.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Верона
      • 08.03.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Парма
      • 08.03.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Рома
      • 09.03.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Интер
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • 2:2
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • 3:2
      • Реал Сосьедад
      • 08.03.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Барселона
      • 08.03.2026 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эльче
      • 08.03.2026 20:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Бетис
      • 08.03.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 09.03.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Алавес

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 27 34
11 Хетафе 26 32
12 Жирона 27 31
13 Райо Вальекано 26 30
14 Севилья 26 30
15 Валенсия 26 29
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 26 17

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 01:00 Валенсия - Алавес
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон»нинг сентябрь ойидаги статистик рақамлари қандай?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” учун сентябрь ойи қандай ўтди? Виктор Кумиков жамоаси ортда қолган ойда 4 та учрашувда майдонга тушди. Мазкур баҳсларда жамоа ғалаба, дуранг ва мағлубиятни бошидан кечирди.

Ёдингизда бўлса, “Бургутлар” сентябрь ойини Ўзбекистон Кубоги чорак финалдаги ўйин билан бошлаган бўлиб, 3-санада “Бобур Арена”да АГМКни қабул қилган жамоамиз 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Кейинги иккита ўйин 7 ва 10 сентябрга тўғри келганини яхши биласиз. Сафарда “Машъал” ва “Бухоро” майдонида кечган баҳсларда “Андижон” бир хил – 1:2 ҳисобларидаги ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, сентябрь ойидаги охирги учрашув яна “Машъал”га қарши ўтказилганидан хабарингиз бор. Про лигада жамоалар иккига ажралганидан кейин ташланган қуръага кўра, “Бургутлар” Муборакдаги майдонда тўп сурди ва бу сафар 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Статистика шуни кўрсатяптики, “Андижон” сентябрда рақиблар дарвозасига 4 та гол урди ва ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди. Айнан жамоамиз ўша бир ҳафта ичида 3 та муҳим ўйинни ўтказгани ва айниқса про лига доирасида кетма-кет сафардаги иккита баҳсдан 100 фоизли натижа билан қайтгани эътиборга молик.

Айни чоғда “Андижон” мусобақа жадвалида 44 очко билан якка пешқадамликни ўз қўлига олган. Яқин таъқибчиси ҳисобланган “Турон” 2-ўринда ва ушбу жамоадан 5 очкога олдинда, 3-поғонадаги “Бухоро”дан эса нақд 10 очко илгарилаб кетган.

4 та ўйинда жамоа таркибида кимлар тўлиқ ўйин ўтказди? Бу борада гап кетганда шуни айтиш жоизки, бир қанча футболчилар сентябрь ойида “Андижон” сафидаги баҳсларни бошидан охиригача ўтказишди. Булар – Абдувоҳид Ғуломов, Муҳаммадкарим Тоиров, Владимир Бубанья, Горон Милойко ва Илдар Маматказин.

Юқорида айтганимиздек, “Андижон” ўтган ойда 4 та гол урди. Шулардан иккитаси Суҳроб Бердиевнинг ҳисобига ёзилди. У “Машъал” ва “Бухоро”га қарши сафар учрашувларида муҳим голларни уриб жамоамизнинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, Илдар Маматказин ва Шаҳбоз Эркинов ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди.

Яна бир гап: киритилган 4 та голнинг иккитаси биринчи бўлимда, яна иккитаси иккинчи бўлимда урилгани эътиборга молик.  

Яна бир факт: сентябрдаги учрашувларда жамоа дарвозасига 3 та пенальти белгиланди. “Машъал” – “Андижон” қарама-қаршилигида муборакликлар аъзоси Никита Павленко иккинчи бўлим бошида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантирганди. “Бухоро” майдонидаги учрашувда эса ҳакам бирданига икки марта дарвозамиз томон 11 метрли жарима нуқтасини кўрсатди. Бироқ “Бухоро” футболчилари – Обид Жўрабоев билан Ҳумоюнмирзо Иминов пенальтилардан фойдалана олишмаган. Жўрабоевнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтган бўлса, Иминовнинг зарбасини дарвозабонимиз Элдор Адҳамов қайтариб қолган. “Андижон” фойдасига эса фақат бир бор пенальти белгиланган. Яна ўша “Машъал”га қарши учрашувдаги пенальтини Шаҳбоз Эркинов бехато амалга оширди.  

Ўтган ой мобайнида футболчиларимизга 10 марта сариқ карточка кўрсатилди. Илдар Маматказин, Муҳаммадкарим Тоиров, Шаҳбоз Эркинов, Хуршид Ходжаев, Аҳмаджон Анваров, Суҳроб Бердиев, Владимир Бубанья, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Соҳибжонов ва Абдураҳмон Комилов бир мартадан ҳакам томонидан расман огоҳлантирилган.

Сентябрда жамоамиз ўз майдонида битта ва сафарда уч марта ўйнади. Ўша Кубок доирасида АГМКга қарши учрашувни стадионга 6821 нафар мухлис кузатган.

Яна бир факт шундан иборатки, “Андижон” про лигада ҳозирча энг кам мағлубиятга учраган жамоа бўлиб турибди – 1 та. Яъни, 6 ойдан бери мағлубиятсиз сериясини қайд этиб келмоқда. Бундай натижа фақат “Андижон”да бор холос. Шу боис ҳам жамоа бугунги кунга келиб ҳақли равишда пешқадам.

Олдинда 7 та тур қолди
Октябрь ойида "Андижон"ни қандай ўйинлар кутмоқда? 10 октябрь санасида “Бобур Арена”да “Бухоро” меҳмон бўлади. Орадан 6 кун ўтиб, Кумиков жамоаси сафарда “Хоразм”га қарши майдонга тушади. Ойнинг 24-санасида эса андижонликлар “Турон”ни қабул қилади ва 28 октябрда “Машъал” билан ҳам Андижонда қабул қилишади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:20, 01.10.2022. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.