Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал" академиясидаги истиқболи порлоқ 5 футболчи. Улар орасида Зиданнинг ўғли бор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Иқтидорли ёш футболчиларни тарбиялашда, "Аякс", "Бенфика" ва "Барселона" академиялари ажралиб туради. Аммо сўнгги йилларда "Реал" академияси ҳам улар сафига қўшилиши кутилмоқда. "Галактикос" ёшлари жамоасидаги бир-неча йигитчалар ҳозирдан кўпчиликнинг эътиборига тушиб улгурган. Келинг, ҳали ёшлиги сабаб клубнинг асосий таркибига кирмаган "Реал Мадрид"нинг энг иқтидорли 5 нафар футболчисига тўхталиб ўтамиз.

5. Хульен Жон Герреро

"Реал Мадрид" асосий жамоасидаги статистикаси: ўйинлар ўтказмаган

Испаниянинг Бильбао шаҳрида туғилган Герреро фаолиятини "Малага"да бошлаган, 2017 йилда "Реал" академиясига кўчиб ўтган. 2021 йил октябрь ойида у The Guardian нашрининг 2021 йил учун дунёнинг энг яхши ёш футболчиларини эътироф этадиган “Кейинги авлод” рўйхатига киритилди. Герреро - собиқ испаниялик футболчи ва Бильбаонинг "Атлетик" клуби афсонаси Хульен Герреронинг ўғли. У ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнашни яхши кўради, у ерда унга бутун майдон бўйлаб ҳаракатланиш учун жой берилади, чизиқлар орасидаги бўшлиқни яхши топадиган ақлли футболчи.

4. Пауло Яго

"Реал Мадрид" асосий жамоасидаги статистикаси: ўйинлар ўтказмаган

Пауло Яго машҳур Реал Мадрид ёшлар академияси "Ла Фабрика"нинг энг иқтидорли футболчиларидан бири саналади. У ҳозиргача "Лос Бланкос"нинг турли ёшлар жамоаларида 200 дан ортиқ гол урган ва ҳозирда "Ла Фабрика"да энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У 2007 йилда туғилган испаниялик футболчиларнинг ниҳоятда кучли авлоди етакчиларидан бири. Ўйин услуби бўйича уни Бернарду Силва билан солиштиришган. Тўпни оёғида ушлаб туришни яхши кўрадиган ва ўзининг дриблинг маҳорати билан ҳар қандай дақиқада ўзгаришлар қила оладиган иқтидор эгаси.

3. Пипи Накаи

"Реал Мадрид" асосий жамоасидаги статистикаси: ўйинлар ўтказмаган

Япониянинг Шига шаҳрида туғилган Пипи Япониядаги йиғинларидан бирида Испания гранди "Реал Мадрид" эътиборини тортган. У Испаниядаги "Реал" қароргоҳига таклиф қилинди ва 2014 йилда шартнома имзолаган. 2020 йил октябрь ойида Пипи биринчи марта "Реал Мадрид" катта жамоаси билан машғулотларга чақирилди. У "Реал Мадрид"нинг энг яхши истиқболли футболчиларидан бири сифатида қаралади. 2022 йилнинг февралида Пипи «Реал» билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди.

Келажакда жаҳон юлдузига айлана оладиган дунёнинг 100 нафар ёш футболчиси рўйхатида 9-ўрин

2. Жезус Фортеа

"Реал Мадрид" асосий жамоасидаги статистикаси: ўйинлар ўтказмаган

Бир ой олдин Жезус «Атлетико» ёшлар академиясини тарк этиб, "Реал Мадрид" U-18 жамоасига ўтди ва шу билан икки Мадрид клуби ўртасидаги ёш футболчилар ўртасида трансфер қилмаслик ҳақидаги келишувни бузди. Унинг майдондаги асосий позицияси ўнг қанот ҳужумчиси. У анча тезкор ва яхши техникага эга. Испания У-16 терма жамоасида 5 та ўйин ўтказган.

Ҳозир атиги 14-15 ёшда бўлган истеъдодли футболчилар рўйхатида 8-ўрин

1. Эльяз Зидан

"Реал Мадрид" асосий жамоасидаги статистикаси: ўйинлар ўтказмаган

Эльяз ўша машхур Зинедин Зиданнинг ўғли. Эльяз ҳали "Реал Мадрид" жамоаси таркибида ўйнаш учун жуда ёш, аммо вақт ўтиши билан у асосий жамоага чақирилиш имкониятига эга бўлади. У чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди, гарчи "Реал Мадрид" тизимидаги кўплаб мураббийлар уни бутун қанот бўйлаб ўйнатсаларда. Эльяз майдонни яхши кўра оладиган ва тезкор футболчи, ажойиб чап оёқ зарбасига эга.

Ҳозир атиги 14-15 ёшда бўлган истеъдодли футболчилар рўйхатида 3-ўрин

 Келажакда жаҳон юлдузига айлана оладиган дунёнинг 100 нафар ёш футболчиси рўйҳатида 26-ўрин.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:17, 02.10.2022. Ўқилди: 4760 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик