Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4258]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2624]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2575]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2448]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2445]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2397]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2301]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2220]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2100]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2005]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мессининг ҳазили жанжалга айланиб кетиши мумкин эди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аргентина миллий жамоаси машғулоти жараёнида кутилмаган ҳолат юз берди:

Лионель Мессининг «Атлетико» ярим ҳимоячиси Родриго де Паулга нисбатан ҳазили жиддий жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмасди. Гап шундаки, «матрасчи» жамоа сардорининг ҳаракатини тўғри қабул қилмади. Фақат ўртада нимадир бўлишига бошқа футболчилар йўл қўйишмади.

Эътиборлиси, Родриго шу «тўқнашув»­дан кейин бутун машғулот давомида «ПСЖ» ҳужумчисини алоҳида таъқиб остига олди, тўғри, у бунда жиддийлашгани йўқ. Шунчаки, Лео ҳазилига қандайдир жавоб беришни хоҳлади, чоғи. Муҳими, улар машғулот якунлангач, майдондан табассум билан чиқиб кетишди. Аслида де Пауль ва Месси - азалий дўстлар. Дейлик, иккиси охирги Америка кубоги финалида Бразилия термасига қарши елкама-елка туриб, курашди. Родриго ўша ўйиндан сўнг Месси ҳақида алоҳида гапирганди: «Америка кубоги финали куни эрталаб мате ичиш учун йиғилдик. Бунда Папу Гомес ва мен биринчи бўлиб турдик. Кун бўйи асосан Мессини кузатдим. Чунки ўйин арафасида хавотир, асабийлик, қўрқув йўқ эмасди. Финаллар олдидан баъзилар ўзларини яхшироқ назорат қилишади, айримлар ёмонроқ. Босимни сезмаслиги ҳақида гапирадиганлар - ёлғончи. Қисқаси, мате ҳўплаб туриб ҳам, Мессига обдон қарадим, унинг учун ғалабадан бошқа вариант йўқ эди. Яна «Маракана»да Бразилия термаси ва Неймарга қарши ўйинда. Жаннатга ёки дўзахга...

Умуман, Америка кубоги Лео учун зўр тус олди: самарали узатмалар, голлар. Ўшанда унга қўшимча далда беришни ўйладим: «Лео, бугун сенинг кунинг...». У жилмайиб жавоб берди: «Ҳа, ҳа...». Кейин мате қуйиб берди. Футболчининг ўз орзусини рўёбга чиқариш имконига эга бўлиши - бу катта роҳат». Хуллас, Родриго ва Лео ўртасидаги кичик тушунмовчиликни шунчаки, ўхшамаган ҳазилга йўйиш керак. Муҳими, ҳазилнинг зили чиқмади-ку...